Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
10.01.1991
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
4-сон 10.01.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚУРИЛИШДА ДАВЛАТ ҚАБУЛИНИ БЕКОР ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси таъкидлайдики, қурилишда ва бинокорлик материаллари саноатида Давлат қабулини жорий этиш тўғрисида ССЖ Иттифоқи ва Жумҳурият раҳбар ташкилотлари қабул қилган қарорлар кутилган самарани бермади ҳамда ишга тушириладиган уй-жойлар ва ижтимоий-маданий, маиший объектлар сифатига сезиларли таъсир кўрсатмади.
Давлат қабулининг жорий қилиниши фойдаланишга қабул қилинган уй-жойларга кўчиб кириш муддатларини ҳам қисқартирмади.
Жумҳуриятда қурилиш сифати устидан ягона давлат назорати системасини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон ССЖ Олий Кенгаши қурилиш, архитектура, уй-жой коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш қўмитасининг хулосасини ҳисобга олиб, Ўзбекистон ССЖ халқ депутатлари гуруҳининг Ўзбекистон ССЖдаги қурилишларда давлат қабулини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Ўзбекистон ССЖ Давлат қурилиш назорати, Давлат қурилиш ишлари қўмитаси, Қорақалпоғистон МССЖ органлари ва халқ депутатлари маҳаллий Советларининг тегишли бошқарув органлари амалга оширган қурилишда сифатни назорат қилишнинг илгари мавжуд бўлган тартиби тиклансин.
2. Ўзбекистон ССЖнинг қурилиш вазирликлари ва идоралари, жумҳурият ҳудудида жойлашган бошқа пудрат ташкилотлари ўзларига давлат корхонаси ҳуқуқи берилганлигини ҳисобга олиб, қурилиш ишлаб чиқаришининг барча технологик даражаларидаги қурилиш-монтаж ишларида юксак сифатни таъминловчи барча зарур, шу жумладан, иқтисодий чора-тадбирларни кўрсинлар, ЎзССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитаси эса Давлат қурилиш назоратининг жойлардаги хўжалик ҳисобидаги органлари фаолияти устидан назоратни кучайтирсин. Уларнинг иши аниқ ва мунтазам мувофиқлаштириб борилсин.
3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари, Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси, ЎзССЖ Давлат қурилиш ишлари қўмитаси, ЎзССЖ Давлат моддий-техника таъминоти қўмитаси Давлат қурилиш назоратининг маҳаллий органларини юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсинлар ва уларнинг моддий базасини мустаҳкамласинлар. Ушбу органларни зарур назорат асбоблари ва аппаратлар билан жиҳозлаш масалаларини ҳал қилсинлар.
Тугатилган давлат қабули органлари ходимларини ишга жойлаштириш масалалари белгиланган тартибда ҳал қилинсин.
4. ССЖИ Давлат стандартлар қўмитасининг Ўзбекистон жумҳурият бошқармаси ССЖИ Давлат стандартлар қўмитасининг 1990 йил 26 декабрдаги кўрсатмасига мувофиқ 1990 йил 30 декабрдаги буйруғи билан саноатда Давлат қабули органларини тугатганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
СССР Министрлар Советининг «Саноатда ва қурилишда Давлат қабулини қўшимча жорий қилиш тўғрисида» 1988 йил 14 июлдаги 858-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 24 октябрдаги 385-сон қарори;
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 30 сентябрдаги 474-сон фармойиши;
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1987 йил 29 октябрдаги 526-сон фармойиши.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 10 январь
4-сон
×
×