Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
15.10.2008
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
228-сон 15.10.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.05.00 Илмий ва лойиҳа муассасалари]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТРАНСФЕРИ АГЕНТЛИГИ» ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сон
қарорини
бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг «Технологиялар трансфери агентлиги» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда «Агентлик» деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш;
инновацион технологияларни, шу жумладан хорижий инновацион технологияларни мустақил экспертизадан ўтказиш, мослаштириш ва мамлакатимиз амалиётига жорий этиш;
илмий-техник ишланмаларни тижорат сотуви объекти сифатида ишлаб чиқаришга жорий этиш лойиҳаларини тузиш ва амалга ошириш;
илмий-техник ишланмалар натижаларини тижоратлаштириш соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни амалга ошириш.
3. Белгилаб қўйилсинки, Агентлик фаолиятини молиялаштириш Агентликнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Агентлик устави белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилишини таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2008 йил 15 октябрь,
228-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 42-сон, 423-модда)
×
×