Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
19.05.2009
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
141-сон 19.05.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
САНЪАТШУНОСЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтининг изланишлар йўналишлари Фанлар академияси ижтимоий-гуманитар илмий муассасаларида олиб борилаётган тадқиқотлар билан узвий боғлиқлигини ҳисобга олиб, институтда олиб борилаётган фундаментал тадқиқотларни юқори даражада ташкил қилиш ва самарали бошқариш, олиб борилаётган тадқиқотларнинг жамият ижтимоий ҳаётидаги аҳамиятини ошириш ҳамда институтнинг моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Ўзбекистон Бадиий академияси таркибидаги Санъатшунослик илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси таркибига ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилда Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти биносини капитал таъмирлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича ишларни молиялаштиришни назарда тутсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2009 йил 19 май,
141-сон
×
×