Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
28.07.2008
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
162-сон 28.07.2008
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СПОРТ АНЖОМЛАРИ, ИНВЕНТАРЛАРИ ВА АСБОБ-УСКУНАЛАРИНИНГ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СИНОВ ЛАБОРАТОРИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЖИҲОЗЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан халқаро стандартларга жавоб берадиган спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2008 — 2012 йиллар даврида ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш асосида сифатли спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастури тўғрисида» 2008 йил 20 февралдаги 26-сон
қарорига
мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзстандарт» агентлигининг «Тошкент шаҳар синаш ва стандартлаштириш маркази» давлат корхонаси ҳузурида Спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг ихтисослаштирилган синов лабораторияси (кейинги ўринларда ихтисослаштирилган синов лабораторияси деб аталади) ташкил этилсин.
2. «Ўзстандарт» агентлиги:
ихтисослаштирилган синов лабораториясининг моддий-техник базасини шакллантириш ҳамда уни спорт анжомлари, инвентарлари ва асбоб-ускуналарининг сертификатлаштириш синовларини ўтказиш имконини берадиган зарур синаш ва ўлчаш асбоб-ускуналари билан таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни;
сотиб олинадиган асбоб-ускуналарни метрологик аттестациядан ўтказиш ва қиёслаш, шунингдек ихтисослаштирилган синов лабораториясини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилиш юзасидан зарур ишларни амалга оширсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 28 июль,
162-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 300-модда)
×
×