Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
ПҚ-544-сон 28.12.2006
[
ОКОЗ:
1.
19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.04.00.00 Ҳудуд / 19.04.03.00 Чегара масалалари]
[
ТСЗ:
1.
Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
«Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
20-моддасига
мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 24 июлда Бишкек шаҳрида имзоланган давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳақидаги
Битим
;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 2004 йил 24 июлда имзоланган давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ҳақидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида 2006 йил 24 августда Тошкент шаҳрида имзоланган Протокол тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (В. Норов) мазкур қарорда қайд этиб ўтилган халқаро шартномалар кучга кириши учун Ўзбекистон Республикаси зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида Қирғизистон Республикасига тегишли билдиришнома йўлласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин Ўзбекистон Республикасининг уларда кўзда тутилган мажбуриятлари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши Котиби М. Атаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 28 декабрь,
ПҚ-544-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 511-модда)
×
×