7) ушбу модданинг 5-бандида кўрсатилган шахсларга чақирув қоғози топширилганлиги тўғрисидаги ва улар суд мажлисига келмаганлигининг сабаблари ҳақидаги маълумотлар;
Ушбу Кодекснинг 25-моддаси 1 ва
3-бандларида кўрсатилган рад қилиш асослари прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлисининг котибига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ушбу Кодекснинг 25,
26 ва
27-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, прокурор, судья, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби бу ҳақда судга арз қилиши (ўз-ўзини рад қилиши) шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам юқоридаги асослар бўйича рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.
Агар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида ёки фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу Кодекснинг 27-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш қаноатлантирилганидан кейин шу ишни кўриш учун суднинг янги таркибини ташкил қилишга имкон бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши лозим. Бундай ҳолларда иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўрилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг фармойишига биноан кўриш учун бошқа тегишли судга юборилади.
2) ушбу Кодекснинг 279-моддасида санаб ўтилган алоҳида тартибда кўриладиган ишлар;
Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруқнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, давлат ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муомалага тўла лаёқатли деб эълон қилинган (эмансипация) тақдирда судда ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини шахсан амалга ошириши мумкин.
Прокурор ушбу Кодекснинг 34-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади ҳамда бундан ташқари, берган аризасидан бутунлай ёки қисман воз кечиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи арз қилган талаблар бўйича судга тушунтиришлар бериш, иш мазмуни юзасидан, шунингдек ишни кўриш вақтида келиб чиққан айрим масалалар бўйича ўз фикрини баён этиш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори юзасидан протест келтириш ҳуқуқига эга.
Ушбу Кодекснинг 48-моддасида кўрсатилган процесс иштирокчилари Кодекснинг
34-моддасида назарда тутилган процессуал ҳуқуқлардан фойдаланадилар, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун арз қилинган талабларни тўлиқ ёки қисман қўллаб-қувватлаш, улардан воз кечиш, ўзлари арз қилган талаблар бўйича тушунтиришлар бериш ҳуқуқига эгалар. Кўрсатилган органлар, ташкилотлар ва фуқароларнинг бошқа шахснинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун судга берган ўз аризаларидан воз кечишлари ана шу шахсни ушбу Кодекс
104-моддасининг талабларига риоя қилган ҳолда ишни мазмунан кўриб чиқишни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада ифода этилган бўлиши лозим.
3) судьялар, прокурорлар, терговчилар, суриштирувчилар, улар қонуний вакил (ота-оналар, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар) сифатида, шунингдек, тегишли суд, прокуратура, суриштирув ва тергов органининг вакили сифатида қатнашган ҳоллар бундан мустасно. Эксперт: ушбу Кодекснинг 25 ва
26-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиши ҳақида дарҳол арз қилиши; ўзига тақдим этилган текшириш объектларини ҳар томонлама ва тўлиқ текширишдан ўтказиши, ўз олдига қўйилган саволлар юзасидан асосли ва холисона ёзма хулоса бериши; суднинг чақирувига биноан суд мажлисида шахсан иштирок этиш учун келиши; ўзи ўтказган экспертиза хусусида кўрсатувлар бериши ва ўзи берган хулосани тушунтириш учун қўшимча саволларга жавоб бериши; экспертизани ўтказиши муносабати билан ўзига маълум бўлиб қолган маълумотларни ошкор қилмаслиги; тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материалларининг сақланишини таъминлаши; суд муҳокамаси вақтида тартибга риоя қилиши шарт.
Хулосада: экспертиза ўтказилган сана ва жой; экспертизани ўтказиш асоси; экспертизани тайинлаган судья тўғрисида маълумотлар; эксперт (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, ихтисослиги, иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими) ва экспертизани ўтказиш топширилган ташкилот ҳақида маълумотлар; экспертнинг била туриб нотўғри хулоса берганлиги, хулоса беришни рад этганлиги ёки бу ишдан бўйин товлаганлиги учун жиноий жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилганлиги; экспертнинг олдига қўйилган саволлар; экспертга тақдим этилган текшириш объектлари ва иш материаллари; экспертиза ўтказилаётганда ҳозир бўлган шахслар ҳақида маълумотлар; қўлланилган усуллар кўрсатилган ҳолда текширишларнинг мазмуни ва натижалари, шунингдек бу текширишлар, агар экспертлар комиссияси ишлаган бўлса, ким томонидан ўтказилганлиги; текшириш натижаларининг баҳоланиши, қўйилган саволларга берилган асосли жавоблар; иш учун аҳамиятга молик бўлган ва экспертнинг ташаббусига кўра аниқланган ҳолатлар кўрсатилиши лозим. 3) ушбу Кодекснинг 140-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгар қидирилаётган бўлса;
6) ушбу Кодекснинг 65 ва
390-моддаларига мувофиқ суд томонидан суд топшириғи юборилган бўлса.
1) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 1 ва
2-бандларида назарда тутилган ҳолларда — ҳуқуқий ворис ишга киришгунига ёки ишга жалб қилингунига қадар ёхуд муомалага лаёқатсиз шахсга қонуний вакил тайинлангунига қадар;
2) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф Қуролли Кучларнинг ҳаракатдаги қисмида бўлиши тугагунига қадар;
3) ушбу Кодекснинг 92-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — суднинг ҳал қилув қарори ёки ҳукми қонуний кучга киргунига қадар ёки маъмурий тартибда кўрилаётган иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар;
4) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолларда — тегишлича, тарафнинг Қуролли Кучлар таркибида муддатли ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлиши тугагунига ёки мазкур шахслар давлат мажбуриятини бажариб бўлгунига қадар;
5) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф даволаш муассасасидан чиққунига ёки тарафнинг судга келишига тўсқинлик қилаётган касаллик тузалгунига қадар;
6) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 3-бандида назарда тутилган ҳолларда — жавобгарни қидириш тамом бўлгунига қадар;
7) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда — тараф қайтгунига қадар;
8) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 5-бандида назарда тутилган ҳолларда — экспертиза ўтказиш тугагунига қадар;
9) ушбу Кодекснинг 93-моддаси 6-бандида назарда тутилган ҳолларда — суд топшириғини ижро этиш бўйича ҳаракатлар тугагунига қадар.
Агар тарафлар суд мажлисига узрли сабабларга кўра кела олмаганликларини тасдиқловчи далилларни тақдим этсалар, даъвогар ёки жавобгарнинг илтимосномасига биноан суд ушбу Кодекс 97-моддасининг 4 ва
5-бандларига асосан аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида чиқарган ўз ажримини бекор қилади. Суднинг бундай илтимосномани қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги ажрими устидан хусусий шикоят берилиши ва хусусий протест келтирилиши мумкин.
3) аризалар (шикоятлар) ушбу Кодекснинг 154-моддасида назарда тутилган асослар бўйича даъвогарга қайтариб берилса;
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда давлат божининг ортиқча тўланган қисми қайтариб берилади.
3) ушбу Кодекснинг 140-моддасида назарда тутилган ҳолларда, жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ходимларнинг судга бориши муносабати билан ишда бўлмаган вақтида иш жойидаги ўртача иш ҳақи қонунда белгиланган тартибда сақланади.
Талабларни қаноатлантириш рад этилганида, ушбу Кодекснинг 42-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда суд томонидан жалб этилган жавобгарнинг суд харажатлари унга бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Жавобгарни қидириш эълон қилинган бўлса (ушбу Кодекснинг 140-моддаси), суд қидирув иши бўйича қилинган харажатларни жавобгардан давлат даромадига ундиради.
Судьянинг ушбу модда 5,
6 ва
7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича аризани қабул қилишни рад этиши, башарти йўл қўйилган хатолар бартараф этилса, шу иш бўйича судга иккинчи марта ариза билан мурожаат этишга тўсқинлик қилмайди.
Судья ушбу Кодекснинг 152-моддасида кўрсатилган асосларга кўра аризани қабул қилишни рад этар экан, бу ҳақда ариза тушган кундан эътиборан ўн кун ичида асослантирилган ажрим чиқаради. Башарти иш судга тааллуқли бўлмаса, судья ажримда аризачи қайси органга мурожаат қилиши кераклигини ёки иш қўзғатишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни қандай бартараф этишни кўрсатиши шарт.
