ушбу Кодекснинг 145 ва
149-моддаларида назарда тутилган ҳолларда молия йили мобайнида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
ушбу Кодекснинг 146 — 148-моддаларида назарда тутилган тартибда молия йили мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, туманлар ва шаҳарлар бюджетлари параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда маҳаллий бюджетларнинг параметрларини ҳамда уларнинг ижроси ҳақидаги ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш жараёнининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишини ҳам таъминлайди.
ушбу Кодекснинг 145-моддасида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг харажатлари ёйилмасига молия йили мобайнида ўзгартиришлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу Кодекснинг 145 ва
149-моддаларида назарда тутилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тақдим этади;
ушбу Кодекснинг 146 — 148-моддаларида назарда тутилган тартибда тегишли бюджетлар параметрларига молия йили мобайнида ўзгартиришлар киритади;
ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда харажатлар сметаларига ўзгартиришлар киритади;
Бюджет ташкилотлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда, шунингдек:
ушбу Кодекснинг 150-моддасида белгиланган тартибда штат жадвалларига ўзгартиришлар киритади;
ушбу Кодекснинг 149-моддасида назарда тутилган тартибда давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
4) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадларга имзоли бонус ва тижоратбоп топилма бонуси тўланишидан тушган тушумлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари жарима санкциялари ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини, чет давлатларга берилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар, акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно, мобиль алоқа хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов, маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган махсулотдаги давлат улуши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа даромадлар киради. Инсонпарварлик ёрдами аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш тарзида берилади. Тамаки маҳсулотлари, алкоголь маҳсулотлари, ҳарбий мақсад учун мўлжалланган товарлар, шунингдек олиб кирилиши тақиқланган товарлар инсонпарварлик ёрдами сирасига киритилиши мумкин эмас. мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим, мактабдан ташқари таълим, кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари, болалар уйлари, таълим муассасаларини ахборот-услубий жиҳатдан таъминлаш муассасалари, вазирликлар ва идоралар тасарруфидаги таълим муассасалари, бошқа ёрдамчи муассасаларни сақлаб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизими тадбирларининг харажатлари; Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалини, кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини, ихтисослаштирилган касалхоналар ва диспансерларни, туғруқхоналар ва акушерлик мажмуаларини, тиббий ташхис қўйиш ва давлат санитария-эпидемиология назорати марказларини, қон қуйиш хизмати ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларини, Саломатлик ва тиббиёт статистикаси институти филиалини, ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари тасарруфидаги бошқа даволаш-профилактика муассасалари ва ёрдамчи ташкилотларни, тиббий-меҳнат эксперт комиссияларини сақлаб туриш, шунингдек қонун ҳужжатларида Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари; Ушбу модда биринчи қисмининг учинчи ва
тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралардан Давлат бюджети лойиҳасининг даромад қисми бўйича таклифлар сўрайди.
Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган қарорлар қабул қилинганидан сўнг уч иш куни ичида келгуси давр учун бюджет сўровини тузиш тартибини туманлар ва шаҳарлар бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларига ва бюджет маблағлари олувчиларга бюджет сўровларини тузиш учун юборади.
Ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган ҳолларда бюджет маблағларини тақсимловчилар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ёзма билдиришларини олгандан кейин уч иш куни ичида мазкур ёзма билдиришларда кўрсатилган фикр-мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда янгиланган бюджет сўровларини тақдим этиши шарт.
ушбу Кодекснинг 50 ва
69-моддаларига мувофиқ Давлат бюджетининг даромадлар манбалари бўйича даромадлари ва йўналишлар бўйича харажатлари прогнозидан;
Вақтинчалик харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш ушбу Кодекснинг 102,
103 ва
107-моддаларида белгиланган харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда рўйхатдан ўтказиш талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу Кодекснинг 51-моддасида кўрсатилган қайси даромадлар бўйича тартибга солувчи даромадлардан ажратмаларнинг нормативлари белгиланмаган бўлса, ўша даромадлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тўлиқ ҳажмда киритилиши лозим, ушбу Кодекснинг
52-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
ушбу Кодекснинг 120-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар камайтирилиши натижасида бўшаб қолган маблағлардан.
Бюджетдан ажратиладиган маблағларни ушбу модданинг тўртинчи қисмига мувофиқ камайтириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатлари, шунингдек ушбу Кодекснинг 122-моддаси ўнинчи қисмида кўрсатилган харажатлар бўйича молиявий мажбуриятлар юридик мажбуриятларни қабул қилишга доир буюртмалар асосида, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича эса, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномалари асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан рўйхатдан ўтказилади.
Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Даромадларни компенсация қилиш ёки харажатларни қоплаш Давлат бюджетини ижро этиш жараёнида ушбу Кодекснинг 138-моддасида назарда тутилган, қуйи турувчи бюджетларнинг даромадларини ва (ёки) харажатларини камайтиришга ёхуд кўпайтиришга олиб келадиган ҳолларда ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағларни ажратиш ёки олиб қўйиш орқали мажбурий тартибда амалга оширилади.
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган манбалари етарли бўлмаганда туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг айланма касса маблағларини тўлдириш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан қарор қабул қилиниши мумкин.
ушбу Кодекс 120-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда амалга оширилади.
Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган тегишли молия органларига молиявий ҳисоботларни улар белгилаган муддатларда, лекин юқори турувчи молия органи томонидан белгиланган муддатлардан кечиктирмай тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган шакллар бўйича Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тузади.
якуний назорат — молиявий операциялар бажарилганидан сўнг ушбу Кодекснинг 171-моддасида кўрсатилган давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга ошириладиган назоратлардир.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати ушбу Кодекснинг 170-моддасига мувофиқ тасдиқланган молиявий назорат объектларини назорат қилиш режасига кўра йилига кўпи билан бир марта амалга оширилади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган маълумотлар маълумотнома (хулоса) расмийлаштирилаётганда мажбурий эмас.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келган тақдирда давлат молиявий назорат органларининг мансабдор шахслари бу ҳақда давлат молиявий назоратини тайинлаган органнинг раҳбарини ёзма шаклда хабардор қилиши керак.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-I-сон; 2014 й., 36-сон, 452-модда; 2015 й., 52-сон, 645-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; 2017 й., 1-сон, 1-модда, 24-сон, 487-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон; 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон, 09.01.2019 й., 03/19/512/2435-сон, 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон, 13.11.2019 й., 03/19/583/4016-сон, 10.12.2019 й., 03/19/590/4129-сон; 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон, 04.12.2020 й., 03/20/653/1592-сон, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; 15.01.2021 й., 03/21/666/0032-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.08.2021 й., 03/21/711/0825-сон, 28.08.2021 й., 03/21/712/0828-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон; 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 01.05.2023 й., 03/23/836/0232-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)