Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Болаликдан ногиронлиги бўлган болалар туғилишининг олдини олиш учун янги туғилган чақалоқлар ҳамда ҳомиладор аёлларда туғма ва бошқа патологияни барвақт аниқлаш бўйича «Она ва бола скринингги» давлат дастури 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)