Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги,
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон
қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази, Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги,
«Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2006 йил 39-сон, 387-модда) мувофиқ инвестиция воситачиларининг, шу жумладан тижорат банкларининг ва суғурталовчиларнинг эмитентларга расмий дилер (маркет-мейкер)лик хизматларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
42. Маркет-мейкер томонидан мазкур Низомнинг 41-бандида кўзда тутилган маълумотларнинг тақдим қилинмаслиги Шартноманинг бекор қилинишига олиб келиши мумкин.