«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1256, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Ушбу Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, Ўзбекистон Республикасининг «Алоқа тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1992 йил, 3-сон, 159-модда), «
Почта алоқаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), «
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 59-модда), «
Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил, 1-2-сон, 2-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 331-модда) мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Жисмоний шахслар аризада кўрсатиладиган ҳужжатнинг (ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг) номини ва ундаги маълумотларни (рақами, серияси, агар паспорт кўрсатилса, қўшимча тарзда, берилган санасини, ким томонидан берилганлигини) шунингдек, рўйхатда турадиган манзилни кўрсатишлари керак.
36. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
Эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баробаридан кўп бўлган посилкалар ушбу Қоидаларнинг 80-бандига мувофиқ келадиган ўровда қабул қилинади. Эълон қилинган қиймати бу суммадан кам бўлган посилкалар қоғоз ўровда қабул қилиниши мумкин.
Ушбу Қоидаларнинг 189-бандида кўрсатилган сақлаш муддати тугагандан кейин, адресатлар томонидан олинмаган почта жўнатмалари жўнатувчининг ҳисобидан юборувчининг манзили бўйича қайтарилади, у бўлмаганда вақтинчалик сақлаш учун топширилади.
130. 16 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга йўлланган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини ва уларнинг вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, тегишли давлат органи томонидан берилган гувоҳнома ёки ушбу давлат органининг шу шахсни васий ёки ҳомий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси) тақдим этилганда ота-оналарга (фарзанд қилиб олганларга, васийларга, ҳомийларга) берилади.
138. Ваколатли шахс почта жўнатмасини олишда, пул ўтказмасини жўнатиш ёки олишда ишончномани ва ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
143. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмалари ушбу Қоидаларнинг 99-банди билан белгиланган тартибда, жўнатувчига квитанция берган ҳолда қабул қилинади.
144. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
153. Ушбу Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган тезкор почта жўнатмалари қабул қилинмайди.
160. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
166. Мазкур Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинмайди.
172. Ушбу Қоидаларнинг 170—171-бандларида назарда тутилган ҳолларда жўнатувчи ёзма ариза расмийлаштириши керак. Ёзма аризада почта курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаси тури ва тоифаси, уни қабул қилиш жойи, жўнатувчи ва адресатнинг номи ва манзили, тегишли ҳолларда эса, пул ўтказмаси суммаси, эълон қилинган қиймат суммаси, устама тўлов суммаси кўрсатилади. Халқаро почта жўнатмаларига нисбатан почта алоқаси объекти бундай ҳолатлар тўғрисида кўрсатилган почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви жойини хабардор қилади.
174. Аризани топшириш пайтида жўнатувчи ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Тақдим этилган ҳужжатнинг маълумотлари аризада қайд этилади.
Адресатларнинг ушбу Қоидаларнинг 175-банди «б» ва
«в» кичик бандларида кўрсатилган фармойишлари почта алоқаси объектлари томонидан улар берилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда бажарилади.
Почта, курьерлик жўнатмаларида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганда ва бу почта, курьерлик жўнатмалари ушлаб қолинганда, ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни дарҳол хабардор қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, баённома тузиш билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилишини амалга оширади. Баённоманинг бир нусхаси жўнатувчига юборилади. Юбориш тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилиши ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ўн кун муддат ичида ёзма шаклда жўнатувчи ёки адресатга хабар беради, кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганлиги факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
д) фойдаланувчи ушбу Қоидаларнинг 203-бандида назарда тутилган муддатларда даъво қилмаган бўлса.
202. Ушбу Қоидаларнинг 180-бандида кўрсатилган қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг мансабдор шахслари ва ходимлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Даъволар ёзма равишда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризачи даъвони беришда ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак. Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.