Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
13.10.2004
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
480-сон 13.10.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Табиий газ экспорти ҳажмларини кўпайтириш ва газ узатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Шимолий йўналишда Ўзбекистон табиий гази экспорти ҳажмларини кўпайтириш ва республика газ узатиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, қувурлари диаметри 1220 мм бўлган иккинчи тармоқни қуриш йўли билан «0 — 66 км» участкасида «Газли-Нукус» газ қувурини кенгайтириш ишларини бажаришнинг қисқа муддатларини ҳисобга олган ҳолда:
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ва «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан иш чизмаларига мувофиқ газ қувурини айни бир вақтда лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга топшириш ҳамда лойиҳани амалда бажарилган ишлар бўйича молиялаштириш амалга оширилди;
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси — бош буюртмачи, «ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси — бош пудратчи ва «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти — бош лойиҳачи этиб белгиланди;
объектни фойдаланишга тайёр қилиб топширган ҳолда қуришни молиялаштириш «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилди;
объект қурилиши учун моддий-техника ресурсларини етказиб бериш «ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси томонидан иловага
*
мувофиқ амалга оширилди;
* Илова
рус тилидаги
матнда берилган.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси ва «ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси ўртасида тузилган 2004 йил 25 майдаги 174/17-2004-сон контрактга мувофиқ объектни қуриш қиймати 50 529,2 минг АҚШ долларини, шу жумладан қурилиш-монтаж ишлари қиймати — 10 334,6 минг АҚШ долларини ташкил қилди.
2. Қуйидагилар:
«Ўзтрансгаз» компанияси юқорида кўрсатиб ўтилган контрактни амалга ошириш доирасида импорт қилинган иловага мувофиқ товар-моддий бойликлар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари), шунингдек «ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси томонидан амалга оширилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан;
«ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси «0 — 66 км» участкасида «Газли-Нукус» газ қувурининг иккинчи тармоғини қуришда амалга оширилган ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари бўйича тўлов манбаларида даромад (фойда) солиғи тўлашдан;
«ZEROMAX L.L.C.» (АҚШ) компанияси томонидан жалб этилган субпудратчилар функциясини бажаришган «Нефтгазмонтаж» қўшма корхонаси ва «Жанубийгазқурилиш» очиқ акциядорлик жамияти «0 — 66 км» участкасида «Газли-Нукус» газ қувурининг иккинчи тармоғини қуришда амалга оширилган ва кўрсатилган хизматлар ҳажмлари бўйича қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 октябрь,
480-сон
×
×