Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
15.03.1999
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
111-сон 15.03.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКАДА ЦЕЛЛЮЛОЗА ВА ҚОҒОЗ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ҚУВВАТЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика иқтисодиёти ва аҳолисининг целлюлоза, қоғоз ва ўқувчилар дафтарларига бўлган эҳтиёжини тўлиқроқ қондириш, маҳаллий хом ашё ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти ва қурилаётган Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекмебель» давлат-акциядорлик бирлашмасининг «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятининг Янгийўл целлюлоза-қоғоз фабрикасида уни реконструкция қилиш ҳисобига пахта линтидан хом ашё сифатида фойдаланган ҳолда 2000 йилда йилига 20 минг тонна целлюлоза ва 12 минг тонна қоғоз ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Лойиҳани амалга ошириш бўйича бош буюртмачи этиб «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти, бош лойиҳалаштирувчи этиб — «Ўзенгсанлойиҳа» лойиҳалаштириш институти (4-ДЛИ) белгилансин.
3. «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятини реконструкция қилишнинг лойиҳанинг 1-иловага
*
мувофиқ техник-иқтисодий кўрсаткичларига эга бўлган техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлансин.
* 1-илова
рус тилидаги
матнида берилган.
«Ўзенгсанлойиҳа» институти «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятининг Янгийўл участкасини реконструкция қилишнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни икки ой муддатда тугалласин.
4. Қуйидагилар:
«Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти томонидан 20 минг тонна целлюлоза ишлаб чиқариш бўйича асбоб-ускуналар етказиб беришга «Клекстарль» (Франция) фирмаси билан 75 млн Франция франкига контракт тузилганлиги;
асбоб-ускуналар контракт қийматининг 85 фоизи «Кофас» (Франция) жамиятининг суғурта қопламаси остида Франциянинг «Сосьете Женераль» банки кредити ҳисобига, контракт қийматининг 15 фоизи эса — «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобига молияланиши;
хорижий банк кредитини, у бўйича фоизларни тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш янгидан ишга туширилаётган целлюлоза-қоғоз фабрикасининг ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобига 2-иловага
*
мувофиқ амалга оширилиши;
* 2-илова
рус тилидаги
матнида берилган
«Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти линтдан ишлаб чиқариладиган камида 10 минг тонна целлюлозани ҳар йили белгиланган тартибда экспортга етказиб бериши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки суғурта мукофоти қўшилган контракт қийматининг 85 фоизини «Клекстраль» фирмаси томонидан маблағ билан таъминлашга «Кофас» (Франция) жамиятининг суғурта қопламаси остида хорижий банк билан кредит битимлари тузилишини белгиланган тартибда таъминласин ва олинган маблағларни «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятига қайта молиялансин.
6. Молия вазири Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг хорижий банк олдидаги мажбуриятлари ва «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки олдидаги мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги хорижий банкка берилган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати бўйича юридик хулосани кредит битимига иловада белгиланган шакл бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
8. «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятига ажратилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш учун:
«Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти кредитларни қайтариш даврида мулк солиғи, ер солиғи, келтириладиган асбоб-ускуналарга, шунингдек қоғоз ишлаб чиқариш учун материаллар, хом ашё ва кимёвий моддаларга (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлар бундан мустасно) божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин;
«Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамиятига акцияларнинг давлат пакетига тўланадиган дивидендларнинг эллик фоизини, ушбу маблағларни кейинчалик акциядорлик жамияти устав фондидаги давлат улушига қўшган ҳолда, кредитларни тўлашга йўналтиришга рухсат берилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги 2000 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб пахта линти ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш балансларида «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган пахта линти прейскурантига мувофиқ целлюлоза ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳажмда ва турда пахта линти ажратишни назарда тутсин.
«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси 2000 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб ҳар йили «Ўзбекқоғоз» акциядорлик жамияти эҳтиёжлари учун линт тегишли стандартда тозаланиши ва белгиланган ҳажмда берилишини таъминласин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 март,
111-сон
×
×