Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Раис Б. Эшонов, судьялар Б. Мирбобоев, У. Бозоров, Г. Пиржановдан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Раисининг Конституциявий суднинг мажлисига киритилган «1997 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати»дан «Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» деган бандини чиқариб ташлашни назарда тутадиган қисмининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сонли «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг «Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» фаолият турини назарда тутувчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги тўғрисидаги масалани чақириб олиш ҳақидаги аризасини ўзининг очиқ мажлисида кўриб чиқди.
Олий хўжалик судининг Раиси томонидан Конституциявий суд мажлисига киритилган 1997 йил 30 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган «Мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар (ташкилотлар), шу жумладан чет эл корхоналари ва қўшма корхоналар фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати»дан «Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» фаолият турини чиқариб ташлашни назарда тутадиган қисмининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сонли «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорининг «Фуқаролар ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш» фаолият турини назарда тутувчи қисмининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мослиги тўғрисидаги масала чақириб олиниши муносабати билан мазкур иш бўйича иш юритиш тугатилсин.