Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
21.05.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
186-сон 21.05.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«КЕЙС КОРПОРЕЙШН» АМЕРИКА ФИРМАСИНИНГ ҲАЙДОВ ТРАКТОРЛАРИНИ ХАРИД ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Республика хўжаликларини жаҳон даражасидаги юқори унумли ҳайдов техникаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг:
19,2 млн АҚШ долларига осма ускуналари билан бирга 150 та «Магнум-7240» тракторини, уларни қисман республикада йиғишни ҳисобга олган ҳолда, харид қилиш;
валюта харажатларини контракт қийматининг 85 фоиз миқдорини АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида хорижий банкларнинг кредитлари ҳисобига маблағ билан таъминлаш;
кредитларни 1997—2002 йиллар давомида «Ўзқишлоқхўжалик-таъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор паркларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўлаш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда АҚШнинг Эксимбанки суғуртаси остида хорижий банклар билан кредит битимини ишлаб чиқишни ва тузишни тугалласин;
олинадиган кредитларнинг «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитасига ўз вақтида қайта молияланишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирига «Магнум-7240» моделидаги 150 та ҳайдов тракторини харид қилиш учун олинадиган кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини имзолаш ваколати берилсин.
5. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси етказиб бериладиган ҳайдов тракторларини бутлаш учун деталлар ишлаб чиқарилишини таъминласин.
6. «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси контрактни амалга ошириш билан шуғулланувчи хорижий мутахассислар учун визалар ва бошқа ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун консуллик йиғимлари тўлашдан озод қилинсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 май,
186-сон
×
×