Судья ариза ушбу Кодекснинг 149 ва
150-моддаларида баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради. Ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 149 ва
150-моддаларидаги талабларни бажарса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Ариза ва ажрим имзо қўйдириб топширилади ёки почта орқали ёхуд ахборот тизими орқали электрон шаклда юборилади.
Суд томонидан ушбу Кодекснинг 63,
65,
66 ва
72-моддаларида назарда тутилган тартибда гувоҳлардан олинган кўрсатувлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.
Ёзма далиллар ёки уларни кўздан кечириш тўғрисида ушбу Кодекснинг 63,
65,
66 ва
72-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур ҳолларда эса, эксперт, мутахассис ва гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар мазкур далиллар хусусида тушунтиришлар беришлари мумкин.
Ашёвий далилларни кўздан кечириш тўғрисида ушбу Кодекснинг 63 ва
66-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган баённомалар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади, шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлар беришлари мумкин.
Агар иш судда ушбу Кодекснинг 5-моддасида назарда тутилган тартибда прокурор ёки давлат бошқаруви органи, ташкилот ёки айрим фуқаролар томонидан бошланган бўлса, суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори иш кимнинг манфаатини кўзлаб қўзғатилган бўлса, ана шу шахс учун мажбурийдир. Агар жавобгардан даврий тўловлар (алиментлар, соғлиққа шикаст етказилганда кўрилган зарарни қоплаш ёки ўлганлик билан боғлиқ тўловлар ва ҳоказолар) ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин тўловлар миқдори ёки муддатини белгилашга таъсир этувчи ҳолатлар жиддий равишда ўзгарса, ҳар бир тараф янгидан ариза бериш йўли билан тўловларнинг миқдори ва муддатини ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли.
Ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича дарҳол ижро этилишига йўл қўйилган тақдирда, тарафларнинг розилиги суд мажлисининг баённомасига киритилади ва тарафлар томонидан имзоланади. Агар тарафларнинг розилиги суд номига юборилган ёзма аризаларда ифодаланган бўлса, бу аризалар ишга қўшиб қўйилади, бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатилади.
Ушбу модданинг биринчи қисми 3-бандида кўрсатилган асослар бўйича ҳал қилув қарорининг дарҳол ижро этилишига йўл қўйилганида суд даъвогардан суднинг қарори бекор қилинган тақдирда, ундирилган нарсалар қайтарилишини таъминлашни талаб қилиши мумкин.
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг мазмуни ушбу Кодекс 206-моддасининг қоидалари билан белгиланади. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида бу ҳал қилув қарорини қайта кўриб чиқиш ҳақида ариза бериш муддати ва тартиби кўрсатилган бўлиши лозим.
Агар ушбу Кодекснинг 132—139-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаса ҳам, иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган ҳисобланмайди. Жавобгар бу ҳал қилув қарори сиртдан чиқарилган қарор сифатида қайта кўрилишини сўраб, ариза беришга ҳақли эмас.
Суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги ариза судга ушбу Кодекснинг 22-бобида белгиланган судловга тааллуқлиликнинг умумий қоидалари бўйича берилади.
Судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишни ушбу Кодекснинг 152-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этади. Бундан ташқари судья қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар:
Агар ариза ушбу Кодекс 2383-моддасининг талабларига жавоб бермаса ёки ариза берганлик учун давлат божи тўланмаган бўлса, судья суд буйруғини чиқариш тўғрисидаги аризани қабул қилишга ва ўз ажрими билан ундирувчига камчиликларни бартараф этиш ёхуд давлат божини тўлаш учун кўпи билан уч кун муҳлат белгилашга ҳақли.
Вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги суд буйруғида ушбу модданинг 1—5 ва
8-бандларида назарда тутилган маълумотлардан ташқари қуйидагилар кўрсатилади: қарздорнинг туғилган санаси ва жойи, таъминоти учун алимент ундирилиши лозим бўлган ҳар бир боланинг исми ва туғилган санаси, қарздордан ҳар ойда ундириладиган тўловлар миқдори ва уларни ундириш муддати.
