Оила тўғрисидаги қонун ҳужжатлари никоҳ тузиш, никоҳнинг тугатилиши (тугаши)* ва уни ҳақиқий эмас деб топиш шартлари ва тартибини белгилайди, оила аъзолари: эр-хотин, ота-она ва болалар (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар) ўртасидаги, оила тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада эса қариндошлар ҳамда ўзга шахслар ўртасидаги шахсий номулкий ва мулкий муносабатларни тартибга солади, шунингдек ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага олиш шакл ва қоидаларини, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини белгилайди.
Эр ва хотин никоҳ шартномасига кўра биргаликдаги умумий мулкнинг қонунда белгиланган (ушбу Кодекснинг 23-моддаси) тартибини ўзгартиришга, эр ва хотиннинг барча мол-мулкига, унинг айрим турларига ёхуд эр ва хотиндан ҳар бирининг мол-мулкига нисбатан биргаликдаги, улушли ёки алоҳида эгалик қилиш тартибини ўрнатишга ҳақлидир.
Никоҳ шартномаси суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексида назарда тутилган асослар бўйича тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Никоҳ шартномасининг шартлари ушбу Кодекс 31-моддаси бешинчи қисмининг талабларига зид келса, суд эр-хотиндан бирининг талабига биноан никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
Никоҳдан ажратиш суд тартибида, ушбу Кодекснинг 42 ва
43-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган масалалар бўйича эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд:
Ушбу Кодекснинг 14—16-моддаларида ҳамда 17-моддасининг
учинчи қисмида белгиланган шартлар бузилган тақдирда, шунингдек сохта никоҳ, яъни эр-хотин ёки улардан бири оила қуриш мақсадини кўзламай тузган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади.
Ушбу Кодекснинг 16-моддасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда тузилган никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади.
Ушбу Кодекснинг 16-моддасида кўрсатилган асослар бўйича никоҳни ҳақиқий эмас деб топишни эр-хотин, шу никоҳнинг тузилиши натижасида ҳуқуқлари бузилган шахслар, шунингдек васийлик ва ҳомийлик органи ҳамда прокурор талаб қилишга ҳақлидир.
Суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаришда шундай никоҳ тузилиши билан ҳуқуқи бузилган эр (хотин)ни (инсофли эр (хотин)ни) ушбу Кодекснинг 118 ва
119-моддаларига мувофиқ хотин ёки эридан таъминот олиш ҳуқуқига эга деб топишга ҳақлидир, никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш вақтига қадар биргаликда орттирилган мол-мулкни бўлишга нисбатан эса, ушбу Кодекснинг
23,
27 ва
28-моддаларида белгиланган қоидаларни татбиқ этишга, шунингдек никоҳ шартномасини тўла ёки қисман ҳақиқий деб топишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекснинг 61 ва
62-моддаларида назарда тутилган тартибда оталик белгиланганда болалар ота-онаси ва уларнинг қариндошларига нисбатан ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.
Бошқа-бошқа ота-онадан туғилган вояга етмаган болалар учун суднинг бир неча ҳал қилув қарорларига асосан бир ота (она)дан ундирилаётган алиментнинг умумий миқдори ушбу Кодекснинг 99-моддасида назарда тутилган миқдордан ошиб кетса, алимент тўловчи ота (она) алимент тўлаш ҳақидаги суд қарори кимнинг фойдасига чиққан бўлса, ўша шахсларнинг ҳар бирига нисбатан алиментнинг миқдорини тегишинча камайтириш тўғрисида даъво тақдим этиши мумкин.
Суд судларнинг барча ҳал қилув қарорларига биноан тўланиши лозим бўлган, ушбу Кодекс 99-моддасида белгиланган алимент миқдоридан келиб чиққан ҳолда, болаларга нисбатан судларнинг ҳал қилув қарорлари мавжуд бўлса, уларнинг ҳар бирига тегишли бўлган алиментнинг тенг улушдаги янги миқдорини белгилайди.
Эр-хотиннинг бир-биридан таъминот олиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 117 ва
118-моддаларига мувофиқ таъминот олиш учун асос бўлган шартлар тугаган тақдирда, шунингдек никоҳдан ажралган ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз эр ёки хотин янги никоҳга кирганда тугайди. Бундай ҳолларда, агар таъминот учун маблағ суднинг ҳал қилув қарорига биноан ундирилган бўлса, уни тўлаши шарт бўлган эр (хотин) бундан буён алимент тўлашдан озод этиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
Ушбу Кодекснинг 123—128-моддаларида кўрсатилган шартлар мавжуд бўлса, вояга етмаган, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахсларга таъминот бериш мажбурияти суд томонидан уларнинг қариндошлари: бобо, буви, невара, ака-ука, опа-сингил, шунингдек ўгай ота ва ўгай она, ўгай ўғил ва ўгай қиз, доимий тарбияда бўлган шахслар зиммасига юклатилиши мумкин.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида суд ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекснинг 99-моддасига асосан вояга етмаган болаларга тўланадиган алимент қарзининг миқдори алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади миқдоридан келиб чиққан ҳолда алимент ундирилмаган вақт учун ҳисоблаб чиқилади. Агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс шу даврда ишламаган бўлса ёки унинг иш ҳақи ва (ёки) даромадини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинмаган бўлса, алимент қарзи ундирилаётган вақтда алимент Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади. Агар қарзни бундай белгилаш тарафлардан бирининг манфаатларига жиддий путур етказса, манфаатларига путур етказилган тараф судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд тарафларнинг моддий ва оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни инобатга олиб, қарзнинг пул билан тўланадиган қатъий суммасини белгилаши мумкин.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар вояга етмаган боланинг ёки вояга етган муомалага лаёқатсиз алимент олувчининг вакили томонидан содир этилган бўлса, алимент қайтариб олинмайди, тўланган алимент суммалари эса, алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг даъвосига кўра айбдор вакилдан ундирилади.
Ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган оилага ёки муассасаларга тарбиялаш учун жойлаштириш масаласи ҳал бўлгунга қадар васийлик (ҳомийлик) мажбуриятларини бажариш вақтинча васийлик ва ҳомийлик органлари зиммасига юклатилади.
ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
фарзандликка олувчи шахс ушбу Кодекснинг 152-моддасига мувофиқ фарзандликка олиш ҳуқуқига эга бўлмаган бўлса, ҳақиқий эмас деб топилади.
илгари фарзандликка бола олган, лекин ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича суд томонидан фарзандликка олиш бекор қилинган шахслар;