Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
02.11.1991
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
277-сон 02.11.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.23.00.00 Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар;
2.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.12.00 Театр-концерт фаолияти]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИЛОЯТЛАРДАГИ ТЕАТРЛАРНИНГ ЮБИЛЕЙЛАРИНИ
ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
1991 йилда Й. Охунбобоев номидаги Андижон вилоят, С. Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма ва комедия театрлари, Ю. Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри, А. Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театри ташкил топганига 70 йил, Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят, Ю. Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри, М. Горький номидаги вилоятлараро Фарғона рус драма театрининг ташкил топганига 60 йил, 1992 йилда эса Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри фаолиятига 70 йил тўлади.1991 йилда Й. Охунбобоев номидаги Андижон вилоят, С. Айний номидаги Бухоро вилоят мусиқали драма ва комедия театрлари, Ю. Ражабий номидаги Жиззах вилоят мусиқали драма театри, А. Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театри ташкил топганига 70 йил, Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят, Ю. Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма ва комедия театри, М. Горький номидаги вилоятлараро Фарғона рус драма театрининг ташкил топганига 60 йил, 1992 йилда эса Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри фаолиятига 70 йил тўлади.
Ўтган йиллар мобайнида мазкур театрлар меҳнаткашларнинг эстетик диди ва дунёқарашини шакллантиришда, томошабинларни ўзбек ва жаҳон драматургияси, мусиқали драма асарлари билан таништиришда самарали хизмат қилдилар.
Юқоридагиларни ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг юқорида кўрсатилган театрлар юбилейларини вилоятлар билан ҳамкорликда 1991 йил ноябрь-декабрь ойларида, Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театри юбилейини эса 1992 йил май ойида нишонлаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
2. Вилоятларнинг ижроия қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда:
юқорида қайд этилган вилоятлар театрлари юбилей тадбирларини юксак савияда ва ташкилотчилик руҳида ўтказишни таъминласинлар ва бу тадбирларни Ўзбекистон театр санъатини кенг тарғиб қилишга қаратсинлар;
театр биноларини таъмирлаш, атрофларини ободонлаштириш, уларни замонавий радио ва ёритиш жиҳозлари билан таъминлаш ишларини амалга оширсинлар;
Ўзбекистон театр санъатини тарғиб этишда фаол иштирок этган, самарали хизмат қилган, ижодий баркамол театр ходимларини республика фахрий унвонларига ва фахрий ёрлиқларига тавсия этсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат телекўрсатув ва радио-эшиттириш қўмитаси, Ўзбекистон ахборот агентлиги, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларининг барча вилоят театрларининг юбилей тантаналарини кенг ёритиш ишида фаол иштирок этиши таъминлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси барча вилоят театрларига плакат, буклет, таклифнома, дастур ва ҳоказоларни тайёрлашда ёрдам кўрсатсин.
Ўзбекистон Республикаси Вице-Президенти Ш. МИРСАИДОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 2 ноябрь,
277-сон
×
×