Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
11.07.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
245-сон 11.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
[
ТСЗ:
1.
Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
БУЮК БРИТАНИЯНИНГ МОЛИЯВИЙ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА КРЕДИТ ЛИНИЯЛАРИ ОЧИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни кенгайтириш мақсадида ҳамда Буюк Британия Ҳукуматининг Ўзбекистон Республикаси учун кредитларни суғурта қилиш ҳақидаги қарорини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Ўзбекистонга технологиялар ва асбоб-ускуналар етказиб беришни маблағ билан таъминлаш юзасидан «Барклайз банк» (Буюк Британия) билан узоқ муддатли Умумий битим тузиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
икки ой муддатда Буюк Британиянинг экспорт кредитларини кафолатлаш департаментининг суғурта қопламаси остида «Барклайз банк» билан 75 млн фунт стерлинг суммасидаги Умумий битимни имзоласин ва бу ҳақда республика Ҳукуматига ахборот берсин;
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда кредит беришнинг асосий принципларига ва лойиҳаларнинг тўлиқ ўзини қоплашига қатъий риоя қилган ҳолда техник-иқтисодий асосланиши комплекс экспертизадан ўтган Англия технологиялари ва асбоб-ускуналари етказиб берилишининг «Барклайз банк» кредит линияси ҳисобидан маблағ билан таъминланиши мўлжалланаётган лойиҳаларни танлов асосида танлаб олсин. Эксперт хулосалари ижобий бўлган тақдирда лойиҳалар рўйхатини келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
республика учун устувор аҳамиятга эга бўлган ва экспортга мўлжалланган ҳамда импортнинг ўрнини босишга йўналтирилган лойиҳалар юзасидан халқаро кредитларни маблағ билан қайта таъминлаш бўйича «Барклайз банк» билан якка тартибдаги кредит битимини тузсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Молия вазири Б.С. Ҳамидовга, Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида, «Барклайз банкидан олинадиган кредитлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан кафолатни ҳар бир лойиҳа учун алоҳида имзолаш ваколати берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Барклайз банк» билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ўртасида тузилган Умумий битим қоидаларига, якка тартибдаги кредит битимларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кафолатлари юзасидан юридик хулосаларни белгиланган тартибда расмийлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Мазкур қарорнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида республика Ҳукуматига йилнинг ҳар чорагида ахборот берилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 11 июль,
245-сон
×
×