Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?
Авторизация қилиш
Рўйхатдан ўтиш
Ру
O'z
Ўз|Ру
Асосий реквизитлар
Кодификация
Қайта кўриб чиқилган ҳужжатлар
Ҳужжатни қайта кўриб чиқишга асос бўлган ҳужжатлар
Корреспондентлар
Респондентлар
Жорий версия
22.02.2021
22.01.2000
Ҳаммаси
Кейинги таҳрирга ҳавола
Олдинги таҳрирга ҳавола
АПК бўйича индекслаш
ҚСУК бўйича индекслаш
ТТР бўйича индекслаш
ҚМҚ бўйича индекслаш
Ўзгартиришлар манбаси
Расмий нашр манбаси
Шарҳ
19-сон 22.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2000 йилда нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режасининг параметрлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги
қарорига
асосан ўз кучини йўқотган.
Нақд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул муомаласининг аҳволи учун раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар бўйича умуман 2000 йилда ва йилнинг I чорагида нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг чекланган параметрлари ва касса режасига 1, 2, 3-иловаларга
*
мувофиқ розилик берилсин.
* 1, 2, 3-иловалар
рус тилидаги
матнда берилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари белгиланган нақд пул маблағлари эмиссияси даражасининг чекланган параметрлари ва касса режалари бажарилиши устидан қаттиқ ва амалий назоратни таъминласинлар.
2. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари истеъмол бозорининг зарур товарлар билан тўлдирилиши, нақд пул тушумлари таъминланиши ва аҳолига иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларнинг ўз вақтида тўланиши учун шахсан жавоб берадилар.
3. «Ўзбексавдо», «Ўзбекбирлашув» компаниялари, «Ўзавтотранс» давлат корпорацияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат акционерлик компанияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» давлат уюшмаси, Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарлар ҳокимликлари маҳаллий бозорларни зарур турдаги халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш ва пулли хизматлар соҳасини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
4. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари мазкур қарорнинг бажарилиши барча даражадаги коллегиал органлар мажлисларида мунтазам равишда кўриб борилишини таъминласинлар, тасдиқланган касса режаларининг бажарилиши таъминланиши учун масъул бўлган мансабдор шахслар ва мутахассисларга нисбатан моддий рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини оширишнинг белгиланган усулларини қўлласинлар.
5. Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан товарлар сотилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишидан тушган нақд пул тушуми ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши таъминланиши устидан назоратни кучайтирсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига 2000 йилнинг кейинги чораклари учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаларининг аниқлаштирилган параметрларини навбатдаги чорак бошланишидан 10 кун олдин Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш тавсия этилсин.
7. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси мазкур қарорнинг бажарилишини ҳар ойда кўриб борсин ва нақд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режасининг белгиланган чекланган параметрларининг бажарилиши учун мансабдор шахсларни рағбатлантириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш юзасидан, шунингдек прогноз кўрсаткичларнинг амалда бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларга тузатиш киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 22 январь,
19-сон
×
×