Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
 LexUZ шарҳи
«Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан, шунингдек ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини амалга оширишни давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Т/р

Тадбирлар номи

Муддатлари

Харажатлар

млн сўм

Молиялаштириш манбалари

Бажарувчилар

Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

I. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича профилактика тадбирларини амалга ошириш

1.

2014 — 2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат дастурини амалга ошириш бўйича ҳудудий ва тармоқ тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2014 йил 15 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар

Ҳудудий ва тармоқ тадбирлар режаси лойиҳалари. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни таъминлаш.

2.

Маънавий бой, жисмонан соғлом ва ҳар томонлама баркамол ёшларни шакллантиришга қаратилган ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича тушунтириш ишларини ташкил этиш.

2014 — 2016 йиллар жадвалга асосан

45,0

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, МТРК, ЎзА, «Камолот» ЁИҲ, «Маҳалла» фонди, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича қўшма тадбирлар режаси. Аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш.

3.

Мигрантларни ҳар йили ОИВ инфекциясига текшириш.

2014 йил


2015 йил


2016 йил

1100,0


1100,0


1100,0

Бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бажарувчиларнинг тегишли қарорлари. Мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ОИВ инфекциясини олдиндан аниқлаш ва кейинчалик унинг тарқалишининг олдини олиш.

4.

Никоҳланувчи шахсларни 100 фоиз ОИВ инфекциясига текшириш билан қамраб олинишига эришиш.

2014 йил


2015 йил


2016 йил

2000,0

2000,0


2000,0

Бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

Шуъбавий режалар. Никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси профилактикаси чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилиш. Янги турмуш қурган шахслар ўртасида ОИВ инфекциясини олдиндан аниқлаш, ОИВ инфекцияси юқтирилишини бартараф этиш.

5.

ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш учун касалликни юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар вакилларини профилактика воситалари билан таъминлаш.

2014 йил

391,0 минг АҚШ доллари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Бажарувчиларнинг иш режалари. Касалликни юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар учун профилактика хизматлари кўрсатувчи муассасалар (ишонч кабинетлари ва дўстона кабинетлар) фаолиятини таъминлаш. Касалликни юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар вакиллари ўртасида ОИВ инфекциясини камайтириш.

6.

ОИВ инфекцияси юқишининг жадаллигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказиш.

Буйруқни тасдиқлаш —

2015 йил март

367,0 минг АҚШ доллари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Эпидемиологик ва серологик тадқиқотлар ўтказиш; олинган маълумотларни таҳлил қилиш. Ўтказилган тадбирларнинг самара-дорлигини баҳолаш ва амалга ошириладиган профилактика ишларини яхшилаш учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

7.

ОИВ инфекцияси юқтирган шахсларга ёки уларнинг қонуний вакилларига ҳуқуқий, услубий, ахборот ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш.

2014 — 2016 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси,

«Маҳалла» фонди

Бажарувчиларнинг норматив ҳужжатлари ва режалари. ОИВ инфекцияси юқтирган шахсларни ёки уларнинг қонуний вакилларини ОИВ инфекциясининг ҳуқуқий ва тиббий-ижтимоий жиҳатлари тўғрисида хабардор қилиш. ОИВ инфекцияси юқтирган шахслар ва уларнинг қонуний вакиллари тиббий-ижтимоий хизматлардан фойдаланишини, юридик ёрдам олиши даражасини ошириш.

8.

ОИВ инфекцияси юқтирган шахсларни бепул махсус даволаш (АРВ-терапия).

2014 йил





2015 йил



2016 йил

1237,0


3,2 млн АҚШ доллари


3,2 млн АҚШ доллари


3,2 млн АҚШ доллари

Бюджет маблағлари,
ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ,
ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи. Даволашнинг миллий баённомаларига асосан даволаш тадбирларини амалга ошириш. Даволанишга муҳтож бўлган ОИВ инфекцияси билан яшаётган 10 мингдан ортиқ шахсларни АРВ-терапия билан қамраб олиш. ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахсларнинг ҳаёти сифатини яхшилаш.

9.

