Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи

Т/р

Мақсади

Тадбирлар

Муддатлари

Бажарувчилар

I. Сиёсий соҳа

1.1

Сиёсий-дипломатик муносабатларни фаоллаштириш

1.1.1. Элчининг бўш лавозимини тўлдириш ва қўшимча иккинчи котиб штат бирлигини жорий этиш ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги элчихонасини (Рим шаҳри) кучайтириш

2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати

1.1.2. Италия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ж.Вернеттининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш, Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундини ўтказиш

2007 йил I ярим йиллиги

Ташқи ишлар вазирлиги

1.1.3. Ўзбекистон ва Италия ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Баённомани тайёрлаш ва имзолаш

2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги

1.2

Парламентлараро алоқаларни ривожлантириш

1.2.1. Италия томони билан келишган ҳолда «Ўзбекистон-Италия» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини тузиш ва делегациялар айирбошланишини ташкил этиш

2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Олий Мажлис палаталари (келишув бўйича)

1.2.2. «Италия-Ўзбекистон» дўстлик ва ҳамкорлик уюшмаси делегациясининг Ўзбекистон Республикасига, «Ўзбекистон-Италия» дўстлик жамияти делегациясининг Италияга ташрифини ташкил этиш

2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши

II. Хавфсизлик соҳаси

2.1

Халқаро терроризмга, диний экстремизмга, гиёҳванд моддалар айланишига ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш

2.2.1. Италия Ички ишлар вазирлигининг Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш марказий бошқармаси бошлиғи К.Гуальдининг Ўзбекистонга амалий ташрифини ташкил этиш

2007 йил I ярим йиллиги

Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

2.1.2. Италиянинг мафияга қарши кураш олиб бориш Миллий прокуратурасининг таклифи бўйича Ўзбекистон Бош прокуратураси делегациясининг жавоб ташрифини амалга ошириш

2007 йил II ярим йиллиги

Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги

III. Иқтисодий ҳамкорлик соҳаси

3.1

Институционал ҳамкорликни ривожлантириш

3.1.1. Тошкентда савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ва экспорт кредитлари масалалари бўйича Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳнинг 3-мажлисини ўтказиш

2007 йил апрель-май

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.1.2. Ўзбекистоннинг умумтаълим мактаблари, академик лицейлари ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва уларни жиҳозлаш учун Италия ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб этиш масаласини ишлаб чиқиш

2007 йил

Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

3.2

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш

3.2.1. «Ўзстандарт» агентлиги билан Италиянинг тегишли миллий органи ўртасида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш ва аккредитация соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни имзолашга тайёрлаш

2007-2008 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

3.2.2. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан Италиянинг «Юнионкамера» Савдо-саноат палатаси уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолашга тайёрлаш

2007 йил

Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги

3.3

Савдо-иқтисодий ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш

3.3.1. Италиянинг «Конфиндустрия» саноатчилар ва ишлаб чиқарувчилар конфедерацияси шафелиги остида Ўзбекистон ва Италиянинг ишбилармон доиралари иштирокида иқтисодий форум ва кооперация биржаси ўтказиш

2007 йил II ярим йиллиги

Савдо-саноат палатаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

3.3.2. Италиянинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистон иқтисодиётига, энг аввало қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноати, тўқимачилик, тикув, чарм-мўйна ва пойабзал саноати, электротехника саноати, қурилиш материаллари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш сингари тармоқларга жалб этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. Ўзбекистонга машина ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Италия банкларининг кредит линиялари САЧЕ томонидан суғурта қопламаси остига олинишини таъминлаш

2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

3.3.3. Италиянинг кўп шохобчали дистрибьютерлик тармоғига эга бўлган йирик экспорт-импорт компаниялари ва савдо уйлари билан алоқалар ўрнатиш

2006 — 2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

3.4

Кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш

3.4.1. Экспорт маҳсулотни стандартлаштириш ва сертификациялаш ва бошқалар соҳасида менежерлар, мутахассисларнинг малакасини ошириш соҳасида Италия билан техник ҳамкорликни ривожлантириш

2007-2008 йиллар

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, Савдо-саноат палатаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда

IV. Маданий-гуманитар ҳамкорлик

4.1

Маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш

4.1.1. 2006 — 2010 йилларда Ўзбекистон билан Италия ўртасида маданий ва илмий ҳамкорлик ҳукуматлараро дастурини амалга ошириш

2006 — 2010 йиллар

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.1.2. Орол денгизи муаммоси бўйича Италиянинг Вазирликлараро комиссиясининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш

2007 йил I ярим йиллиги

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.1.3. Италияда Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий ҳаёти тўғрисида фото-кўргазма ўтказиш

2007 йил

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент расмлар уйи

4.2

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида дастурларни амалга оширишга Италиянинг тегишли ташкилотлари ва муассасаларини жалб этиш

4.2.1. Италиянинг жарроҳлик, онкология, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, шошилинч тиббий ва бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, санитария-эпидемиология назорати соҳасида ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорлик ўрнатиш

2007-2008 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

4.2.2. «Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан Италиянинг тегишли ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш

2006 — 2008 йиллар

«Соғлом авлод учун», «Сен ёлғиз эмассан» жамғармалари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.3

Туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш

4.3.1. Меҳмонхоналар қуриш ва улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг менежменти соҳасида ихтисослашаётган Италия инвесторларини жалб этиш

2007-2008 йиллар

«Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

4.4

Ўзбекистон ва Италия минтақалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш

4.4.1. Самарқанд вилояти билан Умбрия минтақаси, шунингдек Бухоро вилояти билан Тоскана минтақаси ўртасида шериклик алоқалари ўрнатиш

2007 йил

Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари, Ташқи ишлар вазирлиги

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси