пахта териш машиналари билан 2-иловага мувофиқ ҳажмда пахта йиғиштириб олинишини таъминласинлар;
9. «Пахтасаноат» уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан белгиланган тартибга қатъий мувофиқ ҳолда пахтанинг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ишончлилиги, уни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашда қўшиб ёзишларга ҳамда статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари бузилишига йўл қўймаслик устидан кундалик назоратни таъминласинлар.