Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
05.01.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
10-сон 05.01.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Саноат;
2.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«БУХОРОТЕКС» АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТИ УЧУН ТЎҚИМАЧИЛИК УСКУНАЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини кенгайтириш, юқори сифатли калава ип ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва Швейцария Конфедерацияси билан иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзбекенгилсаноат» уюшмасига қарашли «Бухоротекс» акционерлик жамияти билан «Машиниенфабрик Ритер АГ» фирмаси (Швейцария) ўртасида ускуналарни монтаж қилиш ва ишга туширишни 0997 йил апрель ойида тамомлаш шарти билан 54/1-кардғалтак ип ишлаб чиқарувчи ускуналарни етказиб бериш ва монтаж қилишга қиймати 5.04 млн Швейцария франки бўлган контракт тузилганлиги маълумот ўрнида қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
контракт қийматининг 85 фоизи — Швейцария Бирлашган Банки (ЮБС) кредити асосида;
контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови — «Бухоротекс» акционерлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланади.
Чет эл валютасидаги кредитларни ва улар бўйича фоизларни тўлаш 5 йил давомида «Бухоротекс» акционерлик жамиятининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
бир ҳафта муддатда Швейцария Бирлашган Банки (ЮБС) билан Якка тартибдаги кредит битимини белгиланган тартибда расмийлаштирсин;
«Бухоротекс» акционерлик жамияти томонидан олинадиган кредит ресурсларини ўз вақтида маблағ билан қайта таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига «Бухоротекс» акционерлик жамияти билан «Машиниенфабрик Ритер АГ» фирмаси (Швейцария) ўртасида ускуналар етказиб бериш ва монтаж қилишга тузилган контракт бўйича Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини бериш ваколати берилсин.
5. Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, «Ўзавтотранс» корпорацияси божхона ҳужжатлари ўз вақтида (уч кундан кўп эмас) расмийлаштирилишини ҳамда ушбу контракт бўйича «Бухоротекс» акционерлик жамияти учун келтирилаётган асбоб-ускуналар ва моддий ресурслар белгиланган жойга тўсиқсиз етказиб берилишини таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М. 3. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 5 январь,
10-сон
×
×