Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
02.10.2001
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
398-сон 02.10.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахсларни Қуролли Кучлар сафларидан захирага бўшатиш ҳамда фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга навбатдаги чақириш тўғрисида
[Кўчирма]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»
ва
«Муқобил хизмат тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ҳарбий ва муқобил хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган шахслар Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан захирага бўшатилсин.
2. 1974 — 1983 йилларда туғилган, чақириқ муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2001 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида муддатли ҳарбий ва муқобил хизматга чақирилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қуролли Кучларни чақирилувчилар билан сифатли бутлаш мақсадида жойлардаги чақириш комиссияларининг ҳар томонлама таъминланишини ва самарали ишлашини ташкил этсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Ф.Ғ. Назиров) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов) билан биргаликда чақириш участкаларини зарур тиббиёт асбоб-анжомлари ва буюмлари билан таъминласин, чақирилувчиларнинг лаборатория текширувлари сифатли ўтказилишини, уларнинг турли ихтисосликдаги юқори малакали врачлар томонидан ҳар томонлама тиббий текшириб кўрилишини ташкил этсин.
Вазирлар Маҳкамасини Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 2 октябрь,
398-сон
×
×