Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддати | Бажариш учун масъуллар |
I. Йўналиш тармоғини мақбуллаштириш ва ҳаракатланадиган таркибдан самарали фойдаланишни таъминлаш |
1. | Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада мақбуллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини ўрганиб чиқишни тизимли асосда амалга ошириш, русуми ва сиғими бўйича ҳаракат таркибининг оқилона сонини ва иш режимини аниқлаш, шаҳар йўловчи ташиш йўналишларининг паспортларини тасдиқлаган ҳолда ташувларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш. Автомобилда ташувларни амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун тўланадиган давлат божи маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (юк ташувлари бўйича) ва шаҳарда йўловчилар ташувларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиладиган маблағлар ҳисобига комплекс текширишни молиялаштириш. | 2014 йил II чорак | Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
2. | Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш: йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15 та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш йўли билан линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш; сутканинг турли вақтида йўловчилар оқими интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланиш; бўш қатновларни камайтириш, автобуслар ва йўналишли таксилар қатнов йўналишларининг метрополитен станциялари ва электр транспортининг охирги пунктлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳисобига йўналишларнинг схемалари ва узунлигини мақбуллаштириш, шунингдек шаҳарлар ва шаҳар атрофи йўналишларини оқилона уйғунлаштириш; 3 та йўналишни босқичма-босқич ёпиш, йўловчилар оқими кам бўлган йўналишларда «Mercedes-Benz» автобусларини 17 та «Исузу» автобусларига алмаштириш ҳисобига зарар кўрувчанлиги 30 фоиздан ортиқ бўлган автобус йўналишларида ҳаракатланиш жадвалларини ва ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш. | 2014- 2015 йиллар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
3. | Шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш: 8 та: «Бахт» (Олмалиқ йўналиши), «Тузел» (Тузел йўналиши), «Аграр университет» (Унқўрғон йўналиши), «Уч қаҳрамон» (Чимкент йўналиши), «Келес» (Келес йўналиши), «Бешқайрағоч» (Назарбек йўналиши), «Эркин» (Чиноз йўналиши), «Чоштепа» (Янгийўл-Зангиота йўналиши) янги йўловчилар автостанцияларини қуриш; «Қўйлиқ Ц-1» (Бекобод йўналиши) автостанциясини реконструкция қилиш ва кенгайтириш; 3 та мавжуд автостанциядан: «ТТЗ» (Чирчиқ йўналиши), «Тиббиёт шаҳарчаси» (Тошкент минерал сувлар йўналиши) ва «Дўстлик-2» (Янгийўл йўналиши)дан фойдаланиш; шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтириши учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этиш. | 2014 йил | Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари, Ички ишлар вазирлиги |
4. | Охирги йўналишларда транспорт воситалари келиши ва кетиши вақтини қайд этадиган электрон терминаллар, шунингдек ҳар бир тўхташ пунктида автобус йўналишларининг иш режимини, аниқ жадвалини ва ҳаракатланиш оралиқларини акс эттирувчи маълумот берувчи табло ўрнатган ҳолда жадвалга ва ҳаракатланиш оралиқларига риоя қилиш интизомини кучайтириш. | 2015 йил | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
5. | Ташувчилар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талабларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиш. | Мунтазам равишда | Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти |
6. | 1994 —1998 йилларда сотиб олинган, 100 фоиз эскирган, фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ ва йўл босиш масофаси 1,25 млн км бўлган «Mercedes-Benz О405» русумли 78 та автобусни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш. | 2013 йил IV чорак | «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
II. Йўловчилар ташишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг самарадорлигини ва молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш |
7. | Автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш, уларни малакали ҳайдовчилар ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан бутлаш. | 2014-2015 йиллар | «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
8. | Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарида товар-моддий бойликларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш. | 2014 йил III чорак | «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси |
9. | Белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш йўли билан «Тошавтотаъмирхизмат» УК орқали ҳаракатланадиган таркиб учун эҳтиёт қисмлар ва материалларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш механизмини жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш. | 2014 йил II чорак | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
10. | Йўловчилар ташиш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш мақсадида автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш. | 2014 йил I чорак | «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
11. | Аҳолига ва ташкилотларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш йўли билан (ҳаракатланадиган таркибни сақлаш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудлар ижараси, автотранспортни қатновдан олдин техника кўригидан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тантанали тадбирларга ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқа хизматлар) шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш, фойдани шаҳарда йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қисман қоплашга йўналтириш. | Доимо | «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
12. | Линиядан пул тушуми тушишининг реал прогнозини аниқлаш мақсадида шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ҳар бир йўналиши бўйича хронометражни тизимли асосда ўтказиш. | Тизимли равишда | Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
13. | Ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда аҳоли учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, транспорт воситалари ҳаракати оралиқларига ва йўналишлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган ҳаракатланадиган таркибни узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун СМС хабарларини қабул қилиш хизматини ташкил этиш. | 2014-2015 йиллар | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги |
14. | Кейинчалик белгиланган тартибда реализация қилиш учун «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК (собиқ троллейбус комплекси) ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шуъбаси»нинг мулкий комплексларини хатловдан ўтказиш ва консервациялаш. | 2014 йил I чорак | Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
III. Транспорт корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, автобус саройларининг малакали ҳайдовчилар таркиби билан тўлдирилганлигини таъминлаш |
15. | Қуйидагиларни кучайтиришга йўналтирилган «Тошшаҳартрансхизмат» АК тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш: ҳайдовчилар таркибининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдан, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва маромига риоя этишдан, фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажаришдан, автотранспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибидаги рағбатлантирувчи тўловларнинг ролини кучайтириш; раҳбарларнинг ва ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг идоравий мансуб ташкилотлар хўжалик фаолиятининг пировард натижалари ҳамда шаҳар транспортининг барқарор ишлашини ташкил этиш юзасидан масъулиятини кучайтириш. | 2013 йил IV чорак | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
16. | «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, унинг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини малакали, касбий тайёрланган кадрлар билан тўлиқ бутлашни таъминлаш. | 2014 йил I чорак | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
17. | Штатларни малакали ҳайдовчилар билан бутлашни таъминлаш учун Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти автобуслари ҳайдовчиларини махсус тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш. | 2014 йил II чорак | Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК |
IV. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш |
18. | Автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2014 йил II чорак | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
19. | Ишдан ташқари вақтда транспорт воситаларини сақлаш жойлари, ҳайдовчиларни қатновдан олдин тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги шартлигини назарда тутувчи йўловчилар ташиш турлари бўйича намунавий лицензия битимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2014 йил II чорак | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти |
20. | Шаҳар йўловчи ташиш транспортида чиптасиз юрганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан чиптасиз юрганлик учун жарима суммасини икки баравар кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш. | 2014 йил II чорак | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти |