Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
2. Вазирликлар ва идораларнинг Тадбирлар режасини бажариш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юклансин.
3. Вазирликлар ва идоралар раҳбарлари Тадбирлар режасида назарда тутилган бандларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминласинлар, уларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этсинлар.
Т/рМақсадТадбирларМуддатлариБажарувчилар
I. Сиёсий соҳа
1.Сиёсий дипломатик муносабатлар ва парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш1.1. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикасига Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Т. Кассимиснинг ташрифини ташкил этиш.2009 йил II ярим йиллик Ташқи ишлар вазирлиги
1.2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида «Ўзбекистон — Греция» дўстлик гуруҳини ташкил этиш масаласини ишлаб чиқиш.2009 йил I ярим йиллик Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси (келишув бўйича), Ташқи ишлар вазирлиги
1.3. Пантеон университети ҳузуридаги Халқаро муносабатлар институтининг Россия ва Евроосиё маркази директори К. Филиснинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш.2009 йил I ярим йиллик Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Ташқи ишлар вазирлиги
1.4. Ўзбекистон Республикасида Греция элчихонасини очишда Греция томонига ёрдам кўрсатиш.2009 йилТашқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги
II. Ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси
2.Икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш2.1. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги, солиқ, жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида, шунингдек Тошкент ва Афина, Самарқанд ва Салоники шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларни имзолаш масалаларини ишлаб чиқиш. 2009-2010 йилларСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, ИИВ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ҳокимликлари, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси
III. Маданий-гуманитар ҳамкорлик
3.Туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш3.1. Ўзбекистонда туристик инфратузилмани ташкил этиш ва меҳмонхона комплексларини қуриш лойиҳаларида Греция компанияларининг иштироки имкониятларини ишлаб чиқиш.2009 йил I ярим йиллик «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти
3.2. Ўзбекистон олий ўқув юртларидан бирида туризм факультетини ташкил этиш имкониятларини тегишли Греция ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқиш.2009 йил I ярим йиллик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти
3.3. Греция туроператорлари ва Греция оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Ўзбекистон бўйича инфо-тур ташкил этиш.2009 йил II чорак«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти
IV. Савдо-иқтисодий ҳамкорлик
4.Савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш4.1. Тошкентда иқтисодий ва технологик ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Греция қўшма қўмитасининг учинчи йиғилишини ва бизнес-форум ўтказиш.2009-2010 йилларТашқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти
4.2. Озиқ-овқат, енгил ва кўнчилик саноатига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга, вино ва вино маҳсулотлари ишлаб чиқаришга, шунингдек ахборот технологияларини, туризмни ривожлантиришга ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш соҳасида Греция компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантириш.2009-2010 йилларСавдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси