1-ИЛОВА
___________________ туман (шаҳар) | ||||
___________________________________ | ||||
АРИЗА | ||||
Менга ______ йил _____________ ойига _______________________ санаторийсига | ||||
(санаторий номи) | ||||
йўлланма ажратишингизни сўрайман. | ||||
Мурожаат қилувчининг имзоси: | ___________________ | |||
Сана: 20___ йил «___» _______________ | ||||
|
2-ИЛОВА
Т/р | Ф.И.О. | Уруш ва меҳнат фронти фахрийси-нинг тоифаси | Доимий яшаш жойи | Тиббий маълумот-номанинг тартиб рақами ва санаси, шунингдек тиббий маълумотномани берган муассасанинг номи | Тиббий маълумотномада кўрсатилган санаторийнинг номи | Санаторийнинг номи, тартиб рақами, санаси, йўлланманинг муддати | Йўлланмани берган масъул ходимнинг имзоси ва Ф.И.О. | Йўлланмани олган уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг имзоси | Санаторийга келиш куни | Санаторийдан кетиш куни |
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | 1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар. | ҳар йили 1 сентябргача | |||
2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар. | ҳар йили 10 сентябргача | |||||
3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар. | ҳар йили 15 октябргача | |||||
4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар. | ҳар йили белгиланган муддатларда | |||||
2-босқич | «Инсон» ижтимоий хизматларни кўрсатиш марказлари | Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрсатилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Агентликка юборадилар. | ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда | |||
3-босқич | Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари | 1.Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан Марказга мурожаат қиладилар. 2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади. | йилда 1 марта | |||
4-босқич | Агентлик | Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади. | 25 ноябргача | |||
5-босқич | Агентлик | 1. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Маҳкамасига киритади. | 1 декабргача | |||
2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади. | Тасдиқлангандан кейин | |||||
6-босқич | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | 1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди. | 10 ноябргача | |||
2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди. | 10 январгача | |||||
3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ Ғазначиликдаги Агентлик ҳисобварағига зарур маблағларни ўтказади. | ҳар чоракда | |||||
7-босқич | Агентлик | 1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади. 2. Марказларнинг буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади. | ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
8-босқич | Марказлар | 1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар. | 3 кун муддатда | |||
2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар. | Соғломлаштириш муддати бошланишидан 20 кун олдин | |||||
9-босқич | Санаторий-соғломлаштириш муассасалари | 1. Шартномага мувофиқ уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар. | ҳар ойда | |||
2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда). | йўлланмани амал қилиш даврида | |||||
3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Агентликка йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар. | муассасадан кетгандан кейин 5 кун муддатда | |||||
10-босқич | Агентлик | Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда). | ҳар чоракда | |||