Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
27.06.2000
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
244-сон 27.06.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.11.00 Фавқулоддаги ҳолатлар ва жамият хавфсизлигининг бошқа масалалари]
[
ТСЗ:
1.
Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фавқулодда вазиятлар. Оммавий тартибсизликлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАМАШИ ТУМАНИДА ЮЗ БЕРГАН ЗИЛЗИЛА ОҚИБАТЛАРИНИ ТУГАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
2000 йил 20 апрелда Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида юз берган зилзила оқибатларини тугатиш, туман аҳолисини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳукумат комиссиясининг Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида зилзила оқибатларини бартараф этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳукумат комиссиясининг зилзиладан зарар кўрган Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида тиклаш ишларини олиб бориш ва янги қурилишни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига иловага
*
мувофиқ розилик берилсин.
* Илова берилмайди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, буюртмачи вазирликлар ва идоралар тиклаш ишлари олиб борилишини ва янги қурилишни амалга оширишни Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда таъминласинлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги истисно тариқасида 2000 йилда Вазирлар Маҳкамасининг Кафолатли жамғармасидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига иловага мувофиқ таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ва янги қурилиш учун 2,0 млрд сўм ажратсин. Ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик Қашқадарё вилояти ҳокимлигига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тиклаш ишлари ва янги қурилиш учун ажратилаётган маблағлардан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда 2001 йилги Инвестиция дастурида Қашқадарё вилояти ҳокимлигига бузиб ташланаётган ва тиклаб бўлмайдиган объектлар ўрнига қурилаётган объектлар ишга туширилишини таъминлаш учун мақсадли марказлаштирилган сармоя қўйилмаларининг тегишли лимитларини ажратишни назарда тутсин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
коммунал хўжалиги, маъмурий, маданий-маиший ва ишлаб чиқариш йўналишидаги объектларни тиклаш ва таъмирлаш тадбирлари тегишли вазирликлар, идораларнинг маблағлари ҳамда корхона ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига;
бюджетдаги ташкилотлар бўйича тикланмайдиган объектларни бузиш ва таъмирлаш ишлари маҳаллий бюджет ва ҳомийлар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилотлар ва корхоналарга зилзиладан зарар кўрган объектларда қурилиш ва тиклаш ишларини маҳаллий сметалар бўйича лойиҳалаш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат этилсин.
5. Қуйидагилар:
«Ўзагросуғурта» компанияси томонидан Халқ банки бўлимлари орқали зилзиладан зарар кўрган хусусий уй-жойлар эгаларига 6709,8 минг сўм миқдорида суғурта тўловлари берилганлиги;
«Пахта-банк», «Ўзтадбиркорбанк» ва Халқ банки томонидан зилзиладан зарар кўрган хусусан уй-жойларнинг энг муҳтож эгаларига кредит бериш учун 17 млн сўм миқдорида (5—7 фоизли йиллик ставка билан) имтиёзли кредитлар ажратиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2000 йилда Қамаши туманида иловага мувофиқ назарда тутилган реконструкция қилиш ва тиклаш, шунингдек фойдаланишга топшириш ишларини:
мактаблар, болалар боғчалари, коллежлар, шу жумладан, илгари фойдаланишга топширилиши 2001 йилга мўлжалланган қурилиш коллежининг биринчи босқичи бўйича — 2000 йил 1 сентябргача;
соғлиқни сақлаш объектлари бўйича — 2000 йил 1 ноябргача тугаллашни таъминласинлар.
7. Вазирликлар, идоралар ва Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойнинг 1 ва 16-кунларида Ҳукумат комиссиясига ахборот берсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Қашқадарё вилояти ҳокими Ш.Р. Бегматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 27 июнь,
244-сон
×
×