Даъво ишлари ушбу Кодекснинг 21—25-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан бирга фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади.
Ушбу Кодекснинг 242-моддасида белгиланган судловга тааллуқлилик тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ушбу Кодекс 249-моддасининг 2 ва
3-бандларида кўрсатилган тақиқлашлар бузилганда айбдор шахсларга суднинг ажрими билан энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солинади. Даъвогар бу шахслардан суднинг даъвони таъминлаш тўғрисидаги ажримини бажармаганликлари оқибатида ўзи кўрган зарарни умумий тартибда ундириб олишга ҳақли.
Ушбу Кодекснинг 264-моддасида санаб ўтилган ишлар судлар томонидан мазкур Кодекснинг
26—29-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан биргаликда фуқаролик суд ишлари юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўрилади.
Ушбу Кодекснинг 26 — 29-бобларига мувофиқ судлар жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан берилган шикоятларни кўради, бундан қонунга мувофиқ шикоят қилишнинг бошқача тартиби назарда тутилган хатти-ҳаракатлар (қарорлар) устидан бериладиган шикоятлар мустасно.
Мансабдор шахслар томонидан васиятномалар ва ишонч қоғозлари нотўғри тасдиқланганлиги ёки уларни тасдиқлаш рад этилганлиги ҳақидаги шикоятлар тегишли касалхона, бошқа стационар даволаш-профилактика муассасаси, санаторий, қариялар ва ногиронлар уйи, экспедиция, госпиталь, ҳарбий даволаш муассасаси, ҳарбий қисм, қўшилма, ҳарбий ўқув юрти, жазони ижро этиш жойи ўрнашган ҳудуддаги судга берилади. Ушбу Кодекснинг 279-моддасида санаб ўтилган ишлар судларда ушбу Кодекснинг
30—35-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан фуқаролик суд ишларини юритишнинг умумий қоидаларига мувофиқ кўрилади.
Ушбу модда иккинчи қисмининг учинчи,
тўртинчи ва
бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатлар белгиланган тартибда легализация қилиниши ёхуд уларга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши керак. Бунда тақдим этиладиган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Агар ушбу модда иккинчи қисмининг
бешинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида берилган бўлса, легализация қилиниши ёки апостиль қўйилиши ҳамда таржима қилинган бўлиши ҳақидаги талаблар ушбу ҳужжатга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ушбу модданинг биринчи,
иккинчи ва
тўртинчи қисмларида кўрсатилган ҳужжатлар судга икки нусхада тақдим этилади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллаpда, суд фуқаpонинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ушбу Кодекснинг
291-моддасида санаб ўтилган ташкилотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан фуқаpонинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекоp қилиш тўғрисида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд васий, шунингдек ушбу Кодекснинг
291-моддасида санаб ўтилган ташкилотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан, суд-pуҳий экспеpтизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқаpони муомалага лаёқатли деб топиш ҳамда унинг устидан белгиланган васийликни бекоp қилиш ҳақида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш учун қонунда назарда тутилган асослар кўрсатилган аризага шифокор психиатрлардан иборат комиссиянинг шахснинг психиатрия стационарида бундан кейин бўлиши зарурлиги тўғрисидаги асослантирилган хулосаси илова қилинади.
Агаp аpизачи белгиланган муддатда (ушбу Кодекснинг 307-моддаси) ҳужжатни сақловчига қарши даъво тақдим этмаса, судья чақиpиб иш юpитиш таpтибида кўpилган чоpалаp (ушбу Кодекснинг
302-моддаси) ўз кучини йўқотиши ҳақида ажpим чиқаpади ва бу ҳақда ҳужжат беpган муассасани хабаpдоp қилади. Ҳужжатни сақловчи бундай чоpалаp кўpилиши натижасида ўзига етказилган заpаpни аpизачидан ундиpиш ҳуқуқига эга.
Судлар ушбу Кодекснинг 3091-моддасида санаб ўтилган ишларни ушбу Кодекснинг
351—353-бобларида кўрсатилган истисно ва қўшимчалар билан биргаликда фуқаролик судлов ишларини юритишнинг умумий қоидаларига биноан кўриб чиқади.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 3094-моддасининг биринчи ва
иккинчи қисмларида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, суд ушбу Кодекснинг
152—154-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади ёки уни ҳаракатсиз қолдиради.
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун ушбу Кодекснинг 3097-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини баён қилинган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекснинг 3099-моддасида назарда тутилган талаблар, шунингдек ушбу модда қоидалари бузилган ҳолда берилган бўлса, суд ушбу Кодекснинг
152—154-моддаларида назарда тутилган қоидаларга биноан бундай аризани қабул қилишни рад этади ёки ҳаракатсиз қолдиради.
Суд ишни суд мажлисида кўриб чиқаётганда ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси беришни рад этиш учун ушбу Кодекснинг 30912-моддасида назарда тутилган асослар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини баён қилинган талаблар ва эътирозларни асослаш учун судга тақдим этилган далилларни текшириш йўли билан аниқлайди.
Агар ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги ариза ушбу Кодекс 3094-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган суднинг иш юритувида бўлса, мазкур ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилаётган суд ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни қарздорнинг илтимосномасига биноан кейинга қолдириши мумкин.
Агар апелляция шикояти бериш ёки протест келтириш пайтида ушбу Кодекс 322 ва
323-моддаларининг талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят бериш учун бож тўламаган бўлса, апелляция шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдирилади.
Ушбу Кодекснинг 5 ва
48-моддаларида назарда тутилган тартибда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органларининг, ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар, агар суднинг ҳал қилув қарори устидан шикоят бермаган бўлсалар, апелляция судида тарафлар ва учинчи шахслардан кейин сўзга чиқадилар.
3) ушбу Кодекснинг 3431-моддасида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори чиқаришга;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва
100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, апелляция инстанцияси суди ушбу бобда назарда тутилган хусусиятларни инобатга олмаган ҳолда ҳал қилув қарорини бекор қилади ва ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқади. Ишни биринчи инстанция судида иш юритиш қоидалари бўйича кўриб чиқишга ўтиш ҳақида ишда иштирок этувчи шахслар томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ҳаракатлар кўрсатилган ҳолда ажрим чиқарилади.
Агар кассация шикояти бериш ёки протести келтириш пайтида ушбу Кодекснинг 348-3 ва
348-4-моддалари талаблари бузилишига йўл қўйилган бўлса ёки давлат божи тўлашдан озод қилинмаган шахс шикоят берганлик учун бож тўламаган бўлса, кассация шикояти ёки протести ҳаракатсиз қолдирилади.
3) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга ҳақли;
4) ҳал қилув қарорини бутунлай ёки қисман бекор қилишга ҳамда ушбу Кодекснинг 97 ва
100-моддаларида кўрсатилган асосларга кўра, иш юритишни тугатишга ёхуд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Назорат тартибида протест келтириш тўғрисидаги ариза мазмун жиҳатидан ушбу Кодекснинг 323-моддасига мувофиқ бўлиши лозим. Аризага суд чиқарган ҳал қилув қарорининг нусхаси, агар иш апелляция, кассация ёки назорат тартибида ҳам кўриб чиқилган бўлса, апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларининг ажримлари (қарорлари) нусхалари ҳам илова қилинади.
Ушбу модданинг иккинчи қисми талаблаpига pиоя қилинмаган ёки давлат божи тўланмаган тақдирда, назоpат таpтибида пpотест келтиpиш тўғpисидаги аpиза ҳаpакатсиз қолдиpилади, аpизачига эса, камчиликлаpни баpтаpаф этиш таpтиби ва муддати тушунтиpилади.
Ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдоp шахслаp, шунингдек туман ва шаҳаp пpокуpоpлаpи назоpат таpтибида пpотест келтиpишга асос боp-йўқлиги масаласини ҳал қилиш учун ўз ваколатлаpи доиpасида тегишли судлаpдан фуқаpолик ишлаpини талаб қилиб олишга ҳақлидиpлаp. Башарти, ишни талаб қилиб олган шахс муайян ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpга нисбатан пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлмаса, у заpуp ҳолларда, пpотест келтиpиш ҳуқуқига эга бўлган юқоpи мансабдоp шахсга назоpат таpтибида пpотест келтиpишни тавсия қилиб муpожаат этади.
