1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлда қабул қилинган «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги ЎРҚ-163-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 354-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда, № 12, 464-модда; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (
илова қилинади).
Ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилган ҳолларнинг ҳар бири учун қимматли қоғозлар чиқарилишининг энг кам ёки энг кўп ҳажми қонунчиликда белгиланиши мумкин.
ўзи етказган зарарнинг ўрнини ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ кафолат фондини шакллантиришда иштирок этиш, шунингдек қонунчиликка мувофиқ жавобгарликни суғурта қилиш йўли билан қоплаш имкониятини назарда тутиши;
Қимматли қоғозларнинг ушбу модда биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар инобатга олинмаган ҳолда шаклланиши мумкин бўлган нархи, уларга бўлган талаб, таклиф ёки уларнинг савдоси ҳажмига нисбатан қимматли қоғозлар нархининг, уларга бўлган талаб, таклифнинг ёки қимматли қоғозлар савдоси ҳажмининг жиддий равишда ўзгариши мезонлари қимматли қоғозлар савдосининг ташкилотчиси томонидан қимматли қоғозларнинг тури, ликвидлилиги ва (ёки) бозор қийматига қараб белгиланади.
Ушбу модданинг биринчи — учинчи қисмларида назарда тутилмаган ўзга ҳолларда, шунингдек бошқа қимматли қоғозлар бўйича даъво муддатлари қонунга мувофиқ белгиланади.