Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
25.07.1996
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
263-сон 25.07.1996
×
×
мундарижа мавжуд эмас
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юқори унумли механизация воситалари билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1996 — 2000 йилларда қуйидаги биринчи навбатдаги вазифалар амалга оширилишини назарда тутадиган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий техника билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишларига розилик берилсин:
двигателлар, бошоқли дон экинлари ва пахта етиштириш ва уларни йиғиштириб олиш учун юқори унумли тракторлар, машиналар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
илғор хорижий фирмалар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этиш;
ватанимизда ишлаб чиқарилаётган машиналарни уларнинг конструкциясида ана шундай хорижий машиналарнинг илғор элементларидан фойдаланган ҳолда модернизация қилиш;
харид қилинадиган мураккаб техникани йиғишни Ўзбекистонда тугаллаган ҳолда айрим узеллар ва йиғув бирликлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий техника билан таъминлаш дастурини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсинлар, бунда марказлаштирилган тартибда назарда тутилган маблағлардан маблағ ажратилишини таъминласинлар.
3. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниясининг:
илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини, ишлаб чиқаришни техника билан жиҳозлаш ва тайёрлашни амалга ошириш ҳақидаги 1-иловага
*
мувофиқ таклифи;
* 1-илова берилмайди.
жаҳон трактор ва қишлоқ ҳўжалиги машинасозлигининг илғор етакчи хорижий фирмалари билан 2-иловага
*
мувофиқ қўшма корхоналар ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
* 2-илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил бюджетида маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
4. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси 2-иловада кўрсатилган хорижий шериклар билан биргаликда қўшма корхоналарнинг техник-иқтисодий асосланиши ва таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин, уларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
6. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш» давлат-кооператив қўмитаси манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда:
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги техника намуналарини синаб кўриш ва уларга баҳо бериш;
кўрсатиб ўтилган техникадан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва сақлашнинг самарали шаклларини ташкил этиш;
янги техникада ишлаш учун механизатор кадрларни босқичма-босқич тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
7. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ушбу Дастурнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ахборот тақдим этсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 25 июль,
263-сон
×
×