1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини 1996/97 йил куз-қиш даврида ишлашга тайёрлашнинг бориши тўғрисида» 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорининг бажарилиши ҳақидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин ва амалий чора-тадбирлар кўриш учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, ташкилотларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 сентябрдаги 313-сон қарорига мувофиқ коммунал-маиший объектларни газни ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозлашни тугаллаш ва газдан якка тартибда фойдаланувчиларни (аҳолини) улар билан таъминлашни жадаллаштириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсинлар. Ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган саноат ва коммунал-маиший корхоналарга газ етказиб бериш тўхтатилсин;