Тиббий мақсадларда фойдаланиладиган тиббий муолажалар, тиббий дори-дармонлар, биологик суюқликлар, органлар ва тўқималар хавфсизлиги устидан назоратни амалга ошириш.

2014 йил



2014 — 2016 йиллар

2,6 млн
АҚШ доллари


140,0

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма,

Бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ,
Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бажарувчилар қарорлари. Даволаш-профилактика муассасаларини бир марталик асбоблар билан таъминлаш тизими ва механизмларини, тиббиёт чиқиндиларини хавфсиз утилизация қилиш тизимини ишлаб чиқиш. Тери қопламалари бутунлиги бузилишини чақирадиган тиббий муолажалар сонини қисқартириш. Тиббиёт ходимларини касалхона ички инфекцияси ва иш жойида ОИВ инфекциясини юқтириш профилактикаси бўйича чораларга ўқитиш. Донорлар қонининг хавфсизлигини таъминлаш.

10.

ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

2014 — 2016 йиллар

65,0

Бажарувчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси

Халқаро ташкилотлар билан меморандум. ОИВ инфекцияси муаммолари бўйича ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаш. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги мавжуд муаммолар ҳал этилишини жадаллаштириш.

11.

ОИВ юзасидан тиббий текширув ўтказиш бўйича санитария қоидалари ва меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

сентябрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Бажарувчилар ?арорлари. Тегишли вазирликлар ва идоралар билан санитария қоидалари ва меъёрларини ишлаб чиқиш, келишиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. ОИВ юзасидан тиббий текширув ўтказиш қоидалари ва меъёрларини белгилаш.

12.

Ўзбекистон Республикасида беғараз донорлик фаолияти доирасида чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттириш.

Тасдиқланган тадбирлар муддатларига асосан

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Қон инсонлар хизматида» жамғармаси,
«Камолот» ЁИҲ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, ЎзА, МТРК, Қизил ярим ой жамияти

Бажарувчиларнинг иш режаси. Беғараз донорлик масалалари бўйича тушунтириш ишларини амалга ошириш. Қон ва унинг компонентлари хавфсизлиги ва уларнинг зарур захирасини таъминлаш.

13.

ОИВ инфекциясининг онадан болага юқиши профилактикаси бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.

2014 йил



2015 йил



2016 йил

138 минг АҚШ доллари


138 минг АҚШ доллари


138 минг АҚШ доллари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Бажарувчилар қарорлари. Ҳомиладор аёлларнинг 100 фоиз ОИВ инфекциясига текширувдан ўтишига эришиш, ОИВ инфекцияси юқтирган аёлларни махсус дори-дармонлар (АРВП) билан таъминлаш, ОИВ инфекциясининг онадан болага ўтиш профилактикаси. ОИВ инфекциясининг вертикал юқишининг олдини олиш.

14.

Ўзбек ва рус тилларида брошюралар, плакатлар, буклетлар, календарлар шаклида ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича маърифий материалларни ишлаб чиқиш. ОИВ инфекцияси билан яшаётган инсонларнинг муаммоларига дахл қиладиган фильмлар, реклама роликлари яратиш.

2014 — 2016 йиллар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, МТРК, ЎзА,
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси,
«Ўзбекистон ҳаво
йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАК

Бажарувчиларнинг иш режаси. Ахборот-маърифий материалларга эҳтиёжни аниқлаш, кўпайтириш учун донорлик маблағларини жалб этиш; фильмлар материаллари ва сценарийларини ишлаб чиқиш. Аҳолини ОИВ инфекцияси масалаларида ахборотга эга бўлиши имкониятини ошириш, ОИВ инфекцияси билан яшаётган инсонларга бағрикенглик муносабатларини шакллантириш.

II. ОИТС билан курашиш марказлари ва даволаш-профилактика муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

15.

Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах ва Хоразм вилоятлари ОИТСга қарши курашиш марказларининг клиник-биокимё лабораторияларини лаборатория асбоб-ускуналари билан тўлиқ жиҳозлаш.

