Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
30.03.2011
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
94-сон 30.03.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
[
ОКОЗ:
1.
09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.02.00 Савдо соҳасини бошқариш]
[
ТСЗ:
1.
Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
PDF-файлидаги расмий манба
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ БИЛАН УЛГУРЖИ ВА ЧАКАНА САВДОНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдо соҳасида бозор муносабатларини янада чуқурлаштириш ва рақобат муҳитини ривожлантириш, хусусий савдо корхоналари фаолиятини, аввало қишлоқ жойларда фаоллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг, «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компаниялари акциядорларининг «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компанияларини тугатиш, уларнинг таркибига кирган улгуржи ва чакана корхоналар келгусида ўз фаолиятини мустақил хўжалик юритувчи субъектлар сифатида амалга ошириши ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компанияларининг раҳбарлари ҳудудий солиқ органлари, хизмат кўрсатувчи тижорат банклари, бошқа манфаатдор тузилмалар иштирокида бир ҳафта муддатда тугатиш комиссияларини ташкил этсинлар ҳамда «Матлуботсавдо» ҳудудий акциядорлик компанияларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатсинлар, уларнинг улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш, ишлаб чиқариш, тайёрлов ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардаги улушларини хусусий мулк этиб сотсинлар.
3. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш учун иловага
*
мувофиқ таркибда Махсус комиссия тузилсин.
*Илова берилмайди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ савдосида мулкчилик муносабатларини, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва монополиядан чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 24 мартдаги 125-сон
қарори
ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2011 йил 30 март,
94-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 135-модда)
×
×