Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
18.09.2000
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
354-сон 18.09.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.12.00 Агрономлик тадбирлари]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2001 ЙИЛ ҲОСИЛИ УЧУН 2000 ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИГАН КУЗГИ-ҚИШКИ АГРОТЕХНИКА ТАДБИРЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
2001 йил ҳосили учун 2000 йил сентябрь—декабрь ойларида ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йилги пахта ва бошоқли экинлар дон ҳосили учун 2000 йилда ўтказиладиган кузги-қишки агротехника тадбирларига 2000 йилга белгиланган давлат харидлари ҳажмидан келиб чиқиб аванс бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан 2000 йил 1 октябргача 2001 йил пахта ва бошоқли экинлар дон ҳосилига контрактация шартномалари тузилишини таъминласинлар, ушбу шартномаларда аванс бериш миқдорларини 2000 йилга белгиланган давлат харидлари ҳажмидан ва харид нархларидан келиб чиқиб назарда тутсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, 2001 йил ҳосили учун контрактация шартномаларининг узил-кесил шартлари пахта, бошоқли экинлар дони етиштириш прогнози ҳамда уларнинг харид нархлари белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин белгиланади.
4. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» давлат-акциядорлик корпорацияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари 2001 йил ҳосили пахта, бошоқли экинлар дони етиштиришга аванс беришни тасдиқланган технология карталари бўйича харажатлардан ва моддий-техника захираларига лимитлардан келиб чиқиб хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномалари асосида таъминласинлар.
5. «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ҳокимликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарлари билан биргаликда пахта, бошоқли экинлар ва шоли ҳосилининг табиий офатлар ҳамда бошқа кутилмаган ҳодисалардан нобуд бўлиши эҳтимолига ўз вақтида ихтиёрий суғурта қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Т.Х. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 18 сентябрь,
354-сон
×
×