Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
07.12.2001
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
467-сон 07.12.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МУБОРАК ҲАЖ ЗИЁРАТИГА БОРУВЧИЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз фуқароларининг виждон эркинлиги борасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, муборак ҳаж амалларини адо этишда қулайлик, имтиёз ва зарур шарт-шароит яратишга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2002 йилда ҳаж зиёратини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Муборак ҳаж сафарини ташкил қилиш, зиёратчилар рўйхатини республика «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармаларининг жойлардаги бўлинмалари вакиллари иштирокида кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда тузиш, мусулмонларнинг талаб-эҳтиёжларини адолатли равишда қондириш масъулияти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, унинг жойлардаги мутасадди вакиллари зиммасида эканлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита уларга ёрдам кўрсатиши эътиборга олинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З.Мирхўжаев) Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасдиқлаган рўйхатга биноан, мамлакатимиздан ҳажга кетаётган ҳар бир фуқаро учун 1482 (бир минг тўрт юз саксон икки) АҚШ долларини имтиёзли алмаштириб беришни таъминласин.
Зиёратчиларнинг тегишли миқдордаги сўм маблағларини жойларда йиғиб олиш ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тегишли бўлимларига топшириш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходимлари зиммасига юклансин.
Бу маблағлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Миллий банкдаги махсус ҳисоб рақамига жамланиб, белгиланган миқдори ҳамда ҳаж зиёратчиларига хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳининг сафар харажатлари банклараро савдо сессияларида хорижий валютага бўлган талаб ва таклиф асосида ўрнатиладиган эркин курс эркин муомаладаги валютага конвертация қилинсин. Конвертация қилиш чоғида улар воситачилик йиғимларидан озод этилсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси барча зарур тўловларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг чет эл банкларидаги корреспондент ҳисоб рақамлари орқали пул ўтказиш йўли билан амалга оширади.
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси (А.Рўзматов) 2002 йил февраль-март ойларида зиёратчиларнинг ҳаж сафарига бориб келишлари учун қулай шароит яратиш, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги авиачипталарнинг нархини арзонлаштириш чораларини кўрсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Назиров) Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазирлиги томонидан қўйилган тиббий талаблар ва мамлакатнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда зиёратчиларни кўрикдан ўтказишни, ҳаж даврида уларга ёрдам кўрсатишни ташкил этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Комилов), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Комилов) Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тақдимига кўра зиёратчиларнинг сафар ҳужжатларини белгиланган тартибда расмийлаштиришни таъминласинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З.Алматов) ва Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов) зиёратчиларнинг умумий хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ноқонуний йўллар билан ҳаж зиёратига бориши оқибатида рўй бериши мумкин бўлган кўнгилсиз воқеаларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгиласинлар.
9. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва оммавий ахборот воситаларига муборак ҳаж зиёратининг моҳияти, талаблари, муддати ва уни амалга оширишнинг тартиб-қоидалари ҳамда унинг якунлари кенг ва ошкора ёритиб бориш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 7 декабрь,
467-сон
×
×