Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
05.04.1994
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
184-сон 05.04.1994
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1994 йилда экспорт қилинадиган ресурсларни тақсимлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Давлат эҳтиёжлари учун импорт маҳсулотларни етказиб беришни ўз вақтида амалга ошириш ҳамда хорижий кредитларни тўлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
1994 йилда импорт маҳсулотларни марказлаштирилган тартибда етказиб беришни бажариш, кредитларни тўлаш, транспортга сарфланган кира ҳақларини тўлаш учун экспорт, ресурслари квоталарнинг тақсимланиши 1-иловага
*
мувофиқ;
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ресурсларининг баланслари 2-иловага
*
мувофиқ;
1994 йилда Ўзбекистон Республикаси истеъмолчилари бўйича пахта толаси лимитлари 3-иловага
*
мувофиқ;
1994 йилда МДҲ мамлакатларига ва болтиқбўйи республикаларига пахта толаси етказиб бериш лимитлари 4-иловага
*
мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
2. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда тасдиқланган экспорт ресурслари квоталарининг тақсимланишини ҳисобга олган ҳолда товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш ҳажмларининг прогнози ва 1994 йилда чет эл валютасидаги маблағларнинг харажатлари прогнози бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
3. Вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятларини синчиклаб таҳлил қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига экспорт қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматлар ҳажмини кўпайтириш ва уларнинг номенклатурасини кенгайтиришга оид таклифлар киритсинлар.
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи бирлашмалар билан биргаликда давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари импортини таъминлаш мақсадида экспортга товар етказиб беришни бажариш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
5. «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси умуман жаҳон бозори, шу жумладан, МДҲ мамлакатлари бозорларидаги конъюнктуранинг ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда пахта толасининг белгиланган лимитларга мувофиқ ўз вақтида юклаб жўнатилишини таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 5 апрель,
184-сон
×
×