Ушбу модданинг биринчи ва
иккинчи қисмларида кўрсатиб ўтилган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилайди.
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили тиббий аралашувни рад этиш ёки унинг тўхтатилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга, ушбу Қонуннинг 28-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда шифокор ёзма тасдиқнома олишга, агар тасдиқнома олишнинг иложи бўлмаса — тиббий аралашувни рад этишни гувоҳлар иштирокида тегишли далолатнома билан гувоҳлантириб олишга ҳақлидир.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ташхис қўйиш, даволаш усуллари ва дори воситаларини, дезинфекция воситаларини, шу жумладан чет элда фойдаланиладиганларини қўлланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.