Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикада Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 7 мартдаги 84-сон қарори билан тасдиқланган 1996 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари Дастурини амалга оширишга доир фаол ишлар олиб борилди.
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1996 йил 31 майдаги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1996 йил 12 февралдаги 55-сон қарори қандай бажарилаётганини таҳлил қилсинлар Вазирлар Маҳкамасига хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фаолиятини фаоллаштириш, уларнинг маҳсулотини экспорт қилишни кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босадиган ишлаб чиқаришларни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ таклифлар киритилсин.

Тайёрланаётган ҳужжатлар ва прогноз блоклар номи

БажарувчиларТақдим этиш муддатиКимга тақдим этиладиАмалга ошириш шакли

1. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари асосида прогнознинг ресурс вариантини тайёрлаш

Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15 августгача

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига

1997 йилда Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастурини тайёрлаш билан боғлиқ кейинги ишларда фойдаланилади

2. 1997 йилга макроиқтисодий прогнознинг сценарий вариантларини ишлаб чиқиш

Идоралараро ишчи гуруҳи

1996 йил 1 сентябргача

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши

3. 1997 йилга Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастурининг узил-кесил вариантларини ишлаб чиқишда улардан фойдаланиш учун иқтисодиёт фаолият кўрсатишининг доиравий шарт-шароитларини тайёрлаш (1997 йилга макропрогнознинг Ҳукумат томонидан маъқулланган варианти асосида)

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Идоралараро ишчи гуруҳи

1996 йил 10 сентябргача

Вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмаларга

1997 йилга ривожланиш дастурини пухта ишлашда вазирликлар, идоралар, концернлар уюшмалар томонидан ҳисобга олинади

4. 1997 йилга республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозлари макроиқтисодий блокларини ишлаб чиқиш

4.1. Маъруза ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Марказий банк, Меҳнат вазирлиги, Идоралараро ишчи гуруҳи

1996 йил, октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун Давлат бюджети лойиҳаси билан бир вақтда киритилади

4.2. Бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза ва 1997 йилга давлат бюджети лойиҳаси

Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси вазирликлар, идоралар

1996 йил, окятбрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

4.3. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида маъруза

Марказий банк

1996 йил, октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши

5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг комплекс дастурларини тайёрлаш

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1996 йил 1 сентябрь

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига

Бюджет буюртмалари ва инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш, уларни Молия вазирлиги билан келишиш ва 1997 йилга ижтимоий иқтисодий ривожлантириш прогнозлари дастури лойиҳасида ҳисобга олиш

6. Хом ашё материаллар, тайёр маҳсулот ва озиқ-овқат товарлари пахта толаси, линт, табиий газ, нефть, нефтни қайта ишлаш маҳсулотлари, рангли ва қораметаллар, кабель-ўтказгич маҳсулотлари, минерал ўғитлар, буғдой, қанд-шакар, озиқ-овқатда ишлатиладиган спирт, ўсимлик мойи ва бошқаларнинг энг муҳим турлари бўйича моддий баланслар

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўзулгуржибиржа савдо», ТИАВ, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар

1996 йил сентябрь —декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

7. Давлат захирасини шакллантиришга оид таклиф

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, «Ўздавзахира», Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

1996 йил сентябрь —декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Баланс билан бир вақтда киритилади

8. Махсус истеъмолчилар учун давлат хариди

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, ИИВ, МХХ, вазирликлар, идоралар

1996 йил октябрь — ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Баланс билан бир вақтда киритилади

9. Экин майдонлари ва сув ресурслари баланслари

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

1996 йил сентябрь — октябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

10. Халқ хўжалиги тармоқларининг сафарбарлик тайёргарлигига оид тадбирлар

Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар

1996 йил, ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

11. Маҳсулот (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози

Ўзистиқболстат давлат қўмитаси, ТИАВ, Молия вазирлиги, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар

1996 йил октябрь — ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

12. Корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлаштириш дастури

Давлат мулки қўмитаси, вазирликлар, идоралар, концернлар, корпорациялар

1996 йил октябрь — ноябрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

13. Маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари, шу жумладан хорижий кредитлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар бўйича инвестиция дастури

«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Молия вазирлиги МБ, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, тижорат банклари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ва Тошкент шаҳар вилоятлар ҳокимликлари

1996 йил, декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

14. Аҳолини муайян ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси

1996 йил, декабрь

Вазирлар Маҳкамасига

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси