Т/р | Тадбирлар номи | Бажариш муддатлари | Ҳужжат тури | Масъул бажарувчилар |
I. Ер-сув муносабатларини такомиллаштириш |
1.1. | Фермер хўжаликлари билан ширкат хўжаликлари ўртасида тузилган ижара шартномаларини қайта расмийлаштириш (қўшимча ҳужжатлар талаб қилмасдан ҳамда тўловлар ва йиғимлар ундирмасдан) | 2003 йил IV чорак ва 2004 йил I чорак | Тадбирлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
1.2. | Ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланганлик, тупроқ унумдорлигини оширганлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига янги ерларни ўзлаштирганлик учун рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқиш | 2003 йил IV чорак | Тартиб | Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ер ресурслари давлат қўмитаси |
1.3. | Қишлоқ хўжалиги ерларини иқтисодий баҳолашни ҳисобга олган ҳолда ягона ер солиғини ҳисоблаб чиқариш тартибини ишлаб чиқиш | 2003 йил IV чорак | Тартиб | Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси |
II. Фермерларни молиялаштириш ва кредитлаш тизимини такомиллаштириш |
2.1. | Фермер хўжаликларининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш бўйича харажатларини тижорат банклари орқали имтиёзли кредитлаш тизимига ўтиш | 2004-2005 йиллар | Тадбирлар | Молия вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
2.2. | Кредитларни, шу жумладан имтиёзли кредитларни расмийлаштириш ва ажратиш тартибини такомиллаштириш | 2003 йил декабрь | Тартиб | Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Д еҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Иш билан таъминлаш жамғармаси, Бизнес-фонд |
2.3. | Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини баҳолаш қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тартиб | Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
2.4.
| Қуйидагиларни: ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини; | 2004 йил I чорак
| Тартиб
| Марказий банк, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси
|
бўлғуси ҳосилни гаровга олган ҳолда тижорат банклари томонидан кредит бериш тартибини ишлаб чиқиш |
2.5. | Кредит уюшмаларини ташкил этиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш | 2004 йил II чорак | Тадбирлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Марказий банк, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
2.6. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тадбирлар | Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Марказий банк, тижорат банклари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Молия вазирлиги |
III. Фермерларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш |
3.1. | Фермерларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг аҳволини таҳлил қилиш | Йилига икки марта | Ахборот | Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзнефтмаҳсулот», «Ўзқишлоқхўжалик-маш-лизинг», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг компаниялари, «Ўзагромаш-сервис» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси |
3.2. | Фермер хўжаликларини моддий-техника ресурслари (ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, суғориш суви, уруғлик ва бошқалар) билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тартиб | Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
3.3. | Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги кооперативларининг ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар омборларини «Ўзқишлоқхўжаликкимё», «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари корхоналари тасарруфига бериш тартибини ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тартиб | Адлия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари |
3.4. | Фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги техникасига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги техникасини лизинг асосида етказиб беришни кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш | 2004-2005 йиллар | Тадбирлар | «Ўзқишлоқхўжаликмаш-лизинг» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзкимёсаноат» компаниясининг «Қишлоқхўжаликкимё» худудий акциядорлик жамиятлари «Ўзагромашсервис» уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари, уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари |
IV. Маҳсулотни тайёрлаш, қайта ишлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш |
4.1. | Фермер хўжаликларининг ахборот-маркетинг таъминоти тизимини яратиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тадбирлар | Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси |
4.2. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тадбирлар | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
4.3. | Фермерлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми кўпайтирилишини рағбатлантириш чора-тадбирлари тизимини ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тадбирлар | Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси |
4.4. | Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва сотиш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ўртасида кооперацияни ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш | 2004 йил II чорак | Тавсиялар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Адлия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси |
V. Меҳнат муносабатларини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлаш |
5.1. | Фермер хўжаликларида меҳнат шартномалари асосида меҳнат муносабатларини ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш | 2004 йил I чорак | Тавсиялар | Адлия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги |
5.2. | Ёлланма ходимлар билан меҳнат шартномаларини қайта расмийлаштириш | 2004 йил I чорак | Жадвал | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
5.3. | Аҳоли зич жойлашган туманлар меҳнат ресурсларини ишчи кучи билан кам таъминла½ган минтақаларда фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш | 2003-2005 йиллар IV чорак | Тадбирлар | Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси |
5.4. | Тегишли сертификатлар берилган ҳолда фермерларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича бизнес-мактаблар ташкил этиш Фермерларнинг хорижда стажировкадан ўтиши бўйича тадбирлар тайёрлаш | Доимо | Тадбирлар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари, уюшмаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари |
5.5. | Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича норматив ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш | 2004 йил I чорак | Тўплам | Илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги |