Ҳужжат кучини йўқотган " " 30.05.2019
|
LexUZ шарҳи
Мазкур тушунтириш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 30 майдаги 234-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 546-1, 30.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 60-моддасига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги Қонуни билан ўзгартириш киритилган) ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг, 3-моддасига биноан ўн олти ёшдан бошлаб то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги фуқароларгина ишсиз шахс деб эътироф этилиши мумкин.
ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги (Меҳнат кодексининг 89-моддаси);
технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 1-банди);
ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги (100-модда иккинчи қисмининг 2-банди);
мулкдорнинг алмашиши сабабли корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги (100-модда иккинчи қисмининг 6-банди);
шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (106-модданинг 2-банди) бекор бўлган ҳолларда, барча ходимлар сингари пенсионер бўлган ходимлар ҳам илгариги иш жойларидан Меҳнат кодексининг 67-моддаси ва «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида белгиланган тартиб асосида қўшимча моддий мадад олиш ҳуқуқига эгадирлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 ноябрдаги «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тўғрисида»ги ПФ-1289-сонли Фармони ва шу асосда ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигида 1995 йил 20 декабрда 198-сон билан рўйхатга олинган «Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби»га биноан, ишлаётган пенсионерларга (айрим тоифадаги пенсионерлардан ташқари) пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади.
Шунинг учун пенсионерлар билан меҳнат шартномаси мазкур тушунтиришнинг 2-бандида келтирилган асослар бўйича бекор қилинганда, улар ишга жойлашгунларига қадар, шу жумладан иккинчи ва учинчи ойлар учун моддий мадад олишларидан қатъи назар, меҳнат шартномаси бекор қилинган куннинг кейинги кунидан бошлаб пенсия яшаш жойидаги ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан 100 фоиз миқдорида тўланиши лозим.