2014 — 2016 йиллар

215,4 минг АҚШ доллари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Бажарувчилар қарорлари.
Зарур асбоб-ускуналар рўйхатини тузиш, Глобал жамғармага буюртманомалар бериш; асбоб-ускуналарни мўлжалланган жойга етказиб бериш ва ишга тушириш-созлаш ишларини амалга ошириш. ОИВ инфекцияси диагностикаси бўйича кўрсатиладиган хизматларни кенгайтириш ва сифатини ошириш ҳамда ОИВ инфекцияси билан яшаётган шахслар саломатлиги ҳолатини мониторинг қилиш.

16.

ОИВ инфекцияси диагностикаси бўйича лабораторияларни ОИВ инфекциясини юқтирган ва унга боғлиқ касалликлари бўлган шахслар даволанишини мониторинг қилиш учун зарур тест-системалари, диагностикумлар ва реагентлар билан узлуксиз таъминлаш.

2014 йил

1 359,0


500,0 минг АҚШ доллари

Бюджет маблағлари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Бажарувчилар қарорлари. Тест-системаларга, диагностикумлар, реагентларга эҳтиёжни аниқлаш, буюртманомалар тайёрлаш ва харид қилиш учун танловлар ўтказиш, даволаш-профилактика муассасаларига тест-системалар, диагностикумлар, реагентларни тақсимлаш ва етказиб бериш. Аҳолига диагностика қилиш ва даволаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш.

III. ОИВ инфекцияси масалалари бўйича мутахассисларни мунтазам ва тизимли равишда тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш

17.

ОИВ инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар учун ОИВ инфекцияси, наркомания ва жинсий йўл билан юқтирган инфекциялар профилактикаси масалалари бўйича семинарлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Семинар ўтказиш режасига асосан

38,0 минг АҚШ доллари

ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ИИВ,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлар миллий ассоциацияси, ОИВ/ОИТС, сил ва безгак касалликлари билан курашиш бўйича Глобал жамғарма

Мутахассислар малакасини ошириш режаси. Хавф юқори бўлган гуруҳлар билан ишлайдиган мутахассислар билим даражасини ошириш.

18.

Тиббиёт коллежлари ва олий ўқув юртлари клиник фанлар ўқув дастурларига ОИВ инфекцияси диагностикаси ва уни даволаш бўйича мавзули блок киритиш.

Ўқув режасига асосан ишлаб чиқиш ва амалга ошириш

28,0

Бажарувчилар маблағлари

Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўқув режалари. ОИВ инфекцияси профилактикаси ва уни даволаш билимига эга бўлган тиббий мутахассисларни тайёрлаш.

19.

Республика ОИТСга қарши курашиш маркази ҳузуридаги Марказий Осиё ўқув маркази негизида хусусий тиббиёт секторлари ходимлари учун ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш ва амалга ошириш.

2014 йил сентябрь — ишлаб чиқиш,
амалга ошириш –жадвалга асосан

45,0

Бажарувчилар ва иштирокчилар маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғи. Хусусий тиббиёт секторлари ходимлари учун ОИВ инфекцияси профилактикаси, диагностикаси ва уни даволаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Хусусий сектор тиббий ходимлари малакасини ошириш.

20.

Ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курслари дастурларига ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича ўқув соатларини киритиш.

2014 — 2016 йиллар

36,0

Бажарувчилар ва иштирокчилар маблағлари

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги буйруғи. Ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ўқув соатларига ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзуларини киритиш. Мактаб ўқитувчиларининг ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича билимлари даражасини ошириш.

21.

Ўқувчиларнинг ёш тоифасидан қатъи назар, мактабларнинг ўқув дастурларига бирлаштириш учун соғлом турмуш тарзини шакллантириш, шу жумладан ОИВ инфекцияси профилактикаси бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш.

2014 йил ноябрь — ишлаб чиқиш

2015 йил сентябрь — жорий этиш

Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги қарори. Ўқувчиларнинг ёш тоифасидан қатъи назар, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва ўқув дастурларига бирлаштириш. Ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ОИВ инфекцияси профилактикаси чора-тадбирлари тўғрисидаги билимларини ошириш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси