Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлардан лоақал биттаси мавжуд бўлган тақдирда, солиқ солиш масалаларига дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу Кодексга мувофиқ эмас деб топилади.
Ушбу модданинг бешинчи ва олтинчи қисмларида кўрсатилмаган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, агар бу ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5) ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган доимий муассасанинг белгилари мавжуд бўлмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резидентига ёки Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа норезидентига ходимлар ажратишни, агар бундай ходимлар фақат улар ўзлари юборилган ташкилот номидан ва унинг манфаатларини кўзлаб иш кўрсалар.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 1041 — 1079-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонунининг 12, 15, 19, 21, 23, 25, 26 — 31, 33-моддалари, Узбекистон Республикаси «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунининг 7, 8, 12, 13-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, учинчи қисмининг 1 — 3-бандларида, бешинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошларида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлардир. Ушбу модда иккинчи қисмининг 7 ва 8-бандларида, учинчи қисмининг 4-бандида, бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар маҳаллий солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар жумласига киради.
Ушбу модда иккинчи қисмининг 2, 3 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолларда ортиқча тўланган солиқни ҳисобга олиш солиқ тўловчининг ёзма аризаси, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган аризаси асосида давлат солиқ хизмати органи томонидан ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги томонидан амалга оширилади. Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган ариза берилган санадан эътиборан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилигига ҳисобга олишни амалга ошириш тўғрисида хулоса тақдим этиши шарт.
Ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисобга олиш амалга оширилганидан кейин ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилиши керак.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 65-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 13-банди учинчи хатбошиси.
Ушбу Кодекс 61-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичида солиқ қарзини узмаган юридик шахслар солиқ қарзини узиш тўғрисидаги талабномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органларига дебиторлар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг солиштирма далолатномаларини ёхуд тўлов муддати ўтган дебиторлик қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юбориладиган билдириш тақдим этиши шарт.
Ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган юридик шахснинг алоҳида бўлинмаларига мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг — солиқ тўловчининг идентификация рақами назорат белгилари қўшилган ҳолда берилади.
Юридик шахслар — Ўзбекистон Республикасининг резидентлари, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризага юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилинади.
Ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш учун мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахс уни ташкил этиш тўғрисида ва (ёки) мустақил балансга ажратиш ҳақида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиш тўғрисидаги аризани тақдим этиши шарт. Аризада мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган юридик шахснинг — солиқ тўловчининг идентификация рақами албатта кўрсатилади. Аризага юридик шахснинг алоҳида бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек унинг раҳбарига берилган ишончнома илова қилинади.
Солиқ тўловчини объектлар бўйича ҳисобга қўйиш у ушбу Кодекснинг 80-моддасида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилганидан кейин, агар ушбу Кодексга мувофиқ солиқ тўловчида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилмаган жойдаги ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш мажбурияти юзага келган бўлса, амалга оширилади.
ушбу Кодекс 35-моддасининг иккинчи қисми асосида солиқ мажбуриятларини мустақил равишда бажарадиган алоҳида бўлинмалар, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг таркибига кирувчи юридик шахслар учун — солиқ тўловчи қайси ташкилотнинг таркибига кирса, шу ташкилот;
Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органлар, ушбу Кодекс 80-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилганлар бундан мустасно, рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига ушбу юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай тегишли юридик шахсларнинг давлат реестридан кўчирма топшириши шарт. Мазкур органлар давлат солиқ хизмати органига тегишли юридик шахсларга тааллуқли давлат реестрига киритилган ҳар қандай ўзгартишлар тўғрисида ҳам бундай ўзгартишлар киритилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай маълум қилиши шарт.
Ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар солиқ тўловчига топширилган пайт солиқ текширувини ўтказиш бошланган пайт деб ҳисобланади. Солиқ тўловчининг мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортганлиги солиқ текширувини бекор қилиш учун асос бўлмайди. Солиқ тўловчи мазкур ҳужжатларни олишдан бош тортган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси томонидан унинг ўзи ва солиқ тўловчи имзолайдиган далолатнома тузилади. Солиқ тўловчи ушбу далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, бу ҳақда далолатномага тегишли ёзув киритилади. Бундай ҳолда далолатнома имзоланган пайт солиқ текширувини ўтказишнинг бошланиши ҳисобланади.
ушбу модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар топширилмаган ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган бўлса, солиқ тўловчи уларни олишдан бош тортган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш ушбу Кодекснинг 100-моддасида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади. Баённомада ёки унга илова қилинадиган рўйхатларда ҳужжатлар ва предметларнинг номи, миқдори ҳамда алоҳида белгилари, имкони бўлганда эса предметларнинг қиймати кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши ва тавсифланиши лозим.
Қаранг: мазкур Кодекс 95-моддасининг саккизинчи қисми, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 21-бандининг биринчи хатбошиси.
Солиқ тўловчи, агар ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, давлат солиқ хизмати органи қарорининг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан ўттиз кун ичида қарорда кўрсатилган солиққа оид ҳуқуқбузарликларни бартараф этиши ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммасини тўлаши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бартараф этилган ҳамда ҳисобланган солиқлар, мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қарорининг солиқ тўловчига нисбатан қўлланиладиган жарима қисми бекор қилинган ҳисобланади. Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмаган ҳамда ҳисобланган солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеня суммаси тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи ушбу Кодекснинг 62—65-моддаларига мувофиқ солиқлар, бошқа мажбурий тўловлар ва пеняни мажбурий равишда ундириш чораларини кўради, шунингдек солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Солиқ тўловчи солиққа оид ҳуқуқбузарликларни содир этганликдаги айбини тан олган тақдирда, ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган муддатда давлат солиқ хизмати органига жаримани (аниқ муддатни кўрсатган ҳолда) ихтиёрий равишда тўлаш учун зарур бўлган муддат бериш тўғрисида мурожаат қилади. Жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилган давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари аризани олган кундан эътиборан икки иш кунидан кечиктирмасдан солиқ тўловчи томонидан сўралган муддатни бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Муддат жаримани ихтиёрий равишда тўлаш учун муддат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан, ушбу Кодекс 54-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда эса олти ойдан ошмаслиги керак. Мазкур қарорнинг нусхаси солиқ тўловчига тилхат олиш орқали ёки солиқ тўловчи қарор нусхасини олган санани тасдиқловчи бошқа усул орқали топширилади. Агар солиқ тўловчига қарорнинг нусхасини бундай усуллар орқали топшириш имкони бўлмаса, у почта орқали буюртма хат билан жўнатилади ва жўнатилганидан уч кун ўтгач, топширилган ҳисобланади.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ солиқ тўловчи содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбини тан олганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаш тўғрисидаги ёки уни рад этганлиги тўғрисидаги ёзма билдиришни тақдим этмаган ёхуд рад этганлиги тўғрисида ёзма билдириш тақдим этган тақдирда, шунингдек ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ берилган муддат ичида жарима тўланмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчига нисбатан жарима қўллаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 31 майдаги 8-сонли «Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида»ги қарорининг 2 — 7, 10, 13, 14-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 25-бандининг иккинчи хатбошиси.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 7-банди, 26-бандининг тўртинчи хатбоши.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 27-боби («Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар»), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 112 — 114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2010 йил 18 июндаги 210-сонли «Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси Умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги қарори 34-банди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 27-боби («Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан шикоятлар»), Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг 112-114-моддалари, Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бузадиган хатти-ҳаракатлар ва қарорлар устидан судга шикоят қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 963-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнииг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали). Жамиятнинг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозлари, жамиятнинг соф активлари»), Ўзбекистон Республикаси «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг III-боби («Жамиятнинг устав фонди (устав капитали)»).
Бошқа даромадларга, агар ушбу Кодекс 130-моддасининг бешинчи қисмида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлмаган операциялардан олинадиган даромадлар киради, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланадиган асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган фойда асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинадиган даромаддир.
Ушбу модда тўртинчи қисмининг қоидалари кредит ташкилотлари томонидан берилган кредитларга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан берилган заёмларга (ссудаларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Солиқ тўловчининг ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатиб ўтилган харажатлари, агар улар ушбу Кодекснинг 147-моддасида кўрсатилган чегириб ташланмайдиган бирон бир харажат таркибида ҳисобга олинса (унинг бир қисми бўлса), чегириб ташланадиган харажатлар бўлмайди.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 153-моддасининг тўртинчи, бешинчи қисмлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 апрелдаги 200-сонли «Навоий вилояти халқ хўжалига тармоқлари ходимларининг иш ҳақини ҳудудий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 18 декабрдаги 462-сонли «Дўрмон-Қайнарсой» комплексларининг хўжалик ҳисобидаги бирлашган дирекциясини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олинадиган асосий воситалар ва номоддий активлар ушбу модданинг қўлланилиши мақсадида амортизация қилинадиган мол-мулк деб эътироф этилади.
Ушбу моддада келтирилган харажатлар агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса улар юзага келган пайтда, жорий ҳисобот даврида солиқ солинадиган фойдани ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайди, улар кейинги даврларда, солиқ тўловчининг ҳисоб сиёсати билан белгиланган, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддат ичида чегирилиши лозим. Бундай харажатларга қуйидагилар киради:
Ушбу Кодекс 20-моддаси учинчи қисмининг 8-бандида кўрсатилган фаолият амалга оширилган тақдирда, солиқ солинадиган база товарларни реализация қилиш қиймати билан уларни олиш қиймати ўртасидаги Ўзбекистон Республикасида омборга товарлар етказиб бериш харажатлари ҳисобга олинган ҳолдаги фарқ сифатида аниқланади.
6) ушбу Кодекснинг 134-моддасига мувофиқ аниқланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиладиган мол-мулкни ижарага ёки иккиламчи ижарага топширишдан олинадиган даромадлар;
Агар ушбу модданинг ўн биринчи ва ўн тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар, шунингдек ушбу Кодекснинг 1551-моддасида кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар чет тилида тузилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органи уларнинг нотариал тартибда тасдиқланган давлат тилидаги таржимасини талаб этишга ҳақли. Бунда ҳужжатларни тақдим этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, улар консуллик орқали легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ҳолда амалга оширилади.
Ушбу модда мазкур Кодекс 155-моддаси учинчи қисмининг 3-бандида кўрсатилган мол-мулк бир юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси норезиденти томонидан бошқа юридик шахсга — Ўзбекистон Республикаси норезидентига, жисмоний шахсга — Ўзбекистон Республикаси норезидентига ёки резидентига реализация қилинган тақдирда қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 380 ва 381-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган, оддий ширкат шартномаси бўйича биргаликдаги фаолиятда иштирок этишдан олинадиган даромад бошқа даромадлар таркибида жами даромадга киритилади ва унга ушбу бўлимга мувофиқ юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи солиниши лозим.
Ўтган солиқ даврида ёки ўтган солиқ даврларида ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган зарари (зарарлари) бўлган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг тўловчилари жорий солиқ даврининг солиқ солинадиган фойдасини кўрилган зарарнинг тўлиқ суммасига ёки бу сумманинг бир қисмига камайтиришга ҳақлидир.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 171-моддаси, «Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақам 2730, 19.11.2015 й.), «Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида»ги йўриқнома (рўйхат рақами 1268, 29.08.2003 й.).
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзни қўллаш жисмоний шахснинг асосий иш (хизмат, ўқиш) жойи бўйича, асосий иш жойи бўлмаган тақдирда — яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни ҳисоблаб чиқариш чоғида амалга оширилади. Имтиёзга бўлган ҳуқуқ йўқотилган тақдирда, жисмоний шахс имтиёз йўқотилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида бу ҳақда ундан солиқни ушлаб қоладиган юридик шахсга маълум қилиши керак.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган имтиёзлар жисмоний шахсларнинг фоизлар ва дивидендлар тарзида олинган даромадларига, шунингдек мол-мулкни ижарага топширишдан олинган даромадларига ҳам татбиқ этилади. Агар фоизлар ва дивидендлар асосий иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёзни қўллаш асосий иш жойи бўйича амалга оширилади, агар фоизлар ва дивидендлар асосий бўлмаган иш жойи бўйича ҳисобланса, имтиёз жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан қўлланилади. Шунга ўхшаш тартиб мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
4) ушбу Кодекснинг 178-моддасига мувофиқ бошқа даромадлар, агар даромаднинг тўлов манбаи юридик шахс — Ўзбекистон Республикасининг резиденти, фаолиятини Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезиденти, чет эл юридик шахсининг ваколатхонаси бўлса.
Солиқ тўловчилар ушбу Кодекснинг 189-моддасида кўрсатилган даромадлар бўйича жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни, агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этади.
Тақдим этиш тартиби ушбу модданинг тўртинчи қисмида белгиланган даромадлар тўғрисидаги декларация бўйича ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқни тўлаш декларация топширилган пайтдан эътиборан ўн беш кун ичида амалга оширилади.
нотижорат ташкилотлар. Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек тадбиркорлик фаолияти доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш оборотини ҳамда ушбу Кодекс 199-моддаси биринчи қисмининг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган оборотларни амалга оширганда нотижорат ташкилотлар ушбу оборотлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлади. Бунда ушбу Кодекснинг 132-моддасида кўрсатилган бошқа даромадларни олиш тадбиркорлик фаолияти сифатида қаралмайди;
5) ушбу модда учинчи қисмининг 1 — 4-бандларида назарда тутилмаган ишларни бажараётган, хизматларни кўрсатаётган шахснинг тадбиркорлик ёки ҳар қандай бошқа фаолияти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилса. Ишларни бажараётган, хизматлар кўрсатаётган юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги асосида, бундай асос бўлмаган тақдирда эса, юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилган жой, юридик шахснинг доимий фаолият кўрсатадиган ижро этувчи органи жойлашган ер, агар ишлар (хизматлар) бу доимий муассаса орқали бажарилган бўлса, мазкур доимий муассаса жойлашган ер асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳақиқатда ҳозир бўлиб турган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ушбу фаолият амалга ошириладиган жой ҳисобланади.
Ушбу Кодекс 200-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ реализация қилишда солиқ солинмайдиган оборотлар ҳисобланувчи чипталар, абонементлар, йўлланмалар (жойсиз даволаниш учун берилган ҳужжатлар) ва хизматлар олишга ҳуқуқ берувчи бошқа ҳужжатлар мазкур хизматларни кўрсатмайдиган юридик шахслар томонидан ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун реализация қилинган тақдирда, солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, реализация қилиш баҳоси ва уларни олиш баҳоси ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Ушбу Кодекс 219-моддасининг 5 ва 6-бандларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисобга олиш назарда тутилмаган мол-мулк реализация қилинган тақдирда (мазкур мол-мулк қўшилган қиймат солиғи билан олинганлиги ёки олинмаганлигидан қатъи назар), солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига оладиган, уни реализация қилиш (чиқиб кетиш) қиймати билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади.
Ишлар, хизматларни олувчида солиқ солинадиган база ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси норезидентига тўланиши лозим бўлган суммадан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромад бўйича тўлов манбаида ушлаб қолиниши лозим бўлган солиқ суммаси чегириб ташланмаган ҳолда белгиланади.
Агар ушбу Кодекснинг 38-бобида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш айланмасига 15 фоизли ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда текширув ўтказилаётганда назорат қилувчи органларга уларнинг талабига биноан тақдим этилади.
7) ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир. Бунда қўшилган қиймат солиғи солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган тақдирда, ушбу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак.
1) ушбу Кодекснинг 199 ва 200-моддаларида белгиланган тартибда аниқланадиган солиқ солинадиган оборот. Бунда ушбу Кодекснинг 38-бобида назарда тутилган, ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби доирасида солиқ солинмайдиган оборот ҳисобланади.
Ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини қоплаш ёки солиқ тўловчининг бошқа солиқлар бўйича мавжуд солиқ қарзини қоплаш ушбу Кодекснинг 56-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Мазкур модданинг бешинчи қисмига мувофиқ қайтарилгандан кейин сақланиб қолган ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган оборот ҳисобидан ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммаси солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида унинг банк ҳисобварағига, агар мазкур ариза ортиқча сумма ҳосил бўлган ҳисобот даври тугаганидан кейин ўн икки ойдан кечиктирилмаган муддатда тақдим этилган бўлса, ушбу Кодекснинг 228-моддасида белгиланган тартибда қайтарилиши мумкин.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1 — 5-бандларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар (ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бундан мустасно), агар маҳсулот тақсимотига оид битимда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи Ўзбекистон Республикасининг резидентлари учун белгиланган ставкалар бўйича ундирилади.
Ушбу Кодекснинг 275-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этадилар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган имтиёзлар, бундан 6-бандда кўрсатилгани мустасно, якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтган жисмоний шахсларга берилади. Бунда мазкур имтиёзлар солиқ тўловчининг танлаши бўйича фақат битта ер участкасига берилиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 290-моддасида кўрсатилган имтиёзларни олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ер участкаси жойлашган ердаги давлат солиқ хизмати органларига ушбу имтиёзларга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни мустақил равишда тақдим этади.
Ушбу Кодекснинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объектидир. Бунда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахслар учун ягона ижтимоий тўловнинг солиқ солиш объекти уларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига ишлаш учун юборилгунига қадар охирги иш жойи бўйича олинган, Ўзбекистон Республикасида бюджет муассасалари ходимлари учун иш ҳақи оширилиши ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ушбу Кодекс 306-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган даромадлар бўйича ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ солинадиган база чет эллик ходимларга тўланадиган даромадлар суммаси сифатида аниқланади, бироқ бу сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаш учун чет эллик ходимларни бериш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасига доир харажатлар умумий суммасининг 90 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Агар ушбу Кодекснинг 311-моддасида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ягона ижтимоий тўлов ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Солиқ солинадиган базага нисбатан солиқ ставкалари, фоизда
1.
Бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахслар; қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан кўпроқ қисми давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлса, ўша юридик шахслар ҳамда уларнинг таркибий тузилмалари
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 майдаги ПҚ-357-сонли қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 6-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарор билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 8 — 10-бандлари.
Ушбу модда биринчи қисмининг 8 — 10, 32 — 36-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 21 ва 22-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 9, 11, 12-бандларида кўрсатилган шахсларнинг талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, давлат божи шу шахслардан талабларнинг қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда ундирилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқлар ушбу Кодексда назарда тутилган жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилганлар бундан мустасно.
ушбу Кодекснинг 207-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғи;
Агар ягона солиқ тўловини тўловчилар ушбу Кодекснинг 199-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солинадиган оборотни амалга оширса, қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий асосда тўлаши мумкин. Юридик шахслар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ўтиш учун ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин, янги ташкил этилган юридик шахслар эса ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш тақдим этади.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади:
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ялпи тушумга тузатиш киритиш бир йиллик муддат доирасида, кафолат муддати белгиланган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича эса кафолат муддати доирасида амалга оширилади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этилган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ягона ер солиғини тўловчилар бўлади.
Ушбу Кодекс 362-моддасининг иккинчи қисмида белгиланган шартларга жавоб берадиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ташкилотларининг тажриба-экспериментал хўжаликлари ва таълим муассасаларининг ўқув-тажриба хўжаликлари фаолиятнинг ягона ер солиғини тўлаш татбиқ этиладиган қисми бўйича солиқ солишнинг бошқача тартибини танлаш ҳуқуқига эга эмас.
Ушбу Кодекснинг 370-моддасида кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш доирасида қуйидагиларни ҳам тўлайди.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ушбу Кодекс 376-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган имтиёзларни олган тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар иштирокидаги юридик шахс имтиёзлар берилган муддат тугаганидан кейин бир йил ўтмасдан фаолиятини тугатган тақдирда, чет эллик инвесторнинг фойдасини ўз мамлакатига ўтказиш ва капиталини чет элга олиб чиқиб кетиш фақат солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг суммалари бюджетга ундирилганидан кейин амалга оширилади.
Ишончли шахс биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни шерикларига (иштирокчиларига) топшираётганда ушбу модданинг саккизинчи қисмида назарда тутилган тартибга мувофиқ аниқланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради. Биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотни топшириш учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактура бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида шерикнинг (иштирокчининг) ушбу солиқ суммасини ҳисобга олиши учун асос бўлади. Ҳисобварақ-фактурадаги «товар жўнатиш ҳужжатларининг ёки шартномаларнинг рақами ва санаси» сатрига «биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимоти» деган белги қўйилади;
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг даромадларига, шу жумладан ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ биргаликдаги фаолиятни амалга ошираётган тадбиркорларнинг биргаликдаги фаолиятдан олган даромадларига, агар якка тартибдаги тадбиркорлар биргаликдаги фаолият доирасида ушбу Кодекснинг 375-моддасида назарда тутилган тартибда солиқ тўланган фаолият турини амалга ошираётган бўлса, ушбу модданинг бешинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайди.
Қаранг: мазкур Кодекснинг 386-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш Қоидаларининг 38-банди.