Назоpат таpтибида пpотест келтиpиш ҳуқуқи беpилган прокурор ва унинг ўринбосарларидан ташқари мансабдор шахслар тегишли ҳал қилув қаpоpлаpи, ажpимлаp ва қаpоpлаpнинг ижpосини назоpат таpтибида иш юpитиш тамом бўлгунига қадаp тўхтатиб туришлари мумкин, ушбу Кодекснинг 219-моддасида назарда тутилган ҳоллаp бундан мустасно. Пpотест келтиpиш учун асос бўлмаган тақдирда, шу мансабдоp шахслаp тегишли ҳал қилув қаpоpлари, ажpимлар ва қаpоpларнинг ижpосини тўхтатиб туpишни бекоp қиладилар. Тўхтатиб туpиш ва тўхтатиб туpишни бекоp қилиш ҳақида манфаатдоp шахслаpга, ташкилотлаpга ва судга маълум қилинади.
Назорат тартибида протест келтириш учун асослар мавжуд бўлса, ушбу Кодекснинг 349-моддасида санаб ўтилган мансабдор шахслар протест ёзиб, уни иш билан бирга назорат инстанцияси судига юборади.
Назорат тартибидаги протестнинг мазмуни ушбу Кодекснинг 323-моддасида баён этилган қоидаларга мос келиши лозим. Протест ишда иштирок этувчи шахсларнинг сонига мутаносиб миқдордаги кўчирма нусхалар билан судга тақдим этилади, бундан ахборот тизими орқали электрон шаклда юбориладиган протест мустасно.
Назоpат таpтибида келтирилган протестни кўpишда ушбу Кодекснинг 333,
335 ва
336-моддаларида баён этилган қоидалар шу бобда баён этилган истиснолаpни ҳисобга олган ҳолда қўлланади.
2) ушбу Кодекс 314-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини ёки ажримни бутунлай ёхуд қисман бекор қилишга ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун биринчи инстанция судига юборишга;
1) ушбу Кодекснинг 362-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳоллаpда — иш учун жиддий аҳамиятга эга бўлган ҳолатлаp очилган кундан эътиборан;
2) ушбу Кодекснинг 362-моддаси 2 ва
3-бандларида назарда тутилган ҳоллаpда — суднинг ҳукми қонуний кучга киpган кундан эътиборан;
3) ушбу Кодекснинг 362-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳоллаpда — қайта кўpилаётган ҳал қилув қаpоpига, ажpим ёки қаpоpга асос бўлган ҳукм, ҳал қилув қаpоpи, ажpим ёки қаpоpга мазмунан қаpама-қаpши бўлган суд ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими, қарори қонуний кучга кирган кундан ёхуд бошқа органнинг ана шундай қаpоpи чиқаpилган кундан эътиборан ҳисобланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатларнинг ўтиши ҳар бир тўлов муддати тугаган кундан эътиборан давом этади.
Ижрога топшириш муддати агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ижро варақасининг ижрога берилиши, шунингдек, ҳал қилув қарори қисман ижро қилиниши билан узилади.
Ижро варақасини ижрога топширишнинг ўтказиб юборилган муддати, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, суд узрли деб топган сабабларга кўра тикланиши мумкин.
Суд ундирувчи, қарздор ёки давлат ижрочисининг аризасига биноан ҳал қилув қарорининг ижросини ушбу Кодекснинг 216-моддасида белгиланган тартибда кечиктиришга ёки унинг бўлиб-бўлиб бажарилишига йўл қўйишга, уни ижро этиш усули ва тартибини ўзгартиришга ҳақли.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон; 2001 й., 1-2-сон, 11-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2007 й., 31-32-сон, 315-модда; 2008 й., 14-15-сон, 92-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда, 37-сон, 405-модда; 2010 й., 22-сон, 174-модда, 37-сон, 313-модда; 2011 й., 16-сон, 162-модда; 2012 й., 38-сон, 433-модда; 2013 й., 18-сон, 233-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда, 50-сон, 588-модда; 2015 й., 23-сон, 301-модда; 33-сон, 439-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 13-сон, 194-модда, 15-сон, 242-модда, 37-сон, 978-модда)