Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни (бундан буён матнда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун деб юритилади) 3-моддасига мувофиқ давлат божи деганда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли муассасалар ва (ёки) мансабдор шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун олинадиган мажбурий тўлов тушунилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Фуқаролик ишлари бўйича давлат божини тўлаш билан боғлиқ масалалар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланган давлат божи ставкаларининг миқдорлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 13-бобига мувофиқ тартибга солинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, давлат божи қуйидаги ҳолларда умумий асосларда ундирилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга, агар ариза кўрмасдан қолдирилганлиги муносабати билан давлат божи қайтарилиши лозим бўлган, лекин қайтарилмаган бўлса, башарти давлат божи бюджетга ўтказилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасида белгиланган умумий даъво муддати ўтмаган бўлса, давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги дастлабки ҳужжат такроран берилган аризага илова қилиниши мумкин («Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг бешинчи қисми);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига кўра, 2020 йил 1 январга қадар қабул қилинган бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ва ушбу Қонунда назарда тутилмаган давлат божини тўлашдан озод қилиш ушбу ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучда қолиши инобатга олиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар аризачи қонунга кўра давлат божини тўлашдан озод қилинмаган ва аризада уни тўлашни кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ҳақида илтимоснома мавжуд бўлмаса, шунингдек почта харажатлари тўланмаганда, судья аризани қайтариш ҳақида ажрим чиқариши шарт (ФПК 195-моддаси). Ажримда тўланиши лозим бўлган давлат божи, почта харажатлари суммаси кўрсатилиши ва ушбу камчилик бартараф қилингандан сўнг такроран мурожаат қилиш имконияти мавжудлиги тушунтирилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 133-моддасининг иккинчи қисми, 193-моддаси мазмунига кўра, судья фуқаролик ишини қўзғатиш босқичида аризачининг илтимосномаси бўйича, уни мулкий аҳволига қараб, давлат божини тўлашни кечиктиришга, бўлиб-бўлиб тўлашга ёки миқдорини камайтиришга ҳақли бўлиб, бу ҳақда аризани иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақидаги ёхуд аризачининг илтимосномасини қаноатлантириш ҳақидаги алоҳида ажримида кўрсатади. Илтимоснома рад қилинганда, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар суднинг тегишли ажрими билан аризачига қайтарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. ФПК 133-моддасига асосан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсдан давлат фойдасига ундириладиган суд харажатларини кечиктириш, бўлиб-бўлиб тўлаш ёки миқдорини камайтириш масаласини ҳал қилишда, суд уларнинг бу харажатларни қисман ёки бир йўла тўлашга қурби етмаслиги ҳолатларини тасдиқловчи ҳолатлар мавжудлиги ҳақидаги далилларни (масалан, иш ҳақи (даромади), банкда маблағлари мавжудлиги, унинг эгалигида бўлган мулклар ҳақидаги маълумот, вояга етмаган фарзандлари, бошқа боқимандалари борлиги ва ҳ.к. тўғрисидаги маълумотларни) текшириши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Давлат божини қайтариш «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 18-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади. Бож қонунда талаб қилинганидан ортиқча миқдорда тўланган бўлса, шу ортиқча тўланган қисми қайтарилади. Қонунда қайд этилган бошқа ҳолларда бож тўлиқ миқдорда қайтарилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Бошқа суд харажатларига (ФПК 132-моддаси биринчи қисмининг 5-банди) суд томонидан оқилона миқдорларда белгиланадиган, ҳақиқатда йўқотилган вақт учун ундириладиган компенсация, вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар ва ҳ.к. киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ФПК 137-моддасида назарда тутилган йўқотилган вақт учун ҳақ суд томонидан ишда мавжуд ҳужжатлар асосида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ФПК 135-моддаси талабларига кўра, ишни кўриш билан боғлиқ чиқимларни тўлаш тарафлар зиммасига юклатилиши сабабли, судларнинг эътибори ишни суд муҳокамасига тайёрлашда тарафлар томонидан уларни тўлашга зарур пул суммаларини суднинг депозит ҳисобига олдиндан киритиш чораларини кўриш лозимлигига қаратилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш ва уларни давлат фойдасига ундириш ФПК 136 — 141-моддалари билан тартибга солинади Шу сабабли, суд муҳокамаси жараёнида суд (судья) суд харажатлари билан, зарур ҳолларда эса, бир тарафга бошқа тараф йўқотган, иш вақти учун ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаш билан боғлиқ ҳолатлар мавжудлигини текшириши шарт, бу ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида тегишли хулосалар қилиши ва нафақат ундирувга бўлган ҳуқуқни, балки иш бўйича тарафлар (тарафдан ундирилиши лозим бўлган аниқ суммани белгилаши ҳамда шу суммани ҳал қилув қарорининг (ажримнинг) хулоса қисмида кўрсатиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, «Давлат божи тўғрисида»ги Қонун 19-моддасининг еттинчи қисмига мувофиқ ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддати тугагунга қадар даъвогар даъводан воз кечганлиги муносабати билан алиментларни ундириш тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш тугатилган ҳолда, жавобгардан давлат божи ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ФПК 262-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига кўра, суд харажатлари масаласига доир қўшимча ҳал қилув қарори фақат ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш назарда тутилмаган ҳолда чиқарилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси