Ўзбекистон Республикасининг жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Конституция ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этган нормаларига асосланган бўлиб, ушбу Кодексдан иборатдир.
Жазолашдан кўзланган мақсадга ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддаларида назарда тутилган енгилроқ чораларни қўллаш орқали эришиб бўлмайдиган тақдирдагина оғирроқ жазо чоралари тайинланиши мумкин.
Жиноят содир этгунга қадар ўн тўрт ёшга тўлган шахслар ушбу Кодекс 97-моддасининг биринчи қисми,
98,
104 — 106,
118,
119,
137,
164 — 166,
169-моддалари, 173-моддасининг
иккинчи ва
учинчи қисмлари,
220,
222,
247,
252,
263,
267,
271-моддалари, 277-моддасининг
иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Кодекснинг 122,
123,
127,
144,
146,
193 — 195,
205 — 210,
225,
226,
230 — 232,
234,
235,
279 — 302-моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жиноят содир этгунга қадар ўн саккиз ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортиладилар.
Ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳам ушбу Кодекс Махсус қисмининг бажарувчини жавобгарликка тортиш белгиланган моддаси бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шунингдек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий қилмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади.
Агар шахс содир этган қилмишда ушбу Кодекс Махсус қисми айни бир моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг оғирроқ жазо белгиланган қисми бўйича жавобгарликка тортилади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар қонунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина қўлланилади.
Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда икки ойдан уч йилгача муддатга қўлланилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки оғир оқибатларни келтириб чиқармаган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят учун суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш, қамоқ ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини қўллаши мумкин.
Интизомий қисмга жўнатиш жазоси ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган ҳолларда уч ойдан бир йилгача муддатга қўлланилади. Суд иш ҳолатлари ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий қисмга жўнатиш жазосини қўллаши мумкин.
Озодликдан маҳрум қилиш ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган бир неча жазоларни қўшиш тартибида тайинланганда, унинг муддати йигирма беш йилгача белгиланиши мумкин.
Енгиллаштирувчи ҳолат ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди.
Ушбу ҳолатлар Кодекс Махсус қисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда ҳисобга олинмайди.
Суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, алоҳида ҳолларда ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазони тайинлаши мумкин.
Суд шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида қўлланилиши шарт деб кўрсатилган қўшимча жазони тайинламаслиги ҳам мумкин.
Шахс Махсус қисмнинг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни содир этган бўлиб, улардан бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, суд ушбу Кодекснинг
54-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ ҳар қайси қилмиш учун жазо тайинлаб, сўнгра тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш ёхуд тайинланган жазоларни тўла ёки қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича жазо тайинлайди.
г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно) — ўн беш йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади.
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг моддасида умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга нисбатан, жавобгарликка тортиш муддатларини қўллаш масаласи суд томонидан ҳал қилинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини қўллашни лозим топмаса, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўрнига озодликдан маҳрум қилиш тайинланади.
Ушбу Кодекс 105-моддасининг биринчи қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш),
106-моддасида (кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш),
107-моддасида (зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш),
108-моддасида (ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлашнинг зарур чоралари чегарасидан четга чиқиб, баданга қасддан оғир шикаст етказиш),
109-моддасида (қасддан баданга енгил шикаст етказиш), 110-моддасининг
биринчи қисмида (қийнаш),
111-моддасида (эҳтиётсизлик орқасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш), 113-моддасининг
биринчи ва
иккинчи қисмларида (таносил касаллигини тарқатиш),
115-моддасида (аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш), 116-моддасининг
биринчи ва
иккинчи қисмларида (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик), 117-моддасининг
биринчи қисмида (хавф остида қолдириш), 121-моддасининг
биринчи қисмида (аёлни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш),
122-моддасида (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш),
123-моддасида (ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш), 125-моддасининг
биринчи қисмида (фарзандликка олиш сирини ошкор қилиш),
136-моддасида (аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш), 139-моддасининг
биринчи ва
иккинчи қисмларида (туҳмат),140-моддасининг
биринчи ва
иккинчи қисмларида (ҳақорат қилиш),
149-моддасида (муаллифлик ёки ихтирочилик ҳуқуқларини бузиш), 167-моддасининг
биринчи қисмида (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддасининг
биринчи қисмида (фирибгарлик), 169-моддасининг
биринчи қисмида (ўғрилик), 170-моддасининг
биринчи қисмида ҳамда иккинчи қисмининг
«б» ва
«в» бандларида (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш),
172-моддасида (мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиш), 173-моддасининг
биринчи қисмида (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш),
185²-моддасида (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш),
192-моддасида (рақобатчини обрўсизлантириш), 260-моддасининг
биринчи қисмида (темир йўл, денгиз, дарё ёки ҳаво транспортининг ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 266-моддасининг
биринчи қисмида (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш), 268-моддасининг
биринчи қисмида (транспортнинг хавфсиз ишлашини таъминлашга доир қоидаларни бузиш), 298-моддасининг
биринчи қисмида (машиналарни бошқариш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш) назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин.
