«Почта алоқаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 209-модда) мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 3 июндаги 151-сон «Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1256, 2003 йил 16 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 13-14-сон);
Мазкур Қоидалар Умумжаҳон почта иттифоқи актлари, «Алоқа тўғрисида»ги, «
Почта алоқаси тўғрисида»ги, «
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон «Почта алоқаси соҳасида фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ почта алоқаси хизматларини кўрсатувчи почта алоқаси операторлари, провайдерлари ва ушбу хизматлардан фойдаланувчилар ўртасидаги муносабатларни тартибга солади ва почта алоқаси хизматларини кўрсатиш тартибини, почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳамда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди.
Жисмоний шахслар аризада кўрсатиладиган ҳужжатнинг (ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг) номини ва ундаги маълумотларни (рақами, серияси, агар паспорт кўрсатилса, қўшимча тарзда, берилган санасини, ким томонидан берилганлигини) шунингдек, рўйхатда турадиган манзилни кўрсатишлари керак.
20. Қиймати эълон қилинган ички хатларда фойдаланувчи учун муайян қийматга эга бўлган предметлар ва ҳужжатлар (қимматли қоғозлар, дипломлар, паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари, пенсия ишлари, лотерея чипталари, фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, ёрлиқлар, фотосуратлар, бадиий варақчалар, қўлёзмалар, почта тўлови давлат белгилари ва бошқалар) жўнатилади. 21. Ички оддий ва буюртма бандеролларда қиммат бўлмаган босма нашрлар (бланклар, брошюралар, плакатлар, газеталар, журналлар, китоблар ва бошқалар), иш қоғозлари, қўлёзмалар, фотосуратлар, альбомлар, дафтарлар ва бошқалар жўнатилади. 31. «М» белгили қопларда газеталар, даврий нашрлар, китоблар ва бошқа босма маҳсулотлар жумладан, гравюралар, расмлар, қўлёзмалар, географик хариталар, андазалар, каталоглар, проспектлар, турли эълонлар ва билдиришномалар, механик босишнинг турли усулларида бажарилган оттисклар (излар) ва репродукциялар жўнатилади. 36. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
37. Ҳужжатлар бўлган ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида ёзма хабарлар, иш қоғозлари, турли квитанциялар, ҳисоб-фактуралар, фотосуратлар, босма нашрлар (бланклар, брошюралар, плакатлар, газеталар, журналлар, китоблар ва бошқалар), қўлёзмалар, фотосуратлар, альбомлар, дафтарлар, бадиий адабиёт, тасвирий санъат бўйича адабиёт, ҳужжатлар (дипломлар, гувоҳномалар, шаҳодатномалар ва бошқалар), нотариал идоралар томонидан тасдиқланган ҳужжатлар ва маълумотномалар нусхалари, ҳужжатлар (дипломлар, туғилганлик тўғрисидаги, никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар ва бошқалар) дубликатлари ҳамда қимматли қоғозлар жўнатилади. Ҳужжатлар бўлган халқаро тезкор почта жўнатмаларида паспортларни, фақат уларни олиб кириш тақиқланмаган мамлакатларгагина жўнатишга рухсат этилади. Почта муомаласидан олинган почта маркаларидан, бузилган (ифлосланган, шикастланган, елимланган, қандайдир йўл билан ҳисобдан чиқарилган), шунингдек, чет эл почта маркаларидан ички ва халқаро оддий ва буюртма хатлар, почта варақчалари, ички оддий ва буюртма бандероллар, оддий майда пакетлар, ички почта жўнатмалари олинганлиги ёки ички пул маблағлари тўланганлиги тўғрисидаги оддий ва буюртма билдиришномаларни жўнатиш тўлови учун фойдаланилмайди. Тўлов учун яроқсиз бўлган почта маркалари ҳисобга олинмайди. Бу ҳолда, қалам билан доира ичига олинадиган бундай почта маркалари ёнига ноль (0) рақами қўйилади. 84. Почта жўнатмалари, посилкаларга илова қилинадиган бланклардаги, шунингдек, пул ўтказмалари бланкларидаги барча манзил маълумотлари сиёҳ билан (агар имкони бўлса, босма ҳарфлар билан) аниқ қилиб ёзилади ёки босмахона усулида ёзув машинкасида ёки зарур аниқлик билан бошқа техник воситалардан фойдаланиб ёзилади. Пул ўтказмаси бланкида тузатиш, ўчириб ташлаш, рақамлар ва ҳарфларнинг устидан такрор бўяшга, қалам билан қилинган ёзувларга, шунингдек, халқаро пул ўтказмалари манзилида қисқартмаларга йўл қўйилмайди. Бланкларда бланклар матнига киритилган белгилардан ташқари, ҳар қандай белгиларни қўйиш тақиқланади, хизматга оид кўрсатмалар бундан мустасно. жун, дағал жун, соч, пат, момиқ солинган посилкаларда — «Jun (dag’al jun, soch, pat, momiq). Veterinariya guvohnomasi bilan» — «Шерсть (щетина, волосы, перо, пух). С ветеринарным свидетельством»; Эълон қилинган қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг уч баробаридан кўп бўлган посилкалар ушбу Қоидаларнинг 80-бандига мувофиқ келадиган ўровда қабул қилинади. Эълон қилинган қиймати бу суммадан кам бўлган посилкалар қоғоз ўровда қабул қилиниши мумкин.
117. Оддий почта жўнатмалари, почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномалар, юридик шахс манзилига йўлланган рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари тўғрисидаги хабарномалар почта алоқаси объектларида юридик шахс томонидан почтани қабул қилиш учун ваколатланган шахсга берилади ёки почтальон томонидан юридик шахс жойлашган бинонинг биринчи қаватида юридик шахс томонидан ўрнатилган таянч пункт почта жавонига ташланади. Етказиб бериш тартиби юридик шахснинг хати ёки почта алоқаси оператори, провайдери билан тузилган шартнома асосида белгиланади. Фуқароларга, уларнинг иш (ўқиш) жойлари бўйича, ётоқхоналарда, интернатларда, болалар уйларида, меҳмонхоналарда яшовчи ёки соғломлаштириш ва даволаш муассасаларида бўлган фуқароларга йўлланган кўрсатиб ўтилган почта ҳам айнан шу тартибда етказиб берилади. Почта жўнатмалари, рўйхатга олинадиган почта жўнатмалари тўғрисидаги хабарномалар ва почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари олинганлиги тўғрисидаги билдиришномаларнинг бевосита адресатларга берилиши ушбу ётоқхоналар, интернатлар, болалар уйлари, меҳмонхоналар, соғломлаштириш ва даволаш муассасалари маъмуриятларининг кучи ва воситалари билан амалга оширилади. Ушбу Қоидаларнинг 189-бандида кўрсатилган сақлаш муддати тугагандан кейин, адресатлар томонидан олинмаган почта жўнатмалари жўнатувчининг ҳисобидан юборувчининг манзили бўйича қайтарилади, у бўлмаганда вақтинчалик сақлаш учун топширилади.
130. 16 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсларга ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга йўлланган почта жўнатмалари ва пул ўтказмалари ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини ва уларнинг вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларга алоқадорлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, тегишли давлат органи томонидан берилган гувоҳнома ёки ушбу давлат органининг шу шахсни васий ёки ҳомий қилиб тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси) тақдим этилганда ота-оналарга (фарзанд қилиб олганларга, васийларга, ҳомийларга) берилади.
138. Ваколатли шахс почта жўнатмасини олишда, пул ўтказмасини жўнатиш ёки олишда ишончномани ва ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас.
143. Ички ва халқаро тезкор почта жўнатмалари ушбу Қоидаларнинг 99-банди билан белгиланган тартибда, жўнатувчига квитанция берган ҳолда қабул қилинади.
144. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро тезкор почта жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
153. Ушбу Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари бўлган тезкор почта жўнатмалари қабул қилинмайди.
160. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Умумжаҳон почта иттифоқи актлари ва ушбу Қоидаларнинг 3-иловаси билан тақиқланган ва чекланган предметлар ҳамда моддаларнинг ички ва халқаро курьерлик жўнатмаларида жўнатилиши тақиқланади ва чекланади.
166. Мазкур Қоидаларнинг 101-банди билан назарда тутилган ҳолларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчат ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари қабул қилинмайди.
172. Ушбу Қоидаларнинг 170—171-бандларида назарда тутилган ҳолларда жўнатувчи ёзма ариза расмийлаштириши керак. Ёзма аризада почта курьерлик жўнатмалари ёки пул ўтказмаси тури ва тоифаси, уни қабул қилиш жойи, жўнатувчи ва адресатнинг номи ва манзили, тегишли ҳолларда эса, пул ўтказмаси суммаси, эълон қилинган қиймат суммаси, устама тўлов суммаси кўрсатилади. Халқаро почта жўнатмаларига нисбатан почта алоқаси объекти бундай ҳолатлар тўғрисида кўрсатилган почта жўнатмаларининг божхона расмийлаштирилиши амалга оширилган халқаро почта алмашинуви жойини хабардор қилади.
174. Аризани топшириш пайтида жўнатувчи ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этади. Тақдим этилган ҳужжатнинг маълумотлари аризада қайд этилади.
Адресатларнинг ушбу Қоидаларнинг 175-банди «б» ва
«в» кичик бандларида кўрсатилган фармойишлари почта алоқаси объектлари томонидан улар берилган кундан бошлаб уч ойдан ошмаган муддатда бажарилади.
Почта, курьерлик жўнатмаларида ушбу Қоидаларнинг 3-иловасида кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганда ва бу почта, курьерлик жўнатмалари ушлаб қолинганда, ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни дарҳол хабардор қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари почта алоқаси объектининг раҳбари (унинг ўринбосари) иштирокида, баённома тузиш билан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилишини амалга оширади. Баённоманинг бир нусхаси жўнатувчига юборилади. Юбориш тақиқланган предметлар ва моддаларнинг олиб қўйилиши ёки йўқ қилинганлиги тўғрисида ҳудудий почта алоқаси ташкилотларининг раҳбарлари ўн кун муддат ичида ёзма шаклда жўнатувчи ёки адресатга хабар беради, кўрсатилган предметлар ва моддалар топилганлиги факти бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳоллар бундан мустасно.
д) фойдаланувчи ушбу Қоидаларнинг 203-бандида назарда тутилган муддатларда даъво қилмаган бўлса.
202. Ушбу Қоидаларнинг 180-бандида кўрсатилган қоидаларнинг бузилишига йўл қўйган почта алоқаси операторлари ва провайдерларининг мансабдор шахслари ва ходимлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Даъволар оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда тақдим этилади ва белгиланган тартибда рўйхатга олинади. Аризачи даъвони, шу жумладан почта ва курьерлик жўнатмаларини ёки пул ўтказмаларини қидириш аризасини беришда ушбу Қоидаларнинг 136-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бирини тақдим этиши керак. Даъвода тақдим этилган ҳужжатдаги маълумотлар кўрсатилади. Даъво билан фойдаланувчининг ўзи эмас, балки у ишонч билдирган шахс мурожаат қилган ҳолда, даъвога ишончнома илова қилинади.
№ | Жўнатма тури | Оғирлиги (кг) | Ўровдаги ўлчамлари |
1. | Кичик форматдаги хат Катта форматдаги хат Форматга мос бўлмаган хат | 0,1 0,5 2 | 110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм; 229 х 324 мм; Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги — 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин; энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин.
|
2. | Почта варақчаси | — | 105 х 148 мм |
3. | Бандероль, шу жумладан, битта китоб жойланган | 2 3 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
4. | Секограмма | 7 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: ўлчамлар 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм дан кам бўлмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
5. | Майда пакет | 2 | Ўровдаги ўлчамга бўлган талаблар, бандеролларга қўйиладиган талабларга мос келади |
6. | Посилка а) бўлинадиган жойланма билан б) бўлинмайдиган жойланма билан | 10
15 | Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м.
Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда). |
7. | Тезкор почта жўнатмаси: а) ҳужжатлар билан б) товарлар билан | 2 20 | Ҳар қандай ўлчами — 1500 мм дан кўп эмас; Узунлиги ва энг катта кўндаланг кесими периметрининг йиғиндиси — 3000 мм дан кўп эмас. |
8. | Тегишли ўровдаги босма нашрлар | 2 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлик ва иккиланган диаметр йиғиндиси — 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак; Энг кам: ўлчамлар 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм дан кам бўлмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
№ | Жўнатма тури | Оғирлиги (кг) | Ўровдаги ўлчамлари |
1. | Кичик форматдаги хат Катта форматдаги хат Форматга мос бўлмаган хат | 0,1 0,5 2 | 110 х 220 мм; 114 х 162 мм; 162 х 229 мм; 229 х 324 мм; Энг кўп: бирга қўшилганда узунлиги ва қалинлиги — 900 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 600 мм дан ошмаслиги мумкин; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 1040 мм, бунда энг катта ўлчами 2 мм оғиш билан 900 мм дан ошмаслиги мумкин; энг кам: 2 мм оғиш билан 90 х 140 мм дан кам бўлмаган ўлчамларга йўл қўйилади; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, бунда энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги мумкин. |
2. | Почта варақчаси | — | 105 х 148 мм |
3. | Секограмма | 7 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
4. | Майда пакет | 2 | Ўровдаги ўлчамга бўлган талаблар, секограммаларга қўйиладиган талабларга мос келади |
5. | «М» белгили қоп | 20 | Текис қоплар учун: энг кўп — 1600 х1200 мм; энг кам — 800 х 500 мм. Таги тўғри бурчакли қоплар учун: энг кўп — 1660 х 600 х 400 мм; энг кам — 1200 х 600 х 400 мм. |
6. | Посилка | 30 | Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м; Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда). |
7. | Тезкор почта жўнатмаси: а) ҳужжатлар билан б) товарлар билан |
2 30 | Ҳар қандай ўлчами — 1500 мм дан ортиқ эмас. Узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда ўлчанган энг катта айлана йиғиндиси — 3000 мм дан ортиқ эмас. |
8. | Тегишли ўровдаги босма нашрлар | 2 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
а) ўқотар, сигналли, пневматик, газли қуроллар, ўқ-дорилар, совуқ қурол (жумладан, отиладиган), электрошок қурилмалари ва учқунли разрядниклар, шунингдек, ўқотар қуролнинг асосий қисмлари, жиҳозланмаган портлаш қурилмалари ва ўқ-дорилар, шу жумладан жиҳозланмаган гранаталар, снарядлар ва бошқа ўхшаш предметлар, шунингдек, шундай қурилмалар ва предметларнинг муляжлари; № | Жўнатма тури | Оғирлиги (кг) | Ўровдаги ўлчамлари |
1. | Хат | 2 | 162 х 229 мм; 229 х 324 мм; 110 х 220 мм; 114 х 162 мм. |
2. | Почта варақчаси | — | 105 х 148 мм. |
3. | Бандероль, шу жумладан, битта китоб жойланган | 2 3 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
4. | Посилка а) бўлинадиган жойланма билан б) бўлинмайдиган жойланма билан | 10
15 | Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м. Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда). |
5. | Тегишли ўровдаги босма нашрлар | 2 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90 х 140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
№ | Жўнатма тури | Оғирлиги (кг) | Ўровдаги ўлчамлари |
1. | Хат | 2 | 162 х 229 мм; 229 х 324 мм; 110 х 220 мм; 114 х 162 мм. |
2. | Почта варақчаси | — | 105 х 148 мм. |
3. | Посилка | 30 15 | Энг кўп: ўлчамлардан бири учун 1,50 м ёки узунлиги ва узунликдан бошқа йўналишда олинган энг катта айлана йиғиндиси 3 м; Энг кам: 2 мм дан оғиш билан, 90 х 140 мм (энг кам қалинлиги 50 мм бўлганда). |
4. | Тегишли ўровдаги босма нашрлар | 2 | Энг кўп: узунлиги, эни ва қалинлиги йиғиндиси — 900 мм, шу билан бирга энг катта ўлчам 2 мм оғиш билан, 600 мм дан ошмаслиги керак; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси 1040 мм, шу билан бирга энг катта диаметри 2 мм оғиш билан, 900 мм дан ошмаслиги керак. Энг кам: 2 мм оғиш билан, 90х140 мм; ўрамлар учун: узунлиги ва иккиланган диаметри йиғиндиси — 170 мм, шу билан бирга энг катта ўлчами 100 мм дан ошмаслиги керак. |
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда, 31-сон, 332-модда; 2013 й., 20-сон, 265-модда; 2014 й., 20-сон, 240-модда; 2015 й., 4-сон, 46-модда, 14-сон, 174-модда; 2016 й., 46-сон, 536-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2219-7/0412-сон; 08.05.2018 й., 10/18/2219-8/1182-сон, 20.07.2018 й., 10/18/2219-9/1550-сон; 20.05.2019 й., 10/19/2219-10/3152-сон, 01.07.2019 й., 10/19/2219-11/3355-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 27.04.2022 й., 10/22/2219-12/0355-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 05.06.2023 й., 10/23/2219-13/0334-сон; 12.06.2023 й., 10/23/2219-14/0350-сон)