LexUZ шарҳи
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1981 йилнинг 3 июнида ўзининг Олтмиш еттинчи Сессиясига тўпланиб, Филадельфия декларациясининг «жаҳон мамлакатлари томонидан жамоа музокараларини олиб бориш ҳуқуқининг амалда эътироф этилишига эришишни кўзлаган дастурларнинг кўллаб-қувватланиши мақсадида, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг муҳим мажбуриятини» тан олувчи қоидаларини тасдиқлаб ҳамда ушбу принципни «барча халқлар учун қўллаш мумкин эканлигини» таъкидлаб, Бирлашиш эркинлиги ва бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 1948 йилги Конвенция, Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенция, Жамоа шартномалари тўғрисидаги 1951 йилги Тавсия, Ихтиёрий ўзаро муросага келиш ва арбитраж тўғрисидаги 1951 йилги Тавсия, Давлат хизматидаги меҳнат муносабатлари тўғрисидаги 1978 йилги Конвенция ва Тавсия, Меҳнат соҳасини тартибга солиш тўғрисидаги 1978 йилги Конвенция ва Тавсияда мавжуд бўлган халқаро стандартларнинг муҳим аҳамиятини эътиборга олиб, ушбу стандартларнинг мақсадларига эришиш учун, хусусан, Жамоа музокараларини олиб бориш ва бирлашиш ҳуқуқи тўғрисидаги 1949 йилги Конвенциянинг 4-моддаси ҳамда Жамоа шартномалари тўғрисидаги 1951 йилги Тавсиянинг 1-бандидан келиб чиқадиган асосий принципларни амалга ошириш учун катта куч-ғайрат сарфлаш лозимлигини эътиборга олиб, шу боис, мазкур стандартларни эркин ва ихтиёрий жамоа музокараларини олиб борилишга кўмаклашишга қаратилган ҳамда ушбу стандартларга асосланган тегишли чора-тадбирлар билан тўлдириш зарурлигини эътиборга олиб, Жамоавий музокараларни олиб боришга кўмаклашишга оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу Сессия кун тартибининг тўртинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир мингтўққиз юз саксон биринчи йил июнь ойининг ўн тўққизинчи кунида куйидаги «Жамоа музокараларини олиб бориш тўғрисидаги 1981 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
2. Мазкур модданинг 1-банди бажарилишидан келиб чиқиб «жамоа музокаралари» атамаси меҳнаткашлар вакиллари билан олиб бориладиган музокараларни ҳам қамраб оладиган бўлса, мазкур вакилларнинг мавжудлиги тегишли меҳнаткашлар ташкилотларининг мавқеига зарар етказмаслигини таъминлаш учун, зарур бўлганича, тегишли чора-тадбирлар кўрилади.
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўзда тутилган чора-тадбирлар қуйидагиларни назарда тутади:
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 12-модда қоидаларидан қатъий назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;