Бундай шахс ушбу Кодекснинг 64-моддасида назарда тутилган муддатлар ўтмасдан тузалса, жавобгарликка тортилади. Бундай ҳолда жавобгарликка тортиш муддатлари суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган кундан ҳисобланади.
Шартли ҳукм қилинганда, башарти, бунга асослар мавжуд бўлса, суд маҳкумга муайян вақт мобайнида етказилган зарарни бартараф қилиш, ишга ёки ўқишга кириш, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгариб қолса, бу ҳақда шартли ҳукм қилинган шахснинг хулқи устидан назорат олиб борувчи органга хабар бериб туриш, вақти-вақти билан келиб бу органларда рўйхатдан ўтиб туриш, муайян жойларда бўлмаслик, муайян вақтда яшаш жойида бўлиши, алкоголизм, гиёвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташи каби мажбуриятларни юклаши мумкин. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан суд тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўллаши мумкин.
Бундай шахслар тузалганидан кейин, ушбу Кодекснинг 69-моддасида назарда тутилган ва суд томонидан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган кундан бошлаб ҳисобланадиган муддатлар ўтиб кетмаган бўлса, жазо ижро этилади.
Ушбу Кодекснинг 13-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам судланганлик олиб ташланиши мумкин.
Агар ушбу Кодекснинг 44,
46-моддалари асосида ҳукм бўйича тайинланган жазони суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган меҳнат ва ўқишга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Жазони енгилроғи билан алмаштириш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнат ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлиб келаётган маҳкумга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган бўлса, тиббий муассасаларда мажбурий даволаниши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахслар озодликдан маҳрум қилиш ёки қамоқ жазосига ҳукм қилинган бўлса, уларни даволаш жазони ўтаётган жойда амалга оширилади, жазони ўтаб бўлганидан кейин агарда даволашни давом эттиришга зарурат бўлса, умумий асосда тиббий муассасаларда даволанади.
Содир этилаётган пайтда ҳаёт учун хавфли бўлмаган ва ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келмаган, лекин соғлиқнинг узоқ вақт, яъни камида йигирма бир кун, аммо тўрт ойдан кўп бўлмаган даврда ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг ўн фоизидан ўттиз уч фоизигача йўқолишига сабаб бўлган қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш —
к) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 104-моддасида назарда тутилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этган ёхуд ушбу Кодекснинг
97-моддасида назарда тутилган қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган шахс томонидан;
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар эҳтиётсизлик орқасида:
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, —
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида:
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:
б) илгари ушбу Кодекснинг 118 ёки
119-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки
137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан содир қилинган бўлса, —
Ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмагани ҳолда одам ўғрилаш —
Терроризм — халқаро муносабатларни мураккаблаштириш, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузиш, хавфсизлигига путур етказиш, уруш ва қуролли можаролар чиқариш, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштириш, аҳолини қўрқитиш мақсадида давлат органини, халқаро ташкилотни, уларнинг мансабдор шахсларини, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир фаолиятни амалга оширишга ёки амалга оширишдан тийилишга мажбур қилиш учун зўрлик, куч ишлатиш, шахс ёки мол-мулкка хавф туғдирувчи бошқа қилмишлар ёхуд уларни амалга ошириш таҳдиди, шунингдек террорчилик ташкилотининг мавжуд бўлишини, ишлаб туришини, молиялаштирилишини таъминлашга, террорчилик ҳаракатларини тайёрлаш ва содир этишга, террорчилик ташкилотларига ёхуд террорчилик фаолиятига кўмаклашаётган ёки бундай фаолиятда иштирок этаётган шахсларга бевосита ёки билвосита ҳар қандай маблағ-воситалар ва ресурслар бериш ёки йиғишга, бошқа хизматлар кўрсатишга қаратилган фаолият — Миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, диний эътиқодига ёки дахрийлигига қараб, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар, шунингдек, миллий, ирқий, этник мансублиги ёки динга муносабатига қараб, фуқароларнинг ҳуқуқларини бевосита ёки билвосита чеклаш ёхуд уларга бевосита ёки билвосита афзалликлар бериш, — Ўзбекистон Республикасининг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга ёхуд қонуний равишда сайлаб қўйилган ёки тайинланган ҳокимият вакилларини ҳокимиятдан четлатишга ёхуд Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини
Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, шунингдек, бундай мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш —
Ҳокимият конституциявий органларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки уларни Конституцияда назарда тутилмаган параллел ҳокимият тузилмалари билан алмаштиришга қаратилган зўравонлик ҳаракатлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ваколатли органларининг Ўзбекистон
Конституциясида назарда тутилмаган тартибда тузилган ҳокимият тузилмаларини тарқатиб юбориш тўғрисидаги қарорларини белгиланган муддатда бажармаслик —
Саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларни норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, — Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш —
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида назарда тутилган сиёсий бошпана ҳуқуқидан фойдаланиш учун кириш ҳужжатларини тегишли даражада расмийлаштирмасдан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар жавобгарликдан озод қилинадилар.
Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга, жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирор бир ахборот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этилган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирор бир ҳаракатни содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томонидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муассасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш — Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, —
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
Контрабанда, яъни божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, декларациясиз ёки бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, кучли таъсир қилувчи заҳарли, заҳарловчи, радиоактив, портловчи моддалар, портлатиш қурилмалари, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни, шунингдек гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ёки диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастликни тарғиб қилувчи материалларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш — Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, —
Таъмирлаш ишларини бажараётган ёки транспорт воситасининг техник ҳолати ва ундан фойдаланилиши учун масъул бўлган шахснинг темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, автомобиль ёки бошқа транспорт воситасини, алоқа йўллари, сигнализация, алоқа воситалари ёки бошқа транспорт ускуналарини сифатсиз таъмирлаши, шунингдек транспорт воситасининг техника ҳолати жиҳатидан бузуқлигини била туриб, уни фойдаланишга чиқаришга рухсат бериши баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — Йўловчи, пиёда, велосипед, от-улов транспортининг ҳайдовчиси ёки йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари томонидан, ушбу Кодекснинг 261-263,
265 ёки
266-моддаларида назарда тутилган шахслардан ташқари, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини ёки барча турдаги транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, —
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишлар озгинадан кўпроқ миқдорда содир этилган бўлса, —
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қилмишларни содир этган шахс ўз ихтиёри билан айбини бўйнига олиш тўғрисида ҳокимият органларига арз қилса ва гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни топширса, жазодан озод қилинади.
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
Ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмида назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, —
Анча миқдор | — | энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдор. |
Анча миқдордаги зарар | — | энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар. |
Бошқа ҳуқуқий таъсир чораси | — | жазо ҳисобланмайдиган, лекин ушбу Кодексда назарда тутилган чора (вояга етмаган шахсларга нисбатан қўлланиладиган мажбурлов чоралари, тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари). |
Валюта операциялари | — | валюта қимматликларига мулк ҳуқуқининг бировга ўтиши билан боғлиқ операциялар, шу жумладан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда чет эл валютасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси пул бирлигидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш билан боғлиқ операциялар; валюта қимматликларини чет элдан Ўзбекистон Республикасига келтириш ва жўнатиш, шунингдек уларни Ўзбекистон Республикасидан четга олиб чиқиш ва жўнатиш; халқаро миқёсда пул ўтказиш операциялари. |
Валюта қимматликлари | — | чет эл валютаси; чет эл валютасидаги қимматли қоғозлар — фонд бойликлари (акция, облигация ва бошқалар); чет эл валютаси билан тўланадиган тўлов ҳужжатлари (чеклар, векселлар, аккредитив ва бошқалар); ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар — олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, радий, рутений ва осмий), шундай металлардан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари ҳамда уларнинг резгилари бундан мустасно; хом ашё ёки ишлов берилган ҳолатдаги табиий қимматбаҳо тошлар — олмос, ёқут, зумрад, сапфир, александритлар, шунингдек марваридлар, шундай тошлар ҳамда уларнинг резгиларидан ясалган заргарлик ва бошқа рўзғор буюмлари бундан мустаснодир. |
Гиёвандлик воситалари | — | «Гиёвандлик воситалари тўғрисида»ги БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясининг I ва II Рўйхатларига киритилган табиий ёки сунъий тайёрланган ҳар қандай гиёвандлик воситалари, «1961 йилги «Гиёвандлик воситалари тўғрисида»ги Ягона Конвенцияга тузатишлар ҳақида»ги 1972 йилги Протоколга асосан киритилган тузатишлар билан бирга. |
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп миқдор | — | тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади. |
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан қонунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпроқ миқдор | — | тегишли давлат органининг хулосасига мувофиқ белгиланади. |
Давлат сири | — | ошкор этилиши республика ҳарбий иқтисодий салоҳиятининг сифат ҳолатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошқа оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган маълумотлар. |
Давлат сирлари | — | давлат томонидан қўриқланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб қўйилган ўта муҳим, мутлақ махфий ва махфий ҳарбий, сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва бошқа маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, ҳарбий ва хизмат сирига бўлинади. |
Жуда кўп зарар | — | энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар. |
Жуда кўп миқдор | — | энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдордаги зарар. |
Катта экин майдони | — | 1000 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган экин майдони |
Кўп бўлмаган зарар | — | энг кам ойлик иш ҳақининг ўн бараваридан ўттиз бараваригача бўлган зарар. |
Кўп миқдор | — | энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдор. |
Кўп миқдордаги зарар | — | энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар. |
Кўпчилик учун хавфли усул | — | ўт қўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок бўлиши ёки кўп миқдорда зарар етказиш хавфини туғдирадиган бошқа усуллар. |
Мансабдор шахс | — | ташкилий-бошқарув ёки маъмурий-хўжалик ваколатлари берилган ва масъул мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс. |
Масъул мансабдор шахс | — | 1) ҳокимият вакиллари; 2) давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вақтинча ташкилий бошқарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боғлиқ лавозимларни эгаллаб турган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар; 3) мулкчиликнинг бошқа шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат бошқаруви юзасидан белгиланган тартибда ҳокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари; 4) иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида бажариш билан боғлиқ мансабларни эгалловчи шахслар. |
Олдиндан аён бўлиш | — | қонунда баён этилган хулқ-атвор ва шарт-шароитларга муносабат ва бу муносабатнинг шахс улардан хабардорлигидан далолат бериши. |
Олдиндан тил бириктириш | — | жиноят иштирокчилари ўртасида жиноят содир этиш ёки жиноий фаолият билан шуғулланиш тўғрисида бундай ҳаракатларни амалга оширишдан аввал келишиб олиш. |
Прекурсорлар | — | БМТнинг «Гиёвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши кураш тўғрисида»ги 1988 йилги Конвенциясига Илованинг I ва II жадвалларига киритилган ҳар қандай модда. |
Порахўрлик | — | пора олиш, пора бериш ёки бу жиноятларда воситачилик қилиш. |
Психотроп модда | — | БМТнинг «Психотроп моддалар ҳақида»ги 1971 йилги Конвенциясининг I, II, III ва IV Рўйхатларига киритилган ҳар қандай табиий ёки синтетик модда ёхуд ҳар қандай табиий материал. |
Тамом бўлган жиноят | — | муайян жиноят таркибининг барча зарур аломатларини ўз ичига оладиган ижтимоий хавфли қилмиш. |
Тамом бўлмаган жиноят | — | шахсга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ёки жиноят қилишдан ихтиёрий равишда қайтиш туфайли охирига етказилмай қолган жиноят. |
Фуқаролиги бўлмаган шахс | — | бирон-бир давлатнинг фуқароси юридик мақомига эга бўлмаган жисмоний шахс. |
Хизмат сири | — | ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлган фан, техника, ишлаб чиқариш ва бошқарув соҳаларига доир маълумотлар. |
Хўжалик юритувчи субъект | — | мулк шаклидан қатъи назар, корхоналар ва тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар. |
Чет эл валютаси | — | 1) тегишли чет эл давлатининг муомаласида бўлган ва қонуний тўлов воситаси ҳисобланган, шунингдек, муомаладан чиқарилган ёки чиқарилаётган, лекин Ўзбекистон Республикасининг пул белгиси билан алмаштирилиши лозим бўлган банкнот тарзидаги чет эл пул белгиси; 2) чет эл давлатларининг пул бирликларида ва халқаро ҳисоб-китоб бирликларидаги счётлар ва омонатлардаги маблағлар. |
Чет эл фуқароси | — | бирон бир чет эл давлат фуқаросининг юридик мақомига эга бўлган шахс. |
Яқин қариндошлар | — | қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахслар, яъни ота-она, ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари. |
Ўзбекистон Республикаси фуқароси | — | қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси юридик мақомига эга бўлган шахс. |
Ўртача катталикдаги экин майдони | — | 250 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган экин майдони. |
Қилмиш | — | ҳаракат ёки ҳаракатсизлик. |
Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин | — | ўйин ташкилотчиси (ўйин муассасаси) томонидан бир ёки ундан ортиқ иштирокчилар билан тасодифга (воқеага) ва (ёки) ўйин иштирокчисининг қобилияти, эпчиллиги ва бошқа сифатларига боғлиқ ютуқ тўғрисида тузилган, таваккалчиликка асосланган битимга мувофиқ ўйин ташкилотчилари ва иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари мажмуини назарда тутувчи ўйин, шу жумладан тотализаторлар, казино, шунингдек ўйин автоматларидан фойдаланиладиган ўйин. |
Ғаразгўйлик ниятлари | — | содир қилинган жиноятдан моддий ёки бошқача мулкий йўсиндаги фойда олиш ёхуд моддий харажатлардан қутилишга интилишда ифодаланган ният. |
Ҳаракат | — | шахснинг ижтимоий хавфли, онгли ва фаол хулқ-атвори. |
Ҳаракатсизлик | — | шахснинг норматив ҳужжатларда бажариши шарт қилиб белгиланган муайян ҳаракатларни бажармасликда ифодаланган ижтимоий хавфли, онгли ва суст хулқ-атвори. |
Ҳарбий жиноятлар | — | ҳарбий хизматчилар, шунингдек ҳарбий машқни ўташ даврида ҳарбий хизматга мажбур шахслар томонидан ҳарбий хизматни ўташнинг белгиланган тартибига қарши қилинган жиноятлар. |
Ҳарбий сир | — | ошкор қилиниши Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилияти, давлат хавфсизлиги ва Қуролли Кучлари учун оғир оқибатлар келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳарбий йўсиндаги маълумотлар. |
