Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165-модда; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 314-модда, № 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 12, 656-модда; 2007 йил, № 4, 158, 166-моддалар, № 6, 248-модда, № 9, 416, 422-моддалар, № 12, 607-модда; 2008 йил, № 4, 187, 188, 189-моддалар, № 7, 352-модда, № 9, 485, 487, 488-моддалар) 240-моддасининг иккинчи қисми «ёки бундан бўйин товлаганлиги учун» деган сўзлардан кейин «шунингдек гувоҳ ўзига қарши кўрсатув беришни рад этганда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Айбланувчи: ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекс 230-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга.
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
2) 48-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гумон қилинувчи: ўзининг нимада гумон қилинаётганлигини билиш; ушлаб турилганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; у ушланган ёки гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ушбу Кодекснинг 230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ушланганидан кейин йигирма тўрт соатдан кечиктирмай сўроқ қилинишини талаб қилиш; ўзига нисбатан қўйилган гумон хусусида ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари тўғрисида кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича суд мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш ҳуқуқига эга»;
3) 49-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
4) 50-модда учинчи қисмининг биринчи жумласидаги «адвокатлар бюросига, ҳайъатига ёки фирмасига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 51-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6) 52-модда биринчи қисмининг иккинчи жумласи «бунда адвокат» деган сўзлардан кейин «ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 53-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳимоячи: манфаатларини ҳимоя қилаётган шахснинг нимада гумон қилинаётганлиги ёки айбланаётганлигини билиш; адвокатлик гувоҳномасини кўрсатганидан ва муайян ишни юритишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ордерни тақдим этганидан сўнг ишда иштирок этиш; гумон қилинувчи сўроқ қилинаётганда иштирок этиш, шахсга айблов эълон қилинаётганда ҳозир бўлиш ҳамда айбланувчи сўроқ қилинаётганда, шунингдек уларнинг иштирокида ўтказиладиган бошқа тергов ҳаракатларида иштирок этиш ва гумон қилинувчиларга, айбланувчиларга, гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга саволлар бериш; бошқа тергов ҳаракатлари юргизилаётганда суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан иштирок этиш; ўзи иштирок этган тергов ҳаракатининг юритилиши хусусида ёзма мулоҳазалар бериш; илтимоснома бериш ва рад этиш; ушбу Кодекс 87-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ далиллар сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган маълумотларни тўплаш ва тақдим этиш; гумон қилинувчи ёки айбланувчи иштирокида ўтказилган процессуал ҳаракатларга оид ҳужжатлар билан, дастлабки тергов тамом бўлганидан кейин эса жиноят ишининг барча материаллари билан танишиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки уларда кўрсатилган маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; агар ҳимояни амалга ошириш учун зарур бўлса, давлат сирлари, тижорат сири ёки бошқа сирни ўз ичига олган ахборот билан қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда танишиш; суд муҳокамасида тараф сифатида иштирок этиш; суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар келтириш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва бу ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган шикоятлар, протестлар тўғрисида билиш ҳамда уларга нисбатан эътирозлар билдириш; апелляция, кассация ва назорат инстанцияси суди мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
8) 55-модданинг биринчи қисмидаги «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш» деган сўзлар «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 57-модданинг биринчи қисмидаги «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш» деган сўзлар «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 59-модданинг биринчи қисмидаги «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш» деган сўзлар «дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиш ва ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 66-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
14) 87-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
15) 95-модданинг учинчи қисми «Кодекснинг» деган сўздан кейин «88, 90» рақамлари билан тўлдирилсин;
16) 114-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
17) 224-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб туришнинг ушбу Кодекснинг 221-моддасида кўрсатилган асослардан биттаси мавжудлигини бевосита кўриб ёки бошқа шоҳидларнинг сўзларидан аниқласа, гумон қилинувчига у жиноят содир этишда гумон қилиб ушланганлигини билдиришлари ва ундан яқин орадаги милиция муассасасига ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органга бирга боришини талаб қилиши шарт. Шу билан бирга, ички ишлар органи ходими, бошқа ваколатли шахс ушлаб турилган шахсга адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёки хабар бериш, ҳимоячига эга бўлиш, кўрсатувлар беришни рад этишга бўлган процессуал ҳуқуқларини тушунтириши, шунингдек у берган кўрсатувлардан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлигини билдириши шарт. Бунда ушлаётган шахс ўзини таништириши ва ушланаётган шахснинг талабига кўра шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши шарт»;
18) 225-модда тўртинчи қисмининг биринчи жумласи «тушунтирилади» деган сўздан кейин «ва танланган ёки тайинланган ҳимоячига танишиб чиқиш учун тақдим этилади» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
19) 230-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
20) 353-модданинг биринчи қисмидаги «238» рақами «239» рақами билан алмаштирилсин;
21) 384-модданинг 10-банди «барча важлар текширилганлигини ва ҳимоянинг илтимосномалари кўриб чиқилганлигини» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
2) 245-модданинг биринчи қисми «197» рақамидан кейин «1971» рақами билан тўлдирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрда қабул қилинган «Адвокатура тўғрисида»ги 349-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 48-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 3-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3) 4-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи қисмининг тўртинчи — саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи — ўн иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
иккинчи қисми «ёрдамчига» деган сўздан кейин «ва стажёрга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
6) 7-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Адвокат муайян иш бўйича юридик ёрдам кўрсатаётган ёки илгари юридик ёрдам кўрсатган шахсларнинг манфаатлари ишни олиб боришни сўраб мурожаат этган шахснинг манфаатларига зид келган ёки у судья, прокурор, терговчи, суриштирув ўтказувчи шахс, жамоат айбловчиси, суд мажлиси котиби, эксперт, мутахассис, жабрланувчининг, фуқаровий даъвогарнинг, фуқаровий жавобгарнинг вакили, гувоҳ, холис, таржимон сифатида иштирок этган ҳолларда, шунингдек агар ишни дастлабки тергов қилишда ёхуд судда адвокатнинг қариндоши бўлган мансабдор шахс иштирок этган ёки иштирок этаётган бўлса, худди шунингдек агар адвокат бевосита ёки билвосита шу ишдан шахсан манфаатдор бўлса бу ҳол унга ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) манфаатларига зид келса, юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни қабул қилишга ҳақли эмас.
7) 8-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
биринчи қисмидаги «мижоз» деган сўз «ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми «адвокат ёрдамчиси» деган сўзлардан кейин «адвокат стажёри» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмидаги «мижоз» деган сўз «ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 13-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
15) 14 — 16-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
16) 17-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 25 декабрда қабул қилинган «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги 721-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 1, 12-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 2-модданинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисми тўртинчи хатбошисидаги «ваколат берувчининг, ўз ҳимоясидаги шахснинг» деган сўзлар «ишонч билдирувчи шахснинг (ўз ҳимояси остидаги шахснинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ёки қамоққа олиш» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари тегишинча бешинчи ва олтинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
иккинчи қисмидаги «унинг ёрдамчисидан» деган сўзлар «унинг ёрдамчисидан ва стажёридан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
тўртинчи қисмидаги «ваколат берувчининг ёхуд ўз ҳимоясидаги шахснинг» деган сўзлар «ишонч билдирувчи шахснинг (ўз ҳимояси остидаги шахснинг)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи ва учинчи қисмлари чиқариб ташлансин;
6) 12-модданинг иккинчи қисмидаги «республика адвокатлар жамоат бирлашмаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин».
 LexUZ шарҳи

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси