Агар сотувчи қонун ҳужжатларига ёки олди-сотди шартномасига мувофиқ топшириши шарт бўлган (ушбу Кодекс 388-моддасининг иккинчи қисми) товарга мансуб ашёлар ёки ҳужжатларни сотиб олувчига топширмаса ёки топширишдан бош тортса, сотиб олувчи уларни топшириш учун унга оқилона муддат тайинлашга ҳақли.
Сотувчи сотиб олувчига олди-сотди шартномасида кўрсатилганидан ортиқ миқдорда товар берган тақдирда, сотиб олувчи бу ҳақда ушбу Кодекс 416-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда сотувчига маълум қилиши лозим. Агар сотиб олувчидан хабар олганидан сўнг сотувчи оқилона муддатда тегишли товарни тасарруф қилмаса, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи товарнинг ҳаммасини қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Сотувчи сотиб олувчига топшириши лозим бўлган товар уни сотиб олувчига топшириш пайтида ушбу Кодекснинг 402-моддасида назарда тутилган талабларга, агар товарнинг ушбу талабларга мувофиқлигини аниқлашнинг бошқа пайти олди-сотди шартномасида назарда тутилган бўлмаса, жавоб бериши ва оқилона муддат давомида белгиланган мақсадлар учун яроқли бўлиши керак.
Агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг 416-моддасида белгиланган тартибда сотувчига товарнинг камчиликлари ҳақида хабар қилиш шарти билан кафолат муддати товарда аниқланган камчиликлар туфайли ундан фойдаланиб бўлмаган вақтга узайтирилади.
Агар ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида белгиланган тартибда товарнинг сифатини текшириш шартлари назарда тутилган бўлмаса, товарнинг сифати иш муомаласи одатларига ёки олди-сотди шартномаси бўйича топширилиши лозим бўлган товарни текширишнинг одатда қўлланиладиган бошқа шартларига мувофиқ текширилиши лозим.
Сотиб олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятни бажармаган тақдирда, сотувчи бу ҳол сотиб олувчининг талабларини қаноатлантириб бўлмайдиган қилиб қўйганини ёки сотувчи олди-сотди шартномаси шартлари бузилгани ҳақида ўз вақтида хабардор қилинганида сарфлаши мумкин бўлган маблағларга нисбатан номутаносиб харажатларга олиб келишини исботласа, у сотиб олувчининг тегишли талабларини қондиришдан тўлиқ ёки қисман бош тортишга ҳақли.
Сотиб олувчи товар ҳақини ушбу Кодекснинг 356-моддасига мувофиқ белгиланадиган баҳода тўлаши, шунингдек қонун ҳужжатлари, олди-сотди шартномаси ёки одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ тўловни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатларни ўз ҳисобидан бажариши лозим.
Агар сотувчи олдиндан ҳақи тўланган товарни топшириш мажбуриятини бажармаса ва олди-сотди шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, олдиндан тўланган сумма учун ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ, товарни топшириши лозим бўлган кундан бошлаб товар сотиб олувчига топширилган ёки унга олдиндан тўлаган суммаси қайтариб берилган кунгача фоизлар тўланиши лозим. Шартномада сотувчининг олдиндан тўланган сумма учун фоизларни бу сумма сотиб олувчидан олинган кундан бошлаб тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин.
Агар сотиб олувчига сотиш жойида ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган товар тўғрисидаги ахборотни дарҳол олиш имкони берилмаган бўлса, у чакана олди-сотди шартномасини тузишдан асоссиз бош тортилгани туфайли ўзи кўрган зарарни тўлашни сотувчидан талаб қилишга, агар шартнома тузилган бўлса, оқилона муддатда шартномани бажаришдан бош тортишга, товар учун тўланган суммани қайтаришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Тегишли даражада сифатли бўлмаган товарлар етказиб берилган сотиб олувчи (олувчи) маҳсулот етказиб берувчига ушбу Кодекснинг 434-моддасида назарда тутилган талабларни қўйишга ҳақли, етказиб берилган товарларнинг сифатсизлиги тўғрисида сотиб олувчидан билдириш олган маҳсулот етказиб берувчи етказиб берилган товарларни тегишли даражада сифатли товарлар билан дарҳол алмаштирган ҳоллар бундан мустасно.
Агар ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича шартнома бекор қилинганидан кейин унинг ўрнига бошқа битим тузилмаган ва товарнинг жорий баҳоси мавжуд бўлса, тараф шартномада белгиланган баҳо билан шартнома бекор қилинган пайтдаги жорий баҳо ўртасидаги фарқдан иборат зарарни қоплаш тўғрисида талаб қўйиши мумкин.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш борасидаги муносабатларга ушбу Кодекс 437-456-моддаларининг қоидалари ҳам татбиқ этилади. Ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган муносабатларга нисбатан давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб беришни тартибга соладиган бошқа қонун ҳужжатлари татбиқ этилади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган зарарни қоплаш тўғрисидаги шарт давлат корхонасига татбиқ этилмайди.
Давлат буюртмачиси ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларини бажармаган тақдирда, маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) ё давлат буюртмачисидан товарларни қабул қилиш ва ҳақини тўлашни талаб қилиш, ёки товарларни ўз ихтиёри билан реализация қилиб, товарларни реализация қилиш билан боғлиқ оқилона харажатларни давлат буюртмачисига юклаш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича давлат контракти бекор қилинганида маҳсулот етказиб берувчи давлат эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш шартномасини бажаришдан бош тортишга ҳақли. Маҳсулот етказиб берувчининг бундай бош тортиши туфайли сотиб олувчига етказилган зарар давлат буюртмачиси томонидан қопланади.
Агар маҳсулот етиштирувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларини бажармаганлиги оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти контрактация шартномасида назарда тутилган миқдор ва ассортиментда олинмаслиги олдиндан маълум бўлиб қолса, тайёрловчи шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни ва зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Энергия таъминоти шартномасига мувофиқ юридик шахс абонент бўлган ҳолларда энергия билан таъминловчи ташкилот ушбу Кодекснинг 455-моддасида назарда тутилган асосларга кўра шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортишга ҳақли, қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно.
Агар сотувчи сотиб олувчига кўчмас мулкни сотиш шартномасининг кўчмас мулк сифати тўғрисидаги шартларига мос бўлмаган кўчмас мулкни топширса, ушбу Кодекс 434-моддасининг қоидалари қўлланилади, сотиб олувчининг тегишли даражада сифатли бўлмаган товарни тегишли даражада сифатли бўлган бошқа товарга алмаштириб беришни талаб қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалар бундан мустасно.
Корхонани сотиш шартномаси тарафлар имзолаган ёзма шаклдаги битта ҳужжат тарзида тузилиб, унга ушбу Кодекснинг 491-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатлар албатта илова қилинади ва у нотариал гувоҳлантирилиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Ваколатли давлат органининг қарорига биноан танлов (тендер) асосида тузиладиган корхонани сотиш шартномаси нотариал гувоҳлантирилиши шарт эмас, ушбу Кодекснинг 110-моддаси иккинчи қисмининг
2-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган талабларга риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳисобланади, уни бажаришга йўл қўйилмайди ва унга нисбатан ушбу Кодекс 112-моддасининг
иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланмайди.
Корхонанинг сотилиши тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда хабардор қилинмаган кредитор сотувчи корхонани сотиб олувчига топширгани тўғрисида хабар топган ёки хабар топиши лозим бўлган кундан бошлаб бир йил мобайнида ушбу модданинг
иккинчи қисмида назарда тутилган талабларни қондириш ҳақида даъво қўзғатиши мумкин.
Айирбошлаш шартномаси бўйича олган товарини учинчи шахслар олиб қўйган тараф, ушбу Кодекснинг 395-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, бошқа тарафдан айирбошлаш асосида олинган товарни қайтаришни ва (ёки) зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда оғзаки тузилган ҳадя шартномаси ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Умумий биргаликдаги мулкни ҳадя қилишга ушбу Кодекснинг 225-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда умумий биргаликдаги мулкнинг барча иштирокчилари розилиги билан йўл қўйилади.
Ушбу Кодекс 507-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асосларда ҳадя қилувчи келажакда ҳадя олувчига ашёни ёки мулк ҳуқуқини бериш ё бўлмаса, уни мулкий мажбуриятдан озод этиш ваъда қилинган шартномани бажаришдан бош тортишга ҳақли.
Хайр-эҳсон қилинган мулкдан хайр-эҳсон қилувчи кўрсатган мақсадга зид ҳолда фойдаланиш ёки ушбу мақсадни мазкур модда олтинчи қисмининг қоидаларини бузган ҳолда ўзгартириш хайр-эҳсон қилувчига, унинг меросхўрларига ёки бошқа ҳуқуқий ворисига хайр-эҳсонни бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқини беради.
Ушбу Кодекс 507 ва
510-моддаларининг қоидалари хайр-эҳсонга нисбатан қўлланмайди.
Рента тўловчи ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаса, шунингдек рента олувчи жавобгар бўлмайдиган ҳолатларда таъминлаш йўқотилган ёки таъминлаш шароитлари ёмонлашган тақдирда рента олувчи рента шартномасини бекор қилишга ва шартнома бекор қилиниши туфайли кўрган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, доимий рента шартномаси бўйича рента олувчининг ҳуқуқлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга талабдан воз кечиш йўли билан топширилиши ва ворислик бўйича ёки юридик шахслар қайта ташкил қилинганда бошқа шахсларга ўтиши мумкин.
Ушбу Кодекснинг 521 ва
522-моддаларида назарда тутилган ҳолларда доимий рента шартномада белгиланган баҳода сотиб олинади.
Умрбод таъминлаш шарти билан уй-жой (квартира)ни бошқа шахсга бериш шартномаси ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган тақдирда уй (уйнинг бир қисми), квартира бошқа шахсга берувчига қайтарилиши лозим.
Агар ижарага берувчи ижарага олувчига ижарага берилган мол-мулкни шартномада кўрсатилган муддатда, башарти шартномада бундай муддат кўрсатилган бўлмаса, оқилона муддатда топширмаган бўлса, ижарага олувчи ушбу Кодекснинг 331-моддасига мувофиқ бу мол-мулкни ундан талаб қилиб олиш ва ижронинг кечикканлиги туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ёки шартномани бекор қилиш ва унинг бажарилмаганлиги сабабли етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тарафлар мулк ижараси шартномасида мол-мулкдан фойдаланганлик учун ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатиб ўтилган ҳақ шаклларини аралаш амалга оширишни ёки ҳақ тўлашнинг бошқа шаклларини назарда тутишлари мумкин.
Мулк ижараси шартномасида ушбу Кодекснинг 382-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ижарага берувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
Мулк ижараси шартномасида ушбу Кодекс 382-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ижарага олувчининг талаби билан шартномани муддатидан олдин бекор қилишнинг бошқа асослари ҳам белгиланиши мумкин.
Экипаж билан ижарага берилган транспорт воситаси, унинг механизмлари, қурилмалари, жиҳозлари ва шу кабилар билан учинчи шахсларга етказилган зарар учун жавобгарлик, ушбу Кодекснинг 57-боби қоидаларига мувофиқ, ижарага берувчи зиммасида бўлади. Ижарага берувчи зарар ижарага олувчининг айби билан етказилганлигини исботласа, учинчи шахсларга тўланган пул суммасини қоплашни ижарага олувчидан регресс тартибида талаб қилишга ҳақли.
Аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномаси уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган асослар, шартлар ва тартибда тузилади. Бундай шартномага нисбатан ушбу Кодекс 603,
604,
607,
609,
610-моддаларининг, шунингдек 613-модда
биринчи,
иккинчи ва
учинчи қисмларининг қоидалари қўлланади. Ушбу Кодекснинг бошқа қоидалари, агар уй-жой тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, аниқ мақсадга қаратилган коммунал уй-жой фондидаги уй-жойни ижарага бериш шартномасига нисбатан қўлланади.
Текин фойдаланиш шартномасига нисбатан ушбу Кодекс 537-моддасида, 540-моддасининг
биринчи ва
иккинчи қисмларида,
545-моддасида, 553-моддасининг
тўртинчи қисмида, 555-моддасининг
биринчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланади.
Ушбу Кодекс 241-моддасининг иккинчи ва
учинчи қисмларига ва
334-моддасига мувофиқ, бош пудратчи буюртмачининг пудрат шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун ёрдамчи пудратчи олдида жавобгар бўлади, буюртмачи олдида эса, ёрдамчи пудратчи ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлигининг оқибатлари учун жавобгар бўлади.
Ушбу модданинг биринчи қисмидаги қоидаларни ёки пудрат шартномасини бузиб, шартномани бажариш учун ёрдамчи пудратчини жалб қилган пудратчи ушбу ёрдамчи пудратчи шартномани бажаришда қатнашиб, етказган зарар учун буюртмачи олдида жавобгар бўлади.
Ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган ижро муддатини кечиктириш оқибатлари ишни бажаришнинг охирги муддатига риоя этилмаган ҳолларда юзага келади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида буюртмачини огоҳлантирмаган ёки огоҳлантиришга жавоб олиш учун шартномада кўрсатилган муддат ўтишини, бундай муддат кўрсатилмаган бўлса, оқилона муддат ўтишини кутмасдан ёхуд буюртмачи ишни тўхтатиб туриш тўғрисида ўз вақтида кўрсатма берган бўлишига қарамасдан ишни давом эттираверган пудратчи буюртмачи унга ёки пудратчи буюртмачига тегишли талаблар қўйганида мазкур ҳолатларни важ қилиб келтиришга ҳақли эмас.
Агар буюртмачи пудратчининг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар тўғрисида ўз вақтида ва асосли огоҳлантирганига қарамасдан, оқилона муддатда яроқсиз ёки сифатсиз материални алмаштирмаса, ишни бажариш усули тўғрисидаги кўрсатмаларини ўзгартирмаса ёхуд ишнинг яроқлилиги ёки пишиқлигини хавф остига қўядиган ҳолатларни бартараф этиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўрмаса, пудратчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар пудрат шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, пудратчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, шартномани бажаришдан бош тортишга ва зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Шартномада назарда тутилган кафолат муддати икки йилдан кам бўлиб, буюртмачи иш натижасидаги камчиликларни кафолат муддати тамом бўлгач, бироқ ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган пайтдан эътиборан икки йил давомида аниқлаган ва бу камчиликлар иш натижаси ўзига топширилгунича ёки топшириш пайтига қадар юзага келган сабабларга кўра пайдо бўлганлигини исбот қилса, улар учун пудратчи жавобгар бўлади.
Агар буюртмачи ушбу Кодекс 642-моддасининг тўртинчи қисмига ёки 650-моддасининг
учинчи қисмига асосан пудрат шартномасини бажаришдан воз кечса, пудратчи буюртмачи томонидан берилган материалларни, ускуналарни, қайта ишлаш (ишлов бериш) учун берилган ашё ва бошқа мол-мулкни буюртмачига қайтариб бериши ёки буюртмачи кўрсатган шахсга топшириши, агар бунинг иложи бўлмаса — материаллар, ускуналар, ашё ва бошқа мол-мулкнинг қийматини тўлаши шарт.
Буюртмачи иш натижасини қабул қилиб олаётган ёки пудрат нарсасидан фойдаланаётган пайтда камчиликларни аниқласа, ушбу Кодекснинг 650-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларидан бирини ушбу Кодекс 652-моддасининг
биринчи қисмида назарда тутилган умумий муддат давомида, кафолат муддати бўлганида эса, шу муддат давомида амалга ошириши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолларда пудратчи иш натижасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи ва
бешинчи қисмларида белгиланган мажбуриятларни бажармаган пудратчи, агар буюртмачининг манфаатини кўзлаб, хусусан ишнинг тўхтатилиши қурилиш объектининг нобуд бўлишига ёки шикастланишига олиб келиши мумкин бўлганлиги муносабати билан дарҳол ҳаракат қилиш зарур бўлганлигини исботлай олмаса, у бажарган қўшимча иши учун буюртмачидан ҳақ тўлашни ва шу туфайли кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Техник ҳужжатларга ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилганига нисбатан каттароқ ҳажмда ўзгартишлар киритиш тарафлар келишган қўшимча смета асосида амалга оширилади.
Кафолат муддати давомида ушбу Кодекс 681-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган камчиликлар аниқланган тақдирда, буюртмачи камчиликлар аниқлангандан кейинги оқилона муддат давомида улар ҳақида пудратчини хабардор қилиши керак.
Ушбу бобнинг қоидалари алоқа хизмати, тиббиёт, ветеринария, аудиторлик, маслаҳат, ахборот хизматлари, таълим бериш, сайёҳлик хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш шартномаларига татбиқ этилади. Ушбу Кодекснинг 37,
39,
40,
43,
44,
45,
46,
48,
49 ва
51-бобларида назарда тутилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар бундан мустасно.
Мижоз ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборотни тақдим этиш мажбуриятини бузганлиги муносабати билан экспедиторга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси
биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Қарзнинг қарз мажбурияти билан алмаштирилиши ушбу Кодекснинг 347-моддасида назарда тутилган мажбуриятни янгилаш тўғрисидаги қоидаларга риоя қилган ҳолда амалга оширилади ва қарз шартномаси учун белгиланган шаклда бажарилади.
Муомалага чиқарилган заёмнинг шартларини ўзгартиришга (заёмни конверсиялаш), шу жумладан ушбу Кодекснинг 383-моддасида назарда тутилган асосларга кўра, ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгилаб қўйилган қоида талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақида мижоз билан қарздор ўртасидаги келишувни бузган ҳолда талабномадан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши муносабати билан мижозни қарздор олдидаги мажбуриятлар ёки жавобгарликдан озод қилмайди.
Молия агенти қарздорга мурожаат этиб, тўловни амалга оширишни талаб қилган тақдирда, қарздор ушбу Кодекснинг 343-345-моддаларига мувофиқ, ўзининг мижоз билан тузилган шартномага асосланган, қарздор талабномадан молия агенти фойдасига воз кечилганлиги ҳақида билдириш олган пайтда ихтиёрида бўлган ўз пул талабномаларини инобатга олиш учун тақдим этишга ҳақли.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу модданинг иккинчи ва
учинчи қисмларида назарда тутилган оқибатлар, ким бўлишидан қатъи назар, фуқаролар ва юридик шахсларнинг пул маблағларини:
Банк омонатчининг омонатни ёки унинг бир қисмини қайтариш ҳақидаги талабини ушбу Кодекснинг 762-моддасида назарда тутилган муддатларда бажармаган тақдирда, ушбу Кодекснинг
327-моддасига мувофиқ банк омонатга фоизлар тўлашдан қатъи назар, келтирилган зарарни тўлаши шарт.
Банкнинг хизматлари учун ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳақ, агар банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, банк томонидан ҳар ойнинг охирида мижознинг ҳисобварағида турган пул маблағларидан ундириб олинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фоизлар банк томонидан банк ҳисобварағи шартномасида белгиланадиган миқдорда, шартномада тегишли шартлар назарда тутилмаган тақдирда эса— одатда банк талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар юзасидан тўлайдиган миқдорда тўланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талаблар банк томонидан ҳисобга олиниб, у талаблар ҳисобга олинганлиги тўғрисида мижозга банк ҳисобварағи шартномасида белгилаб қўйилган тартибда ва муддатларда, бордию тегишли шартларни тарафлар келишиб олишмаган бўлса, банклар одатда тегишли ҳисобварақдаги пул маблағларининг ҳолати тўғрисида мижозларга ахборот берадиган тартибда ва муддатларда ахборот бериши шарт.
Банк ўз вақтида киритилмаган ёки асоссиз ўчирилган суммага ушбу Кодекснинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар тўлаши ва зарарнинг ўрнини қоплаши ҳам шарт. Банк ҳисобварақдан маблағларни ўз вақтида бермаганлиги ва мижознинг ҳисобварақдан маблағларни ўтказиш ҳақидаги фармойишларини ўз вақтида бажармаганлиги учун ҳам жавобгар бўлади.
Шартномадаги тарафлар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳисоб-китоб қилиш шаклларининг исталганини танлаб олишга ва шартномада назарда тутишга ҳақли.
Чек бўйича ушбу Кодекснинг 805-моддасида белгилаб қўйилган тартибда пул тўланади.
Тўловчи чек бўйича пул тўлашдан бош тортган ва бу ҳол ушбу Кодекснинг 814-моддасига мувофиқ тасдиқланганида чек сақловчи ўз хоҳишига кўра чек бўйича мажбуриятли бўлган битта, бир неча ёки барча шахсларга (чек берувчи, авалчилар, индоссантларга) нисбатан даъво қўзғатишга ҳақли бўлиб, улар чек сақловчи олдида солидар жавобгар бўладилар.
Чек сақловчи мазкур шахслардан чек суммасини, чек бўйича пул олишга қилган ўз чиқимларини, шунингдек фоизларни ушбу Кодекс 327-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда тўлашни талаб қилишга ҳақли. Худди шундай ҳуқуққа чек бўйича пул тўлаши шарт бўлган шахс ҳам чек бўйича пул тўлаганидан кейин эга бўлади.
Чек сақловчининг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан даъвоси чекни ҳақ тўлашга тақдим этиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан олти ой мобайнида қўзғатилиши мумкин. Мажбуриятли шахсларнинг бир-бирларига нисбатан даъволари бўйича регресс талаблари тегишли мажбуриятли шахс талабни қондирган кундан ёки унга даъво қўзғатилган кундан бошлаб олти ой ўтгач қопланади.
Тижорат вакили сифатида иш олиб борувчи ишончли вакил ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ, топшириқ берувчига топширилиши керак бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли.
Ушбу модданинг бешинчи қисми асосида битим бўйича ҳуқуқларни комитентга топширишга, воситачининг учинчи шахс билан ҳуқуқларни бундай беришни тақиқлайдиган ёки чеклайдиган келишувидан қатъи назар, йўл қўйилади. Бу ҳол воситачи ҳуқуқни топширишни тақиқлаш ёки чеклаш ҳақидаги келишувни бузиб ҳуқуқни топширганлиги муносабати билан уни учинчи шахс олдидаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Воситачи ушбу Кодекснинг 290-моддасига мувофиқ ўз қўлида бўлган, комитентга ёки комитент кўрсатган шахсга топширилиши керак бўлган ашёларни воситачилик шартномаси бўйича ўз талабларини таъминлаш учун ушлаб туришга ҳақли.
Воситачи ушбу Кодекснинг 343-моддасига мувофиқ воситачилик шартномаси бўйича ўзига тегишли бўлган суммаларни комитент ҳисобидан ўзига тушган ҳамма суммалардан ушлаб қолишга ҳақли. Бироқ комитентнинг ўз талабларини қондириш навбати бўйича гаров сақловчилар олдида имтиёздан фойдаланадиган кредиторлари бу талабларни воситачи ушлаб қолган суммалардан қаноатлантириш ҳуқуқидан маҳрум этилмайдилар.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартлар бўлмаган тақдирда, шартнома тузилмаган ҳисобланади.
Тегишли ўзгартишлар ушбу Кодекснинг 863-моддасида белгиланган тартибда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб шартнома ўзгартирилган деб ҳисобланади.
Омонат сақлаш шартномаси ёзма равишда тузилиши керак бўлган ҳолларда (ушбу Кодекснинг 108-моддаси) агар ашёнинг сақлашга қабул қилинганлиги омонат сақловчи томонидан юк топширувчига сақлаш тилхати, паттаси, гувоҳномасини, омонат сақловчи имзолаган бошқа ҳужжатни бериш йўли билан тасдиқланган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.
Хавфли хоссаларга эга бўлган ашёлар сақлаш учун профессионал омонат сақловчига топширилган вақтда ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоидалар бундай ашёлар сақлаш учун нотўғри ном билан топширилган ва омонат сақловчи уларни қабул қилиб олиш чоғида сиртидан кўздан кечириш йўли билан уларнинг хавфли хоссаларга эгалигини била олмаган тақдирда қўлланади.
Ашёлар ҳақ эвазига сақланган тақдирда, ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда ашёларни сақлаш учун тўланган ҳақ қайтариб берилмайди, борди-ю, бу ҳақ тўланмаган бўлса, омонат сақловчи уни тўла-тўкис ундириб олиши мумкин.
Агар омонат сақловчи хабардор бўлгани ҳолда ва унинг розилиги билан сақлашга қабул қилинган ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ашёлар, гарчи уларни сақлаш шартларига риоя этилган бўлса-да, атрофдагилар учун ёки омонат сақловчи ёхуд учинчи шахсларнинг мол-мулки учун хавфли бўлиб қолган бўлса ҳамда вазият омонат сақловчининг юк топширувчидан уларни дарҳол олиб кетишни талаб қилишига имкон бермаса ёки юк топширувчи бу талабни бажармаса, ушбу ашёлар омонат сақловчи томонидан юк топширувчига зиённи тўламаган ҳолда зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиб ташланиши мумкин. Бундай ҳолларда юк топширувчи ушбу ашёларни сақлаш муносабати билан келтирилган зарар учун омонат сақловчи ва учинчи шахслар олдида жавобгар бўлмайди.
Агар ушбу Кодекснинг 894 — 913-моддаларида назарда тутилган омонат сақлашнинг алоҳида турлари тўғрисидаги қоидаларда, бошқа қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, омонат сақлаш ҳақидаги умумий қоидалар унинг алоҳида турларига ҳам татбиқ этилади.
Ломбард сақлаш учун қабул қилинган ашёларни ушбу модданинг учинчи қисмига мувофиқ чиқарилган нархнинг тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан юк топширувчи фойдасига суғурталаши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган ариза бўлмаганида, агар акси исбот қилинган бўлмаса, омбор товарни омборда омонат сақлаш шартномаси шартларига мувофиқ қайтарган деб ҳисобланади.
Оддий омбор гувоҳномасида ушбу Кодекснинг 909-моддасида назарда тутилган маълумотлар бўлиши, шунингдек у тақдим этувчига берилганлиги кўрсатилган бўлиши шарт.
Суғурта шартномаларининг ушбу модда биринчи,
иккинчи ва
учинчи қисмларига зид бўлган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас.
Агар суғурта шартномаси тузилганидан кейин, ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар тўғрисида суғурта қилдирувчи суғурталовчига била туриб ёлғон маълумот берганлиги аниқланса, суғурталовчи шартномани ҳақиқий эмас деб топишни ва ушбу Кодекс 123-моддасининг
иккинчи қисмида назарда тутилган оқибатлар қўлланилишини талаб қилишга ҳақли.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидаларига риоя этмаслик, ушбу Кодекснинг
938-моддасида назарда тутилган оқибатларни келтириб чиқаради.
Агар суғурта шартномасига мувофиқ суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланса ва ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар аниқланган пайтгача унинг ҳаммаси тўланмаган бўлса, қолган суғурта бадаллари суғурта пули миқдорини камайтиришга мутаносиб тарзда камайтирилган миқдорда тўланиши лозим.
Ушбу Кодекснинг 938-моддасида назарда тутилган қоидалар суғурта пули айни битта мол-мулкни ёки тадбиркорлик хавфини икки ёки бир неча суғурталовчида суғурта қилиш (қўшалоқ суғурта) натижасида суғурта қийматидан ошиб кетган тақдирда ҳам тегишинча суратда қўлланилади.
Суғурта шартномаси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар бўйича муддатидан олдин бекор бўлганда, суғурталовчи суғурта мукофотининг бир қисмини суғурта амал қилган вақтга мутаносиб равишда олиш ҳуқуқига эга.
Суғурта қилувчи ёхуд наф олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, суғурталовчи суғурта шартномасини бекор қилишни ва шартномани бекор қилиш туфайли етказилган зарар қопланишини талаб этишга ҳақли.
Шахсий суғуртада, суғурта шартномасининг амал қилиши даврида ушбу модданинг иккинчи,
учинчи ва
тўртинчи қисмларида кўрсатилган суғурта хавфининг ўзгариши оқибатлари, агар улар шартномада тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлсагина, юзага келиши мумкин.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган мажбуриятнинг бажарилмаслиги суғурталовчига, агар суғурталовчи суғурта ҳодисаси юз берганини ўз вақтида билганлиги, ёхуд бу ҳақда суғурталовчида маълумотлар йўқлиги унинг суғурта товонини тўлаш мажбуриятига таъсир этмаслиги исботланмаса, суғурта товонини тўлашни рад этиш ҳуқуқини беради.
суғурталовчи ушбу Кодекснинг 951 — 954-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича суғурта товонини ёки суғурта пули тўлашдан озод қилинганда;
Ушбу Кодекс 921-моддасининг учинчи қисми асосида шахсий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган шахснинг меросхўрларига тўланадиган суғурта пули суғурталанган шахснинг мероси таркибига кирмайди.
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган бошқа мулкий манфаатларини икки тарафлама асосда, бунинг учун икки томонлама суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағларни бирлаштириш йўли билан суғурта қилишлари мумкин.
Ушбу Кодекс 382-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган асос билан бир қаторда, муддат кўрсатилиб ёки бекор қилиш шарти сифатида мақсад кўрсатилиб тузилган оддий ширкат шартномасининг тарафи шартномани бекор қилиш туфайли етказилган ҳақиқий зарарни қолган шерикларга қоплаган ҳолда шартномани ўзи ва қолган шериклар ўртасидаги муносабатларда бекор қилишни талаб этишга ҳақли.
Агар танлов шартларини ўзгартиришда ёки уни бекор қилишда ушбу модданинг биринчи ёки
иккинчи қисмларида кўрсатилган талаблар бузилган бўлса, танловни эълон қилган шахс эълонда кўрсатилган шартларга жавоб берадиган ишни бажарганларга мукофот тўлаши лозим.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф ўйинларни ўтказиш муддати ва ютуқни аниқлаш тартиби ҳамда унинг миқдори ҳақидаги шартларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ўйинларнинг ташкилотчиси ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган мажбуриятини бажармаган тақдирда, лотерея, тотализатор ёки бошқа ўйинларда ютган иштирокчи ўйинлар ташкилотчисидан ютуқни тўлашни, шунингдек шартноманинг ташкилотчи томонидан бузилиши туфайли етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Агар ота-она (фарзандликка олувчилар), васийлар, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган бошқа шахслар вафот этган бўлсалар ёки улар зарарни тўлаш учун етарли маблағга эга бўлмасалар, тўлиқ муомалага лаёқатли бўлиб қолган зарар етказувчининг ўзи бундай маблағга эга бўлса, суд тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек бошқа ҳолатларни инобатга олиб, зарарни тўлиқ ёки қисман зарар етказувчининг ўз мол-мулки ҳисобидан қоплаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 993 –– 996,
998-моддаларида кўрсатилган асослар бўйича зарарни тўлаган шахслар зарар етказган шахсга нисбатан қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга эмас.
Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Боқувчиси вафот этганлиги муносабати билан зарарни ундириш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга зарар марҳумнинг ушбу Кодекс 1007-моддаси қоидалари бўйича аниқланган иш ҳақи (даромади)нинг марҳум ҳаёт вақтида улар ўз таъминоти учун олган ёки олиш ҳуқуқига эга бўлган улуши миқдорида қопланади. Бу шахсларга зарарни қоплашни аниқлашда марҳумнинг даромадлари таркибига иш ҳақи (даромад) билан бир қаторда у ҳаёт вақтида олган пенсия, умрбод таъминот ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар киритилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатлардан ташқари зарар қуйидаги ҳолларда қопланиши лозим, агар:
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган мажбурият, шунингдек мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган шартнома яратилиши лозим бўлган интеллектуал фаолият натижасининг хусусиятини, шунингдек ундан фойдаланиш мақсадлари ёхуд усулларини белгилаши лозим.
ушбу Кодекснинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларга жавоб берувчи бошқа асарлар.
Ушбу Кодекснинг 1041-моддасида белгилаб қўйилган талабларни қаноатлантирувчи асарларнинг қисмлари, уларнинг номи ва ҳосила асарлар муаллифлик ҳуқуқи объектларидир.
Ушбу модда биринчи қисмининг қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилганидан истисно тарзида қонунда аудио ва видеоёзувлардан шахсий мақсадларда фойдаланилган тақдирда тегишли ёзувнинг муаллифи, ижрочиси ва ишлаб чиқарувчиси тегишли ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлиши белгилаб қўйилиши мумкин.
Башарти асар ушбу Кодекснинг 1063-моддаси қоидаларининг таъсир доирасига кирмаса, бундай асарга бўлган муаллифлик ҳуқуқи, башарти у Ўзбекистон Республикасида эълон қилинган бўлса, биринчи марта эълон қилинган пайтдан бошлаб ҳимоя қилинади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган муддатлар давомида муаллифлик ҳуқуқи муаллифнинг меросхўрларига тегишли бўлади ва мерос бўйича бир шахсдан бошқа шахсга ўтади. Айни ана шу муддатлар ичида муаллифлик ҳуқуқи муаллиф билан, унинг меросхўрлари ва кейинги ҳуқуқий ворислари билан тузилган шартнома бўйича бу ҳуқуқни олган ҳуқуқий ворисларга тегишли бўлади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозим.
Товар чиқарилган жойнинг номи ушбу Кодекс 1108-моддасининг биринчи,
иккинчи ва
учинчи қисмларида айтиб ўтилган талабларга жавоб берадиган товарни белгилаш учун бир неча шахс томонидан ҳам биргаликда, ҳам бир-биридан мустақил тарзда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу шахсларнинг ҳар бирига тегишлидир.
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва ушбу Кодекснинг 226-моддасида белгиланган тартибда умумий мол-мулкни тақсимлаш ёхуд ундан вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади, мол-мулкни натура ҳолида тақсимлашнинг имкони бўлмаганида эса — бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Васият қилувчи васиятномада кўрсатилган меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этиши, меросни қабул қилмаслиги ёхуд ундан воз кечиши ёки нолойиқ меросхўр сифатида ушбу Кодекснинг 1119-моддасида назарда тутилган тартибда мерос олишдан четлаштирилиши эҳтимолини, шунингдек васиятнома бўйича меросхўр мерос қолдирувчининг қонуний шартларини бажармаслиги эҳтимолини назарда тутган ҳолда бошқа меросхўрни (ворисдан кейинги ворисни) тайинлаши мумкин.
Мол-мулкнинг васият қилинмаган қисми ушбу Кодекснинг 1134 –– 1143-моддаларида назарда тутилган тартибда ворисликка чақириладиган қонун бўйича меросхўрлар ўртасида тақсимланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган васиятномаларга нисбатан ушбу Кодекснинг
1125-моддаси қоидалари қўлланилади, васиятномани нотариал тасдиқлаш тўғрисидаги талаб бундан мустасно.
Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар ушбу Кодекснинг 1141-моддаси асосида мерос олмасалар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Ушбу Кодекснинг 1136 –– 1138-моддаларида кўрсатилган қонун бўйича меросхўрлар жумласига мансуб бўлган, бироқ ворисликка чақириладиган навбатнинг меросхўрлари доирасига кирмайдиган меҳнатга қобилиятсиз шахслар, мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган-яшамаганликларидан қатъи назар, агар мерос қолдирувчининг вафотига қадар камида бир йил унинг қарамоғида турган бўлсалар, ана шу ворисликка чақириладиган навбатнинг меросхўрлари билан биргаликда мерос оладилар.
Ушбу Кодекснинг 1131-моддасига мувофиқ васиятнома бўйича меросхўрлар ёки суд томонидан тайинланган васиятнома ижрочиси, агар қонун бўйича меросхўрлар мероснинг қонун бўйича ворислик қилиш тартибида ўтадиган қисмига нисбатан кўрсатилган мажбуриятларни ижро этиш учун мерос бошқарувчисини тайинлашни талаб қилмасалар, умуман бутун меросни муҳофаза қилиш ҳамда уни бошқариш мажбуриятларини амалга оширади.
Меросни бошқарувчи ушбу Кодекснинг 1131-моддасида назарда тутилган ваколатларни, агар қонун бўйича ворислик хусусиятларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, васиятномани ижро этишга нисбатан амалга оширади.
Агар турган жойи аниқланиб, мерос олишга чақирилган-у, лекин ҳозир бўлмаган меросхўр ушбу Кодекснинг 1147-моддасида назарда тутилган муддат ичида меросдан воз кечмаган бўлса, қолган меросхўрлар меросни тақсимлаш ниятлари тўғрисида уни хабардор қилишлари шарт. Агар ҳозир бўлмаган меросхўр хабар қилинган пайтдан эътиборан уч ой ичида қолган меросхўрларни меросни тақсимлаш ҳақидаги келишувда иштирок этиш истаги тўғрисида хабардор қилмаса, қолган меросхўрлар ҳозир бўлмаган меросхўрга тегишли бўлган улушни ажратиб, ўзаро келишувга кўра мерос тақсимотини амалга оширишга ҳақлидирлар.
Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида қатнашаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши лозим. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ҳосил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим.
Меросхўр меросдан воз кечган ёхуд ушбу Кодекснинг 1119-моддасида кўрсатилган ҳолатлар бўйича меросхўрлар орасидан чиқиб кетган тақдирда мероснинг унга тегадиган қисми ворисликка чақирилган қонун бўйича меросхўрларга ўтади ва улар ўртасида меросдаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланади.
Агар ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқни аниқлашнинг имкони бўлмаса, чет эл элементи билан мураккаблашган фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар билан энг узвий боғланган ҳуқуқ қўлланади.
Чет эл ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 1168-моддасига, 1169-моддасининг
биринчи,
учинчи ва
бешинчи қисмларига,
1171 ва
1174-моддаларига мувофиқ қўлланилган ҳолларда қарши томон сифатида Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқига ва учинчи мамлакат ҳуқуқига ҳавола этиш қабул қилинади.
Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилмаган шартномаларга нисбатан қўлланилиши лозим бўлган ҳуқуқ тўғрисида тарафларнинг келишуви бўлмаган тақдирда, бундай шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони амалга ошираётган тараф таъсис этилган, турар жойга эга бўлган ёки асосий фаолият жойи бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади. Шартноманинг мазмуни учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган ижрони аниқлашнинг имконияти бўлмаган тақдирда, шартнома энг узвий боғланган мамлакатнинг ҳуқуқи қўлланилади.
Ворисликка доир муносабатлар, башарти ушбу Кодекснинг 1198 ва
1199-моддаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мерос қолдирувчи васиятномада ўзи фуқароси бўлган мамлакатнинг ҳуқуқини танлаган бўлмаса, мерос қолдирувчи охирги доимий турар жойга эга бўлган мамлакатнинг ҳуқуқи бўйича белгиланади.