Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
1.Икрамов А.И.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, комиссия раиси
2.Юсупов О.О.Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасини бажарувчи, комиссия раиси ўринбосари
3.Ниязматов Б.И.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, давлат бош санитария врачи, комиссия раиси ўринбосари
4.Кароматов Ҳ.С.Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
5.Қўлдошев А.Х.Ички ишлар вазири ўринбосари
6.Абдулазизов Х.М.Фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари
7.Аҳмедов А.А.«Маҳалла» жамғармаси раиси
8.Носиров С.Х.Давлат божхона қўмитаси раиси
9.Палвонов Э.М.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари
10.Мусабаев Э.И.Республика вирусология илмий-текшириш институти директори
11.Раҳимов Р.А.Республика грипп маркази директори
12.Солиҳбоева У.С.«Дори-дармон» компанияси раиси
13.Алимов М.А.«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси давлат санитария-эпидемиология маркази бош врачи
14.Алимов У.Т.Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
15.Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Тадбирлар номи

Бажариш муддатиБажаришга масъул вазирликлар ва идоралар
I. Ташкилий-амалий ишлар
1.

Зиёратчилар орасида соғлом эпидемиологик ҳолатни таъминлаш учун зарур дори-дармонлар, дезинфекцияловчи ва профилактик воситалар рўйхатини тайёрлаш, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим этиш

2009 августСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
2.Янги А (H1N1) гриппига қарши тегишли дори-дармонлар ва дезинфекцияловчи моддалар захирасини яратиш ишларини амалга ошириш2009 йил сентябрьЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
3.Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар гуруҳини ҳамда тегишли аэропортлардаги санитария назорати пунктларини етарли даражада электрон ёки симобли термометрлар билан таъминлаш2009 йил сентябрьЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
4.Зиёратчиларни кузатиб борувчи тиббий ходимларнинг янги А (H1N1) гриппининг профилактикаси, ташхиси ва даволаш усуллари бўйича билим ва малакасини оширишга қаратилган ўқув-семинарлар ташкил этиш2009 йил октябрьСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
5.Зиёратчиларда шахсий ҳимоя воситалари (респираторлар ва дока-ниқоблар) бўлиши ва улардан тўғри фойдаланишлари устидан қатъий назорат ўрнатишҲаж мавсуми давомидаЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
6.Зиёратчиларнинг саломатлиги тўғрисида маълумотлар олиш учун кузатиб борувчилар билан дипломатик корпуслар орқали кундалик тезкор алоқани йўлга қўйишҲаж мавсуми давомидаДин ишлари бўйича қўмита, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
II. Даволаш ва профилактика тадбирлари
7.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари ва қабул қилувчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ Саудия Арабистонига боришга тиббий монеълиги бўлмаган зиёратчиларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш

2009 йил август ойидан бошлаб махсус ишлаб чиқилган жадвал асосидаЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
8.

Зиёратчилар орасида иммунитети заиф (сурункали касалликлар билан оғриган, қандли диабет, юрак, буйрак, жигар касалликлари ва ҳоказо) шахсларни аниқлаш ҳамда Ҳаж сафари давомида уларни махсус назорат остига олиш

2009 йил Тиббий кўрик ва Ҳаж мавсуми давомидаЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
9.Ҳаж сафарига борувчилар ва уларни кузатиб борувчи шахсларнинг камида 50 фоизини даволашга етадиган гриппга қарши (Тамифлю ёки Реленза) дори воситалари захирасини яратиш2009 йил сентябрьЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
10.Барча Ҳаж сафарига борувчи зиёратчилар ва уларни кузатиб борувчиларни мавсумий гриппга қарши эмлашни таъминлаш2009 йил сентябрь-октябрьЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
11.Ҳаж мавсумида касалликка чалинганларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга кўмаклашишҲаж мавсуми давомидаЎзбекистон мусулмонлари идораси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
12.Ҳаждан қайтаётган зиёратчилар орасида юқумли касалликка чалинишда шубҳа қилинган шахсларни жойлаштириш учун шифохона ўринларини ҳозирлаш2009 йил ноябрьСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
13.Ҳаж мавсумида Саудия Арабистонида ўзбекистонлик фуқаролар жойлашган меҳмонхона ва палата шаҳарчасида эпидемиологик ҳолат бўйича доимий назоратни йўлга қўйишҲаж мавсуми давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси
14.Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатувчи шифокорлар гуруҳи томонидан зиёратчилар соғлиғини кундалик тарзда кузатиб бориш ва улар орасида профилатик тадбирлар доимий тартибда амалга оширилишини ташкил этишҲаж мавсуми давомидаСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
15.Саудия Арабистонидан қайтаётган зиёратчилар кутиб олинадиган аэропортларда уларни санитария назорати пунктида тиббий кўрикдан ўтказиш, термометрия ва зарур ҳолларда махсус лаборатория текширувларини ташкил этиш2009 йил ноябрь-декабрьСоғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси
III. Тарғибот ва ташвиқот ишлари
16.Тиббиёт ходимлари учун янги А(H1N1) гриппи вируси билан касалланишнинг олдини олиш, даволаш юзасидан махсус йўриқнома ишлаб чиқиш2009 йил августСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
17.Ҳаж сафарига бораётган ҳар бир зиёратчини янги А(H1N1)гриппи ҳақидаги маълумотлар ҳамда ундан ҳимояланиш борасида амал қилиниши зарур бўлган талаблар акс этган эслатмалар билан таъминлаш2009 йил августСоғлиқни сақлаш вазирлиги
18.Республика даволаш-профилактика муассасалари-нинг малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда жойларда зиёратга борадиган фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини ҳамда мавзуга оид семинар-тренинглар ташкил этиш2009 йил сентябрь-октябрьСоғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
19.Барча турдаги оммавий ахборот воситалари орқали янгиА(H1N1) гриппи, унинг клиник белгилари, диагностикаси, даволаш усуллари ҳамда муҳофазасига бағишланган тушунтириш ва тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишДоимийЎзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси