Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
26.04.2000
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
163-сон 26.04.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек 1941—1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 55 йиллиги муносабати билан ва уруш қатнашчиларини моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Иккинчи жаҳон уруши ногиронлари ва қатнашчиларига 5000 (беш минг) сўм миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти белгилансин.
2. Ушбу қарорни рўёбга чиқариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати мазкур пул мукофотларининг тантанали ва байрамона вазиятда тўланишини таъминласинлар.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига Маданият ишлари вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази, «Нуроний», «Маҳалла» «Камолот» жамғармалари ҳамда бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимиз эркинлиги ва шаъни ҳимоячиларини шарафлашга бағишланган махсус учрашувлар, маърифий-бадиий кечалар ўтказишни ташкил этиш топширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 26 апрель,
163-сон
×
×