Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
31.07.1991
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
201-сон 31.07.1991
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.11.00 Халқаро ва хорижий ННТ]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон ССЖ Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЭЛ» ХАЛҚАРО УЮШМАСИ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Тошкент ишбилармонлар учрашувининг ўтказилиши натижасида Ўзбекистон билан хорижий жамоат ва ишбилармонлар доиралари, фирмалар, банклар, корпорацияларнинг вакиллари билан, шу жумладан, ватандошлар ва уларнинг чет эллардаги миллий жамоат ташкилотлари билан иқтисодий ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш учун кенг йўл очилди.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазифалари Ўзбекистон билан чет элларда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида маориф, маданият, санъат, адабиёт, туризм соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, қўшма корхоналар барпо этишдан иборат бўлган «Эл» халқаро уюшмасини рўйхатдан ўтказиш ҳақида ЎзССЖ Адлия вазирлигининг 1991 йил 17 июлдаги 21-сон қарори маъқуллансин.
2. Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси ва ЎзССЖ Савдо вазирлиги уюшмани жойлаштириш ва унга бозор фондидан автомашиналар («ГАЗ-24» ва «ВАЗ-21063») ҳамда мебель ажратишда ёрдам берсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1991 йил 31 июль,
201-сон
×
×