Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
28.08.1995
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
342-сон 28.08.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995 ЙИЛ ИККИНЧИ ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИГА АЖРАТИЛАДИГАН КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ЛИМИТЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
1995 йил мақсадли дастурида назарда тутилган объектлар қурилишини давом эттириш ва уларнинг ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 1995 йил иккинчи ярим йиллигида Давлат бюджети маблағлари ҳисобига вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига капитал қўйилмаларнинг қўшимча лимитларини ажратиш тўғрисидаги таклифларига иловага
*
мувофиқ розилик берилсин.
* Илова
рус тилидаги
матнда берилган.
2. Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, буюртмачи корхоналар:
ажратилаётган маблағларни биринчи навбатда қурилиши битай деб қолган объектларни қуриб битиришга йўллаб, улардан қатъий мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсинлар;
қувватларнинг тасдиқланган мақсадли дастурга мувофиқ ишга туширилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси иштирокида жорий йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича пудратчи ташкилотлар ва буюртмачи корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳолатини, қурилиш ишлари қийматининг асосли шакллантирилганлигини ҳам текширсин. Нархларнинг индекслари сунъий равишда оширилган ҳоллар аниқланганда материаллар айбдорларни жавобгарликка тортиш учун маъмурий органларга оширилсин.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маблағ билан таъминловчи банклар билан биргаликда қурилишда пудрат ишлари бозорини мумкин қадар кенгайтириш ва такомиллаштириш, контракт тизими ролини кучайтириш, шартнома мажбуриятларини бажаришда инвестиция жараёни иштирокчилари масъулиятини оширишнинг амалий чора-тадбирларини кўрсинлар.
Кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида шу йилнинг декабрь ойида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.Р. Юнусов ва Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 28 август,
342-сон
×
×