LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 6-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 январдаги ПҚ-1914-сон «Жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш тартибини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 6-сон, 66-модда) мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. 70-банднинг иккинчи хатбошисидаги «1000» рақами «100» рақами билан алмаштирилсин.
2. 88-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 89, 90 ва 91-бандлардаги «100» рақамлари «25» рақамлари билан алмаштирилсин.