Ҳокимият вакили | — | давлатнинг бирон-бир ҳокимият органининг номидан иш кўриб, муайян вазифаларни доимий ёки вақтинча амалга оширувчи ва ўз ваколатлари доирасида кўпчилик ёхуд барча фуқаро ёки мансабдор шахслар учун мажбурий бўлган ҳаракатларни содир этиш ёки фармойишлар бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс. |
Ҳужжат | — | ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган факт ва воқеаларни тасдиқловчи, лозим даражада тузилган ва зарурий реквизитлари (штамп, имзо, муҳр, сана, тартиб рақами) мавжуд бўлган ёзма ҳужжат. |
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 1-сон, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 144-модда; 1997 й., 2-сон, 56-модда, 9-сон, 241-модда; 1998 й., 5-6-сон, 102-модда, 9-сон, 181-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда, 5-сон, 124-модда, 9-сон, 229-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; 2001 й., 1-2-сон, 23-модда, 9-10-сон, 165-модда; 2002 й., 9-сон, 165-модда; 2003 й., 1-сон, 8-модда, 9-10-сон, 149-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 6-сон, 248-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2005 й., 39-сон, 294-модда, 52-сон, 384-модда, 385-модда; 2006 й., 25-26-сон, 226-модда, 51-52-сон, 498-модда; 2007 й., 14-сон, 134-модда, 17-18-сон, 171-модда, 37-38-сон, 377-модда, 39-сон, 401-модда, 52-сон, 532-модда; 2008 й., 14-15-сон, 94-модда, 16-сон, 116-модда, 117-модда, 28-сон, 263-модда, 37-38-сон, 366-модда, 39-сон, 390-модда, 391-модда, 52-сон, 513-модда, 514-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 15-сон, 171-модда, 37-сон, 402-модда, 38-сон, 414, 415-моддалар, 39-сон, 423-модда, 52-сон, 553-модда; 2010 й., 20-сон, 147-модда, 21-сон, 161-модда, 38-сон, 329-модда, 51-сон, 482-модда, 52-сон, 509-модда; 2011 й., 1-2-сон, 1-модда; 2012 й., 15-сон, 166-модда, 37-сон, 423-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда, 18-сон, 233-модда, 41-сон, 543-модда; 2014 й., 4-сон, 45-модда, 20-сон, 222-модда, 36-сон, 452-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда, 32-сон, 425-модда, 33-сон, 439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 39-сон, 457-модда, 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 13-сон, 194-модда, 24-сон, 487-модда, 36-сон, 943-модда, 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 05.04.2018 й., 03/18/470/1005-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон, 21.07.2018 й., 03/18/485/1552-сон, 23.10.2018 й., 03/18/503/2080-сон; 10.01.2019 й., 03/19/514/2450-сон, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон, 05.03.2019 й., 03/19/526/2701-сон, 03.05.2019 й., 03/19/534/3046-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон, 29.05.2019 й., 03/19/543/3201-сон, 09.07.2019 й., 03/19/548/3395-сон, 31.08.2019 й., 03/19/560/3677-сон; 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон; 06.11.2019 й., 03/19/579/3994-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон, 26.03.2020 й., 03/20/613/0362-сон, 22.07.2020 й., 03/20/629/1087-сон, 05.10.2020 й., 03/20/640/1348-сон, 06.11.2020 й., 03/20/645/1469-сон, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон; 26.12.2020 й., 03/20/658/1670-сон; 15.01.2021 й., 03/21/667/0035-сон, 13.02.2021 й., 03/21/673/0112-сон, 18.02.2021 й., 03/21/675/0126-сон; 30.03.2021 й., 03/21/679/0256-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон, 05.10.2021 й., 03/21/719/0929-сон, 12.10.2021 й., 03/21/721/0952-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 07.12.2021 й., 03/21/735/1141-сон; 16.02.2022 й., 03/22/754/0134-сон; 12.03.2022 й., 03/22/758/0207-сон; 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон, 01.06.2022 й., 03/22/772/0460-сон; 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон; 19.10.2022 й., 03/22/794/0939-сон; 14.03.2023 й., 03/23/822/0143-сон; 15.03.2023 й., 03/23/823/0150-сон; 23.03.2023 й., 03/23/825/0164-сон, 28.03.2023 й., 03/23/826/0172-сон; 12.04.2023 й., 03/23/829/0208-сон; 11.05.2023 й., 03/23/841/0270-сон; 01.11.2023 й., 03/23/874/0818-сон; 16.11.2023 й., 03/23/878/0852-сон; 19.01.2024 й., 03/24/899/0048-сон; 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон; 16.03.2024 й., 03/24/921/0219-сон)